ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари


Фойдаланиладиган адабиётлар



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

Фойдаланиладиган адабиётлар 
1. Алимова Х.А., Х.Х. Иброхимов, Қ. Жуманиязов “Пишитилган ип ва ип 
буюмларини ишлаб чиқариш” ТТЕСИ, 2003 й. 
2. Ибрагимов Х.Х. ва бошқалар “Йигирув махсус технологияси” Т., Илм-зиё 
нашриёти. 2006 й. 
 
 


~ 230 ~ 
РЕСПУБЛИКАДА МАВЖУД ИПАКЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ВА УЛАРДА 
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН МАХСУЛОТЛАРНИНГ ТАХЛИЛИ 
 
 
Хурсандова Басанда Очиловна Кимё ва технология факультети, Енгил 
саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси, 4-босқич 
Илмий раҳбар: Очилдиев Бобур Ботирович
 
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида ипакчилик корхоналарида 
иқтисодий ислохатдарни таьминлаш учун ишлаб чиқариш самарадорлигини 
ошириш махсулот сифатини яхшилаш йўли билан эришилади. Шу биан 
биргаликда ипак маҳсулотларининг сифатини оширишда илғор технологияларни 
яратиш ва янги техник воситаларни ишлаб чиқишни тақозо этади. 
Пиллани қабул қилиш корхоналарининг самарали ишлаши пилланинг 
сифатига боғлиқ. Шу сабабли, пилла чувиш корхоналари технологик 
кўрсаткичлари яхши бўлган пилла тайёрлашга интиладиларки, бунга фақат юқори 
самарадор қурт зотлари ва дурагайларини яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга 
жорий этиш йўли билан эришиш мумкун. 
Мамлакатимиз мустақилликга эришгандан кейин ипак қуртининг янги зот 
ва дурагайлари ни яратиш ва улар пилласини синаш бўйича олиб борилган ишлар 
натижасида районлаштириш учун бир қатор янги ипак қурти дурагайлари таклиф 
этилди. 
Пилла тайёрлаш ва дастлабки ишлов бериш тирик пиллаларни 
пиллакорлардан қабул қилиш, сифатини бахолаш, вақтинчалик сақлаш, дастлабки 
ишлов базаларига ташиш, иссиқлик билан ишлов бериш, қуритиш ва саралаш 
каби бир қатор технологик жараёнларни ўз ичига олоди. 
Масалан, пиллачилик ривожланган мамлакатларда ипак қурти йил давомида 
такрор-такрор боқилиб узлуксиз пилла етиштирилади. Ўзбекистон ва хамдўстлик 
мамлакатларида қурт фақат баҳор мавсумида боқилади. Вахоланки, Ўзбекистон 
Республикаси табиий-иқлим шароитида тут вегетацияси апрелдан ноябр ойигача 
давом этиб, 2-3 марта қурт боқиш имконияти мавжуд ва синов тариқасида 
боқилаябди. 
Баъзи бир илмий ишларда яратилган истиқболли зот ва дурагайларнинг 
пилласи Тетрадурагай 3 пилласидан пилласининг ўртача вазнининг кичиклиги, 
ипакчанлиги, хом ипак чиқиши, ипининг умумий ва чувилиш узунлиги билан 
фарқланади. Ўзбекистон 6 ва Наврўз 1 дан ташқари, истиқболли дурагай ва 
Тетрадурагай 3 пилла ипининг анча қалин эканлиги аниқланди.


~ 231 ~ 
Масалан, баъзи бир хорижий давлатларда уруғидан етиштирилган ва 
юқорида сўз юритилган дурагайлар билан бир хил шароитда боқилган қуртлар 
ўраган пиллаларининг ипакчанлиги 50,2-53,3 фоиз хом ипак чиқиши, 40,3-41,8 
фоиз пилла узунлиги 1001-1071 м, узулмай чувилиш узунлиги 652-810 м бўлиб, 
ипи анча ингичка 276-313 мтекс. 
Бозор муносабатлари шароитида пилла етиштириш корхоналарида сифатли 
хом ашё олиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Унинг учун, 
истиқболли зот ва дурагайлардан етиштирилиб олинган толасининг сифат 
кўрсаткичлари замонавий тизимда аниқланди. 
Илмий-тадқиқот натижалари 1-расмларда келтирилди.
Синов натижаларини таҳлил этадиган бўлсак, Тетрадурагай 3 дурагайли 
пилладан олинган хом ипакнинг сифат кўрсаткичларига нисбатан солиштирсак, 
Ўзбекистон 6 дурагайидан олинган хам ипакнинг чизиқий зичлиги бўйича 
квадратик нотекислиги 10,1 % ошди, майда нуқсонлар бўйича тозалиги 1,2% га, 
20,0 10,5 
19,5 10,0 
19,0 9,5 
18,5 9,0 
18,0 8,5 
Тетрадурагай 6 Ўзбекистон 5 Ўзбекистон 6 
Пилла навлари


~ 232 ~ 
йирик нуқсонлар бўйича тозалиги 2,1% га, калава холати 4,2% га, мустахкамлиги 
5,7% га, солиштирма узилиш кучи 4,6% га камайди, мустахкамлиги бўйича 
квадратик нотекислиги 16,6% га, узилишдаги узайиш 7,7% га ва узилишдаги 
узайиши бўйича квадратик нотекислиги 15,5% га ошди, Ўзбекистон 5 
дурагайидан олинган хом ипакнинг чизиқий зичлиги бўйича квадратик 
нотекислиги 20,0 % ошди, майда нуқсонлар бўйича тозалиги 2,4% га, йирик 
нуқсонлар бўйича тозалиги 4,2% га, калава холати 4,0% га ошди, мустахкамлиги 
2,3% га, солиштирма узилиш кучи 4,1% га камайди, мустахкамлиги бўйича 
квадратик нотекислиги 22,2% га ошди, узилишдаги узайиш 3,7% га камайди ва 
узилишдаги узайиши бўйича квадратик нотекислиги 11,3% га ошди. Бундан 
кўриниб турубдики, Тетрадурагай 3 ва Ўзбекистон 5 дурагайидан олинган хом 
ипакнинг сифат кўрсаткичлари Ўзбекистон 6 дурагайидан олинган хом ипакнинг 
сифат кўрсаткичларига нисбатан юқори эканлиги кўринди.
Хулоса қилиб айтганда, турли дурагайлардан олинган хом ипакнинг 
чизиқий зичлиги бўйича квадратик нотекислиги 10,1% дан 20,0% гача ошганлиги, 
майда нуқсонлар бўйича тозалиги 1,2% дан 2,4% гача, йирик нуқсонлар бўйича 
тозалиги 2,1% дан 4,2% гача, калава холати 4,0% дан 4,2% гача, мустахкамлиги 
2,3% дан 5,7% гача, солиштирма узилиш кучи 4,1% дан 4,6% гача камайганлиги, 
мустахкамлиги бўйича квадратик нотекислиги 16,6% дан 22,2% гача ошганлиги, 
узилишдаги узайиши 3,7% дан 15,5% гача камайганлиги ва узилишдаги узайиши 
бўйича квадратик нотекислиги 11,3% дан 15,5% гача ошганлиги аниқланди.

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish