ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари


Umurov H. Adabiyotshunoslik nazariyasi. –T.: A.Qodiriy, 2004. –260



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

 
4.
Umurov H. Adabiyotshunoslik nazariyasi. –T.: A.Qodiriy, 2004. –260
 
Shofiyev O. Kechikayotgan odam obrazi // “Sharq yulduzi” jurnali 2016-8. 143-149 b. 
ИВАН ТУГЕНЕВ ҚИССАЛАРИДА АЁЛ ОБРАЗИ ТАЛҚИНЛАРИ
 
 
Робия Бўриева 
Рус филологияси 2-босқич талабаси 
Илмий раҳбар: PhD О.Шофиев 
 
АННОТАЦИЯ 
Аннотация.
Мазкур мақолада рус адиби И.Тургенев қиссаларида аёл 
образининг бадиий талқинлари масаласи ёритилган. Адиб ижодида аёл образи 
алоҳида ажралиб туради. Унинг қаҳрамонлари характерида ўжарлик, қайсарлик 
ва эркинлик бирламчи. Мақолада “Ася”, “Биринчи муҳаббат” асарлари тадқиқот 
объекти қилиб олинган.
Калит сўзлар
. Қисса, аёл, образ, характер, талқин, жамият. 
Аннотация: 
В данной статье рассматривается проблема художественного 
осмысления образа женщины в повестях русского писателя И. Тургенева. В 
авторской работе особенно выделяется образ женщины. В характере его героев 
первостепенное значение имеют упрямство, буйство и свобода. В статье в 
качестве объекта исследования рассматриваются произведения «Ася» и «Первая 
любовь». 
Ключевые слова: 
Повесть, женьщина, образ, характер, интерпретация, 
оющество. 
Annotation: 
This article deals with the issue of artistic interpretation of the 
female image in the stories of Russian Writer I. Turgenev. The image of a woman stands 
out in the author’s work. In the character of his heroes, stubbornness and freedom are 
primary. The article focuses on the works “Asia” and “First love” as an object. 


~ 162 ~ 
Keywords: 
Story, woman, image, character, interpretation, society. 
Аёл... бу жамийки борлиқнинг ибтидосидир. Унинг гўзаллиги, жозибаси, 
бой маънавий олами ҳар доим шеъриятни илҳомлантирган. Шоир ва ёзувчилар 
томонидан яратилган гўзал аёл тасвирлари ҳали ҳам китобхонлар қалбини 
ҳаяжонга солмоқда. Бундай жозиба соҳиблари А.С.Пушкиннинг илоҳий 
гўзаллиги, Л.Н.Толстойнинг мафтункор суръатлари ва И.С.Тургеневнинг 
қаҳрамонларидир. 
Буюк рус ёзувчиси И.С.Тургеневнинг ижоди бу – буюк ва илҳомланган 
шеърий 
севгига 
бағишланган 
мадҳиядир. 
Айнан, 
севги 
Тургенев 
қаҳрамонларининг ахлоқий ва маънавий ривожланиш йўлида ҳамроҳ бўлади.
Ўша давр миллий характерининг энг яхши хусусиятларини ўзида 
мужассамлаштирган аёллар образларини муаллифнинг кўпгина асарларида 
учратишимиз мумкин. Жумладан, унинг биринчи “Арафа” романидаги Наталия 
Ласунскаядан тортиб, “Баҳорги тошқинлар”даги Джемегача, “Ася” даги Ася ва 
“Дворянлар ини”даги Лиза Калитинани мисол қилиб олсак бўлади. И.С.Тургенев 
асарларида анъанавий равишда “Тургенев қизлари” деб номланган образлар
мавжуд. Булар қоида тариқасида, севги ва фидойиликка бой, ички дунёсига эга 
бўлган қаҳрамонлардир.
Асянинг фожеали қисмати шундан иборатки, у рус зодагони ва унинг қули 
бўлмиш Татянанинг қизидир. Ася тўққиз ёшигача қишлоқдаги деҳқонлар уйида 
яшайди. Онасининг ўлимидан сўнг, уни барини (отаси) ўзининг қарамоғига 
олади. Отаси ўзини қизиниг олдида айбдорлигини қалбан ҳис этар, шу сабабли 
ҳар доим Асянинг кўнглига қарарди. Ася отаси уни қанчалик яхши кўришини 
билар, аммо тез орада бунинг “сабабини” тушуниб етади. Мағрурлик ва яраланган 
қалби уни азобланишига мажбур қилади, лекин у бутун дунё унинг келиб чиқиши 
ҳақидаги ҳақиқатни унутишини қалбан истарди. У ўзининг онасидан уялар эди, 
хаттоки бу ҳолатдан ҳам
фахрланарди. Катта акаси Ася ҳақидаги ҳақиқатни отаси вафот этганидан 
кейингина билиб олади. Қизчани пансионга беришади, у ерда у яхши ўқийди, 
аммо яшаши ҳали ҳам оғирлигича қолаверади. У “умумий даражага” мослашишни 
истамасди, шунинг учун ҳам мустақиллик ва ўжарлик унинг характерига мос эди. 
Дарс жараёнларида эса “тилёғламалик ва қўрқоқлик” инсонларнинг энг беъмани 
хислати эканлигини очиқ ойдин айтишдан чўчимасди. Ася ҳақпарвар, очиқкўнгил 
ва ғурурли образдир. У умумий қабул қилинган ахлоқ қоидалари билан 
ҳисоблашишни хоҳламайди, ва буржуа жамиятининг ёлғонлиги ва 
иккиюзламачилигини қабул қила олмайди. Шу тариқа Гагин уни чет давлатларга 
олиб кетади. Сабаби у Асяни кимгадир кўнгил қўйишидан чўчийди. Аммо нима 
қилса ҳамки, Асянинг қалбини муҳаббат туғёнлари қамраб олади. У Н.Н. исмли 
кишини ёқтириб қолади ва туйғуларини яширишга уринмайди ҳам. У қиз 
боланинг шаънига тўғри келмайдиган қилмишларга қўл урган ҳолда йигитга хат 
йўллайди. Шуни таъкидлаш жоизки, Ася учун Пушкин асари қахрамони Татяна 
энг севимли образидир. Н.Н. Асяга нисбатан самимий муносабатда бўлади. Лекин 
у ўзи яхши кўрган қиз учун жавобгарликдан қўрқади. Ася эса кучли ва чуқур 
ҳиссиётга қодир, у қатъий ва туйғуларни қадрлайдиган қиз. Қаҳрамонларнинг 
сўнгги изҳорлашув
саҳнасида муаллиф қизнинг ишончсиз ва худбин қаҳрамондан 


~ 163 ~ 
ахлоқий устунлигини аниқ очиб беради. Буни қуйидаги жумлалардан билиб олсак 
бўлади: “ − 
И вот теперь все кончено! 
– 
начал я снова. 
– 
Все. Теперь нам должно 
растаться. 
– 
Я украдкой взглянул на Асю... лицо ее быстро краснело , я это 
чувствовал, и стыдно становилось и страшно. Я сам ходил и говорил, как в 
лихорадке. 
– 
Вы не дали развиться чувству, которое начинало созревать, вы сами 
разорвали нашу связь, вы не имели ко мне доверия, вы усомнились во мне ...(...)

Анна Николаевна, Ася, 
− 
твердил я, 

пожалуйста, умаляю вас, ради бога, 
перестаньте... 

 Я снова взял ее за руку...
Но, к величайшему моему изумлению, она вдруг вскочила 
− 
 с быстротою 
молнии бросилась к двери и исчезла... 
” 
(− 
Мана. Энди ҳаммаси тугади! 
– 
яна бошидан бошладим.

 Бўлди. Биз энди 
ажралишимиз керак. 
− 
 Мен хуфёна Асяга қарадим, ва шуни сезардимки, унинг 
юзи тезликда қизариб, ўзидан уялиб қўрқар эди. Ўзим эса, гўёки ваража 
тутгандек юриб гапирардим. 
− 
Сиз ўзингиз энди куртаклаётган севгининг 
ўсишига йўл қўймадингиз, сиз ўзингиз алоқаларимизни уздингиз, сиз менга 
ишонмадингиз, сиз мендан шубҳаландингиз...(...) 
– 
Анна Николаевна, Ася, 
− 
 
такрорлардим мен, 

 бўлди қилинг...
− 
 Мен яна қўлидан тутдим... 
Лекин не надоматлар бўлсинким, у яшин тезлигида эшикга ташланиб ғойиб 
бўлди 

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish