Қироатни ўрганиш



Download 323,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/22
Sana22.06.2022
Hajmi323,57 Kb.
#692971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Qiroatni õrganish

Қироатни ўрганиш
муборак бир силсила вужудга келди. Ушбу муборак силсиланинг ҳар бир халқаси ўзгача
бир олам бўлди.
Қуръон ва қироатлар
Аллоҳ таоло инсониятни ер юзида Ўзига халифа ўлароқ яратгандан сўнг унинг тўғри ва
саодатманд ҳаёт кечириши учун Ўзининг диний таълимотларини юбориб тургани воқеий
ҳақиқатдир. Ана ўша таълимотларнинг асоси одатда илоҳий китобларда акс этган. 
Аллоҳ таоло Ўз илоҳий ҳикмати ила Ўзининг сўнгги каломини араб тилида нозил
қилишни ирода қилди ва уни фасоҳату балоғат ва бошқа жиҳатларда инсон зотининг
қурби етмайдиган даражада юксак ва олий этди. Арабларнинг каттаю кичиги, олимию
шоири – барча барчаси унинг қаршисида тиз чўкканча таслим бўлишга мажбур бўлди.
Унинг турли усулда ўқилиши эса алоҳида бир мўъжиза бўлди.
Қуръони Карим даставвал бир хил суратда нозил этилар ва қироат қилинар эди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонлар Мадинага ҳижрат
қилишгач, кўплаб араб қабилалари Исломга кира бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг одатлари, янги мусулмон бўлган кишиларга биринчи бўлиб Қуръон
ўргатар эдилар ва аввалроқ мусулмон бўлиб, Қуръондан илм таҳсил қилганларга
«Биродарларингизга Қуръон ўргатинглар», дердилар. Аммо янги мусулмон
бўлганларнинг ичида қариси ҳам, ёши ҳам, эркаги ҳам, аёли ҳам, билимлиси ҳам,
билимсизи ҳам, шаҳарлиги ҳам, бадавийси ҳам бор эди. Шу боис, уларнинг Қуръон
ўрганишларида маълум қийинчиликлар кўндаланг бўлиши табиий эди: йиллар давомида
ўзлари ўрганган, табиатларига сингиб кетган лаҳжаларига зид равишда Қуръон
калималарини талаффуз қилиш уларга машаққат пайдо қилди, агар ўзларига қўйиб
берилса, Қуръонни нотўғри шаклда ўзлаштиришлари эҳтимоли ҳам кўзга ташланди. Шу
боис, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан улар учун енгиллик
беришини сўраб илтижо қилдилар. У зотнинг дуолари сабаб бўлиб, Аллоҳ таолонинг
азалий иродаси юзага чиқди: Қуръони Каримни бир неча ҳарфда – суратда ўқишга
ижозат бўлди. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил менга бир ҳарфда қироат қилдирди. Мен унга мурожаат қилиб, зиёда
этишини сўрайвердим, у зиёда қилиб бораверди, ниҳоят, етти ҳарфгача етди»,
дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят
қиладилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Fифорнинг ҳовузи олдида эдилар. У зотнинг
ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб:
«Аллоҳ сенга умматинг Қуръонни бир ҳарф¬да ўқишини амр қилмоқда», деди.
«Аллоҳдан Унинг офияти ва мағфиратини сўрайман, менинг умматим бунга тоқат қила
олмайди», дедилар у зот.
3 / 22



Download 323,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish