ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари


ИККИНЧИ ЖАХОН УРУШИДА СУРХОНДАРЁЛИКЛАР ЖАСОРАТИ



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

ИККИНЧИ ЖАХОН УРУШИДА СУРХОНДАРЁЛИКЛАР ЖАСОРАТИ
Сагдуллаев Темур тарих таълим йўналиши 203-гуруҳ талабаси 
Илмий раҳбар: проф С.Н.Турсунов 
Дунёни ларзага солган 2-чи жахон уруши барча халқлар учун катта синов 
вазифасини ҳам ўтаганлиги билан муҳим аҳамият касб этади. Уруш йилларида 
барча халқлар қатори Сурхондарёликлар хам фронтда шунингдек, фронт ортида 
хам мардонавор тарзда ватанни химоя қилишда иштирок этди. 
Сурхон элининг фронт орқасида меҳнат қилаётган азамат халқи душман 
асоратига тушган жабр-дийдаларга имкон қадар ғамхўрлик қилиб турдилар. Воҳа 
35
Мирзаев З., Қобулов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. – Термиз: Жайҳун, 
1996. – 86 б.


~ 35 ~ 
аҳолиси меҳнаткашлари умумий душман бўлган фашизмга қарши курашда 
ўзларнинг фаол иштирок этиши лозим эканлигини қалбан ҳис этиб турди.
Уруш бошланиши билан воҳанинг кўплаб йигитлари фронтга отланиб, узоқ 
Россиянинг шаҳар ва қишлоқларида, Белоруссия ва Украинанинг ўрмон ва далаларида 
душман билан кураш бошладилар. Ўша алангали йилларда фронтда жанг қилаётган 
жангчининг ва фронт ортида мардонавор меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчи, зиёли ва 
калхозчининг ҳам бутун фикри-зикри душман устидан қозониладиган ғалабага 
қаратилган бўлиб, ҳар бир киши ғалабага ўзининг ҳиссасини қўшишни истарди. Бу эса 
жангчиларга иссиқ кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳарбий техника қурилиши ва 
мудофаа фондларига пул ўтказиш орқали амалга ошириларди. 
Душманнинг қутириб ҳужум қилиши натижасида иқтисодиётда оғир вазият юзага 
келди, аввало бу ҳол озиқ-овқат ва кийим-кечак маҳсулотларининг етишмаслигида 
сезилди. Жангчиларни озиқ-овқат ва кейим-кечак билан таъминлаш куннинг долзарб 
мавзусига айланди. Уруш давридаги оғир вазиятда ўзини озодлик учун масъул деб билган 
ҳар бир шахс бор куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда мардонавор меҳнат қилиб 
имкон қадар кўпроқ маҳсулот етиштиришга ҳаракат қила бошлади. Чунки ўша даврда ҳар 
бир ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулот душманга зарба деган ақида устун ақидага 
айланганди. Фронт ортидаги кексаю-ёш, аёлу эркак фронтда жанг қилаётган жангчиларга 
нима биландир ёрдам беришни ўз олдига бош вазифа қилиб қўйган эди. Ана шу 
муносабат билан жойларда жангчиларга иссиқ кийимлар ва совғалар қабул қилувчи 
пунктлари ташкил қилинди. Ушбу хайрли ишда бажонидил қатнашишни истаган 
воҳанинг ҳар бир меҳри дарё сахий инсонлари ўзларининг бор имкониятларини ишга 
солиб бисотидаги бор нарсани жангчиларга жўнатдилар. Ҳаттоки аёллар кун бўйи меҳнат 
қилиш билан бирга кечалари жангчиларга иссиқ кийимлар тикдилар. Бу хайрли ишдан 
бирорта киши четда қолган эмас, ҳар ким қудратига яраша мурувват кўрсатди. Бундан 
ташқари воҳанинг бир қанча саноат корхоналарида ҳам жангчиларга иссиқ кийимлар, 
идиш-товоқлар ва бошқа хил маҳсулотлар етказиб беришда воҳанинг мурувватли саҳий 
инсонларининг ниҳоятда беқиёс хизмати каттадир. Машъум уруш бошланган илк 
ойлардаёқ жангчиларга ёрдам уюштириш ҳаракати ниҳоятда қизғин тус олди. Жумладан 
вилоятнинг Сариосиё тумани аҳолиси 1941 йилнинг 10 сентябригача бўлган вақт 
мобайнида жангчиларга иссиқ кийимлар учун 9 та пўстин, 34 дона тери, 7 жуфт кўн этик 
жўнатган бўлса, Шерободликлар эса жанггоҳларга иссиқ кийим тайёрлаш учун 252 кг 
жун, 104 дона тери юбордилар. Сариосиёлик ва шерободликлар мурувватидан 
илҳомланган термизликлар ташаббуси билан 2 кунда жангчиларга иссиқ кийим сифатида 
51 дона фуфайка, 32 дона пахталик шим, 40 жуфт жун қўлқоп, 41 та тери ва 39 дона 
гимнастёрка тўплаб жўнатилди. 
Шунинг учун сурхондарёликлар ўзларининг фашизм галаларига қарши 
курашаётган шаҳар ва қишлоқларининг аҳолиси билан бирга эканликларини ҳис 
этиб, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан мададкор бўлиб турдилар. Жумладан, 
1941 йил 28 октябрда бўлиб ўтган вилоят фаолларининг йиғилиши 
иштирокчилари Ленинград ва Москва шаҳарларини ҳимоя қилаётган жанчиларга 
ва меҳнаткашларга хат билан мурожаат қилишди. Ленинградликларга қарата 
ёзилган мактубдан қуйидаги оташин сатрлар ўрин олган эди: «...Ленинград 
бўсағасини ҳимоя қилишда сизлар томонингиздан кўрсатилаётган жасорат ва 
қаҳрамонлик бизни фидокорона меҳнат қилишга ундамоқда... Қимматли 


~ 36 ~ 
ленинградликлар !!! Биз ҳар доим сиз билан биргамиз ва ҳар бир дақиқада 
қўлимизга қурол олиб сиз- ленинградлик қаҳрамон қўриқчилар билан ёнма-ён 
туриб қонхўр фашизмга қарши жанг қилишга тайёрмиз.»
36
Вилоят фаолларининг йиғилишида ленинградликларга қарата ёзилган 
мактубдан келиб чиқиб, Термиз темирйўл станциясининг ишчилари Ленинград 
шаҳри ҳимоячиларига ёрдам сифатида 35 та ҳар хил турдаги иссиқ кийимлар ва 
950 сўм пул топширди. Станция ишчиси Никитин 2 та қўй териси ва 1 кг жунни 
ленинградликларнинг иссиқ кийимлар жамғармасига топширган бўлса, 
ишчилардан Бориский ва Ледишевлар 2 жуфт кигиз этик ҳамда 5 жуфт қўлқоп 
билан шаҳар ҳимоячиларига ёрдам берди.
37
1942 йилнинг апрель ва май ойларида Ленинград ҳимоячилари ҳузурига 
ёрдам уюштириш ҳаракатини кундан-кунга қизитиб юбориб, шаҳарнинг душман 
асоратига тушиб қолишидан сақлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб 
бордилар. Жумладан, Денов туманининг Тортувли қишлоқ кенгашига қарашли 
«Ворошилов» номли жамоа хўжалиги аъзоси А.Турдиев қамалда қолиб азоб 
чекаётган оч ва юпун ленинградликларга ёрдам сифатида бир сигир, бир ярим 
минг сўм пул билан ёрдам берган бўлса, Денов қишлоқ кенгашига қарашли 
«Агроном» жамоа хўжалиги раиси Ш.Муродова бир сигир, 1000 сўм пулини 
ленинградликларга ёрдам жамғармасига ўтказди. Деновлик ўқитувчи Шойназаров 
эса бир бош қўй, бир бош эчки ва 500 сўм пул билан кўмаклашди. Умуман, 
деновликлар қисқа вақт давомида ленинградликликларга 178771 сўм пул, 1700 
центнер ғалла, 3469 кг гўшт, 62 кг қуруқ мева, 180 кг ҳўл мева, 87 кг асал, 102 кг 
картошка ва 122 дона тухум билан ёрдам уюштирдилар.
38
Ленинградликларга ёрдам уюштиришда вилоят ёшларининг ҳам хизматлари 
беқиёсдир. Жумладан, 1942 йилнинг 19 мартида шерободлик ёшлар ташаббуси 
билан Ленинград шаҳрининг ҳимоячиларига совға жўнатилди, ушбу совғалар 
орасида 4360 сўм пул, 15 кг ёнғоқ, 16 кг асал, 3 жуфт қўлқоп, 8 дона пўстин, 23 кг 
ўрик, ва 65 кг гуруч бор эди.
Ўзбекистонлик ёшлар томонидан тўпланган совғалар эшелони 1942 йилнинг 
август ойида Ленинград шаҳрига қараб йўл олди. Ленинградликларга ажратилган 
совғаларни шаҳарнинг ёш ҳимоячиларига олиб боришдек шарафли вазифа 
Сурхон воҳаси ёшларининг сардори Ғофуржон Юсуповнинг зиммасига 
юклатилди. Ғофурхон Юсупов бошчилигида олиб борилган совғалар 1942 
йилнинг 21 сентябрида Ленинград шаҳрининг ёш ҳимоячилари ҳузурига етиб 
келди ва шаҳар фаолларининг йиғилишида Ғофуржон Юсупов ленинградлик 
ёшларга Ўзбекистон томонидан юборилган эсдалик совғаларни топширди. 1943 
йилда ҳам ленинградликларга юборилган моддий ёрдамлар миқдори ошиб 
борди..
39
1943 йил январь ойида Ладога кўлининг жанубий соҳили бўйлаб тор 
участкада душман қамали ёриб ўтилди. Шу муносабат билан вилоятнинг кўпгина 
туманлари, саноат корхоналари ва жамоа хўжаликларида митинглар бўлиб ўта 
36
«Илғор Сурхон учун» газетасининг 1941 йил 19 октябрь сони. 
37
Ўша газетанинг 1941 йил 5 ноябрь сони.
38
Вилоят давлат архиви. 45- фонд, 1- ёзув, 48- иш, 4-бет. 
39
Илғор Сурхон учун рўзномасининг 1943 йил 12 февраль сони. 


~ 37 ~ 
бошлади. Жумладан, ана шундай митинглардан бири Денов туманидаги Й. 
Охунбобоев номли жамоа хўжалигида бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган митингдан сўнг 
жамоа хўжалигининг раиси Алматов ўз ҳисобидан ленинградликлар учун 2 бош 
қўй, 50 кг ғалла, 100 сўм пул ажратди. Жамоа хўжалигининг бошқа аъзолари саъй-
ҳаракати билан ленинградликларга 5 бош қора мол, 56 бош қўй, 18 кг жун, 76 та 
қоракўл тери, 465 кг гуруч ва 365 кг қуруқ мева жўнатилди. 
Мамлакат миқёсида Ленинград шаҳрининг ҳимоячиларига юборилган 
моддий ёрдамлар ҳимоячиларнинг кучларига-куч, ғайратларига-ғайрат қўшиб, 
фашизмни улоқтириб ташлаш жараёнини тезлатди. Душманга нисбатан тенгсиз 
нафрат туйғуси билан қуролланган Ленинград шаҳрининг ҳимоячилари 1944 
йилнинг 27 январида душманни анча узоққа улоқтириб ташладилар. Албатта, 
Ленинград қамалининг тугатилиши сурхондарёликлар қалбига ҳам олам-олам
қувонч бахш этди. Чунки воҳа халқи ҳам Ленинград ҳимоячиларига қамал 
кунларида моддий ва маънавий томондан мададкор бўлган эди. Бу билан эса 
Ленинград ёнида душман қўшинлари устидан қозонилган ғалабага ўзларининг 
муносиб ҳиссаларини қўшган эди.

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish