ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари


ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ДАСТЛАБКИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ДАСТЛАБКИ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ 
ТАРИХИДАН 
 
Тиловов Мирқосим Амантурдиевич

тарих факультети 301-гуруҳ талабаси 
Илмий раҳбар: доц Холмўминов Х. 
Чор россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик ҳаракатларининг асосий 
мақсадларидан бири ўлкада пахтачиликни ривожлантириш орқали шу соҳага оид 
саноатни ҳам ривожалантириш асосий мақсадлардан бири бўлган. Бу борада Чор 
Россияси маъмурлари томонидан пахтачилик саноатига асосланган тўқимачилик, 
пахта тозалаш заводлари, ёғ-мой, кимё саноати каби дастлабки саноат 
корхоналари ташкил этиш ишлари ҳам олиб борилган. Пахта тозалаш соҳаси 
тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Туркистон ўлкасида пахта тозалаш саноати 
XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб шакллана бошлаган. Пахтачилик соҳасида 
олиб борилган ишлар натижасида 1874 йилда Тошкентда дастлабки, буғ билан 
ҳаракатланувчи пахта тозалаш корхонаси қурилган
30

Дастлабки саноат корхоналарининг пайдо бўлиши, пахтачилик соҳасига 
бўлган қизиқишларни орттириб борди. Орадан бир неча йиллар ўтгач, Андижон, 
Каттақўрғон, Самарқанд, Марғилон, Қўқон ва Наманган шаҳарларида ҳам шундай 
пахта заводлари барпо этилган. Натижада бу соҳа тез суратларда ривожлана 
бориб, 1885 йилда 9та, 1890 йилда 27 та, 1914 йилда юздан ортиқ пахта тозалаш 
29
УзР. МДА. 126-жамғарма. 2-рўйхат. 1397-иш. 1-варақ. 
30
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 10 том. - Т.: ЎзМЭ Давлат илмий нашриёти, 2005. – 656 б. 


~ 33 ~ 
заводлари фаолияти йўлга қўйилди
31
. Бундай иқтисодий омилларни 
ривожлантириш мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳам фаол тарзда олиб 
борилиб, 1910 йилда Термиз шаҳрида пахта тозалаш заводи 
32
барпо этилди.
Пахтачиликнинг ривожланиши туфайли бундай корхоналар сони ортиб 
бориб, 1889 йилга келиб, янги Урганч, Тошҳовуз, Хива ва Хонқа туманларида 
дастлабки пахта тозалаш заводлари бунёд этилди. Рус-Осиё банки янги Урганч 
бўлими маълумотига қараганда, 1909 йилда Хива хонлигида 81 та шу жумладан 
27 та нисбатан йирик саноат корхоналари бўлган. Катта пахта тозалаш заводлари 
сони Хива, Хонқа, Тошҳовузда биттадан, Янги Урганчда иккита, Гурланда учта 
ва Хозораспда битта эди. Пахта заводларининг учдан бири маҳаллий 
савдогарларга қарашли эди. 
Совет ҳокимияти пахта хом ашёсига бўлган талабини қондирилишиши 
ўзининг биринчи даражали масалаларидан деб билар эди. Шу боисдан ҳам 
пахтага биринчи даражали ишлов беришни йўлга қўйувчи корхоналарни 
таъмирлашга катта эътибор қарата бошлади. Ушбу тадбирларнинг самараси 
ўлароқ Термиз пахта тозалаш заводида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. 
33
Аммо бу заводларда ҳали мукаммал ишлаб чиқариш жараёни вужудга 
келмаган эди. Пахта толасидан чигитни ажратиш ва тайёр бўлган маҳсулотни 
тойлашдан бошқа барча ишлар қўлда бажариларди. 
1874 йилда рус савдогорларидан В.П.Кузнецов Туркистонда биринчи бўлиб 
пахта хом ашёсини буғ машинаси ёрдамида тозалашга уриниб кўрди. Кузнецов 7 
нафар ишчи учун мўлжалланган учта дастгоҳ ўрнатиб, бу дастгоҳларнинг ҳар 
бирида 1 соат давомида 40-50 фунт пахта қайта ишланиб, 10-11 фунт тола 
олинарди, 7 соат мобайнида 1 м куб ўтин, 0,5 фунт канифол сарфланарди.
34
Ушбу тажрибалар Кузнецовнинг ишончли кишиси савдогар Копылов 
томонидан ўтказилган бўлиб, тез орада у пахта заводи дастгоҳларини сув ёрдами-
да ҳаракатга келтириш тадоригини кўра бошлади. Чунки Тошкентда ўтин ва 
кўмирнинг нархи жуда қиммат эди. Шу тариқа Ўрта Осиёда (асосан Тошкентда) 
буғ машинаси билан ҳаракатланадиган биринчи пахта тозалаш заводи вужудга 
келганди. 
Заводдаги дастгоҳларнинг унумдорлиги соатига 0,5-0,6 кг толани ташкил 
қиларди. Шу ўринда таққослаш учун эслатиб ўтамиз, ҳозирги дастгоҳларнинг 
самарадорлиги соатига 10-12 кг толани ташкил этиб, ажратиб олинган пахта 
толасининг миқдори пахтага нисбатан 32-34 фоизни ташкил этади. 
1880-1890 йилларда Туркистонда 63 та саноат корхонаси очилган бўлса, 
улардан 22 таси пахта тозалаш заводлари эди. 1890 йилдан 1900 йилгача яна 111 
та саноат корхона ташкил этилди. Бундан 52 таси пахта заводлари, 3 таси эса ёғ- 
31
.А.Ахмедов. Пахта сифатини яхшилаш омиллари, Тошкент., 1977.Б-147-149 
32
Мирзаев З., Қобулов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. – Термиз: Жайҳун, 
1996. – 86 б.
33
Мирзаев З., Қобулов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. – Термиз: Жайҳун, 
1996. – 86 б.
34
. Мирзаев З., Қобулов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. – Термиз: 
Жайҳун, 1996. – 86 б.


~ 34 ~ 
мой заводи эди.
35
Пахтачиликнинг ривожланиши ва пахта тозалаш саноатининг ўсиши халқ 
хўжалигининг бошқа соҳаларини ҳам олдинга етакловчи асосий буғин бўлиб 
қолди. Аммо, бу соҳалар Россия тўқимачилик саноати эҳтиёжларини қондиришга 
сафарбар қилинганди. Империянинг пахта толасига бўлган талаби эса 1883 йилда 
10455 минг пуд, 1910 йилда 25870 минг пудни ташкил қиларди. Тўқимачилик, 
айниқса пахтани қайта ишлаш саноати Россия иқтисодиётида муҳим аҳамият касб 
этарди. Оренбург-Тошкент темир йўли қурилгач, бу соҳалар гуркираб ўса 
бошлади. Агар, 1900-1905 йилларда Каспийорти темир йўлининг Красноводск 
бекати орқали ташилган тижорат юклари айланмаси 9825 минг пудга кўпайган 
бўлса, Оренбург-Тошкент йўли ишга тушишининг биринчи йилиёқ Тошкент 
орқали Красноводск йўлидагидан 5592 минг пуддан кўп юк ташилди 
XX аср бошларида пахта тозалаш саноатида бир қатор ўзгаришлар ва техник 
силжишлар юз берди. Масалан, 1913 йилда 145 та пахта тозалаш заводида ички 
ёнув двигатели ёки буғ машиналари қўлланилди. Аммо, уларнинг техник 
даражаси ҳали анча паст эди. Корхоналарни кенгайтириш ва техник воситаларни 
мукаммаллаштириш тўлалигича рус саноати манфаатларидан келиб чиқарди. 
Туркистон пахта тозалаш саноати ишлаб чиқариш жиҳатдан Россия пахтани қайта 
ишлаш саноати корхоналаридан анча орқада эди. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, Туркистон ўлкасида саноат 
корхоналарининг барпо этилиши пахтачилик соҳаси тараққий этишига муҳим 
ўрин тутган бўлсада, аммо бу жараёнлар аҳолининг ижтимоий турмуш 
даражасининг янада яхшиланишида асосий омил бўла олмади. Бу ҳолатлар шу 
билан изоҳланадики, яъни аксарият ҳолатларда маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу 
саноат корхоналарига малакасизлиги ҳамда уқувсизлиги рўкач қилиниб ишга 
олинмас эди. Шу ўринда маҳаллий миллат вакилларининг малакаси ошириш 
бўйича ҳам жиддий тадбирлар амалга оширилмаган. Саноат ходимларининг 
малакасини ошириш курслари Россиянинг узоқ ўлкаларида ташкил этилиб, 
маҳаллий кадрлардан малакали мутахассислар тайёрлаш ишларига хукумат 
томонидан жиддий эътибор қаратилмаган. 

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish