Ирригация ва мелиорация



Download 0,6 Mb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#188766
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5442885481534590363


ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ




Мавзу: “Ерлар рекультивацияси хақида умумий тушунчалар. Рекультивация объектлари, табиий холати. Бузилган ерларнинг таснифи. Рекультивация босқичлари. Агротизимларни тиклаш”.


Проф. Хамидов М.Х
ТОШКЕНТ
Мавзу: “Ерлар рекультивацияси хақида умумий тушунчалар. Рекультивация объектлари, табиий холати. Бузилган ерларнинг таснифи. Рекультивация босқичлари. Агротизимларни тиклаш”.
Маърузанинг режаси

  1. Ерлар рекультивацияси хақида умумий тушунчалар

  2. Рекультивация босқичлари.

  3. Рекультивация объектлари

  4. Ерларни рекультивация қилиш йўналишлари

Ерлар рекультивацияси хақида умумий тушунчалар
Инсониятнинг хом-ашёга бўлган талаби кун сайин ортиб бориши уни ер қаъридан қазиб олиш суратининг ортиб боришига олиб келмоқда. Бундай майдонлар кўлами бир неча юз минг гектарни ташкил этмоқда. Марказий Осиё давлатлари ҳудудида бундай майдонлар 50000 га дан ортиқдир. Охирги икки, уч авлод ўз ҳаёти давомида ер юзасига шундай таъсир кўрсатдики, ҳаттоки ўн минг йиллаб бундай акс таъсир бўлмаган. Бу ҳолатни фақат табиий офатлар билангина солиштириш мумкин. Ер усти қатламининг бузилиши унинг энг асосий хоссасини - биомасса ҳосил қилиш қобилиятининг йўқолишига, яъни биологик унумдорликнинг йўқотилишига сабаб бўлади. Ишлаб чиқаришнинг ерга тўғридан-тўғри ва бевосита таъсири ер ресурсларини ҳимоя қилиш муаммосини инсоният олдига кўндаланг қилиб қўймоқда. Ерларни ҳимоя қилиш деганда ердан фойдали қазилмаларни қазиб олишни, ер юзида йўл ва бошқа тармоқларни қуришни, гидрологик қидирув ишларини тўхтатиш дегани эмас. Бу санаб ўтилган ишлар инсониятнинг равнақи учун муҳим ишлар ҳисобланади. Ерларнинг унумдорлигини сақлаб қолиш ёки қайта тиклашга уларни рекультивация қилиш орқали эришилади.
Рекультивация бу ерларнинг биологик унумдорлигини, инженер-техник, мелиоратив, агротехник, агроиқтисодий тадбирлар ёрдамида тиклаш деганидир.
Қазилма бойликларни қазиб олишда нафақат тупроқнинг унумдор қатлами, балки тарихан ҳосил бўлган табиий комплекс ҳам йўқолади. Геологик асоснинг устки қатламига катта зарар етказилади. Кўпинча, ер юзасига ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун зарарли бўлган жинслар кўтарилади. Шунинг учун бундай ерларда табиий ҳолатда тупроқнинг ҳосил бўлиш жараёни (рекультивациясиз) атроф табиатидан тубдан фарқ қилиши мумкин. Табиий мувозанатнинг бузилиши ва табиий ҳолатда ҳосил бўлган биомассадан хўжалик фаолияти учун фойдаланиш ҳеч қандай аҳамият касб этмаслиги ва бунинг устига бу ерларда атроф майдонининг табиий ривожланишига ўзининг акс таъсирини кўрсатиши мумкин. Бу майдонларнинг атроф майдонларига бўлган акс таъсири майдонларнинг баландлиги ва чуқурлик қийматларига боғлиқдир. Бузилган майдон кўлами қанчалик катта бўлса хўжалик фаолиятидан шунчалик кўп майдон чиқит бўлади. Ер усти ва ер ости сув ресурсларига таъсир кўрсатилади. Шамол ва сув эрозияси майдонлари ортади.
Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун аввало қазиб чиқарилган, зарарли ҳисобланган ҳамда қайта ишланган фойдали қазилма жинс манбаларини бартараф этиш керак бўлади. Бунинг учун бу ерларда: -махсус танланган дарахтлар туркумидан маданийлаштирилган ўрмонларни барпо этиш; - заҳарли грунтлар устида тоза ҳимоя қатлам тупроғини ҳосил қилиш; - агротехник тадбирлар натижасида тупроқ қатламини соғломлаштириш; - ҳосил бўлган тупроқдаги акс таъсирларга ва шўрга чидамли экинлар экиш, юқори агротехникани қўллаш, тупроқ намини бошқариш ишларини бажариш орқали ерларнинг биологик унумдорлигини тиклаш керак. Тупроқ унумдорлигининг асосий (агрофизикавий ва агрокимёвий) кўрсаткичлари:
- тупроқ зичлиги – 1,5 г/см3 ;
- умумий ғоваклиги – 43-50%;
- 0,25 мм дан катта ўлчамли сувга чидамли агрегатлар– 20-25%;
- гумус миқдори – 1,1-1,3%;
- умумий азот миқдори – 0,09-0,14%;
- 100 гр тупроқдаги ҳаракатчан фосфор миқдори – 20-36 мг;
- 100 гр тупроқдаги алмашинувчи калий миқдори – 350-400 мг;
- 100 гр тупроқдаги нитрификация қобилияти – 8 мг;
- рН кўрсаткичи - 7,3 ва ҳ.к. лардан келиб чиққан ҳолда тупроқнинг ҳосил бўлиш жараёнини амалга ошириш керак бўлади.
«Ўздаверлойиҳа» институти томонидан бузилган ерларни рекультивация қилиш мақсадида турли омилларни хўжалик нуқтаи назаридан баҳолаш бўйича ерларни тиклаш босқичлари ишлаб чиқарилган. Унга асосан: I босқичда – рельеф жинс ва гидрологик шарт-шароитлар бўйича таҳлил ишлари амалга оширилади; II босқичда – қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалик йўналишлари мақсадида бу ерлардан фойдаланиш мумкинлиги таҳлил қилинади; III босқичда рекультивация ишларининг ҳажми ва таркибининг мураккаблиги бўйича инженерлик нуқтаи назаридан баҳоланади.
А. Ҳайдов мақсадидаги фойдаланиладиган ерларда: - текислаш, зах қочириш ёки суғориш ишлари бажарилади.
Б. Яйлов ва ўт ўриш мақсадидаги фойдаланиладиган ерларда: - текислаш, заруриятига қараб қисқа муддатли суғориш ёки зах қочириш ишлари бажарилади. Агар бу майдонларда сув режимини бошқариш масаласи ечилган бўлса ҳамда улар ҳосилдор тупроқлар билан қопланган тақдирда бу ерларни «А» гуруҳ ер туркуми турларига мансуб этиш мумкин.
В. Ўрмон хўжалик мақсадида фойдаланиладиган ерларда: - чуқур ариқ олиш, сув билан таъминлаш ишлари бажарилади. Бу майдонларда сув режимининг бошқарилиш масаласи ечилгач «Б» гуруҳ ер туркуми турларига мансуб этиш мумкин.
Г. Сув хўжалиги мақсадида фойдаланиладиган ерларда чуқур ариқ олиш, сув билан таъминлаш, майдонларнинг захини қочириш ишлари бажарилади. Бу ишлар тўлиқ амалга оширилгач, бу гуруҳ майдонлари Б ва В гуруҳга мансуб этилиши мумкин.
Д. Хўжаликда чекланган миқдорда фойдаланиладиган ерларда хандак ёки 2 ёки 3 поғонали терасса шакллари ҳосил қилиш ва қисқа муддатли намлаштириш ишлари бажарилади. Бу жинслар устига қисман унумдор тупроқ қатлами тўшалгандан сўнг уларни Б ва В гуруҳга, агарда ер усти сувлари бошқарилса, «Г» гуруҳ ер туркуми турларига мансуб этилиши мумкин.
Е. Хўжалик фаолиятида фойдаланиб бўлмайдиган ерларда уч ва ундан кўп поғонали терассалар ҳосил қилинади, сув билан таъминланади ёки қисқа муддатли намлаштириш ишлари олиб борилади.
Бузилган ерлардан келажакда фойдаланиш бўйича қуйидаги рекультивация йўналишлари фарқланади:
1. Қишлоқ хўжалигида – ҳайдов майдонлари, ўт ва ўтлоқзорлар, кўп йиллик экин майдонларини ҳосил қилиш.
2. Ўрмон хўжалигида – кундалик фойдаланиш ва махсус (тупроқни ҳимоя қилиш, тиббий ҳимоя, сув сақлаш ва ҳ.к.) мақсадларда дарахтзорлар барпо қилиш.
3. Сув хўжалигида – турли мақсадларга хизмат қиладиган сув ҳавзалари (сув омборлари, балиқ ва парранда ўстириш ҳавзалари) барпо этиш.
4. Ҳордиқ чиқариш учун - боғлар, спорт ҳавзалари, пляжлар барпо қилиш.
5. Архитектура нуқтаи назаридан - дарахтзорлар, кўкаламзорлар барпо этиш.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish