«iqtisod-moliya»


Бюджет тизимини ислоҳ қилишнинг асосий



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
5.4.Бюджет тизимини ислоҳ қилишнинг асосий 
йўналишлари 
 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, 
ўтган давр ичида чуқур иқтисодий сиёсат негизида барқарор мо-
лиявий тизимни, шунингдек, унинг асосини ташкил этувчи мустаҳ-
кам бюджет тизимини шакллантириш соҳасида муайян ижобий иш-
лар амалга оширилди. Даставвал асосий қомусимиз Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясида мамлакатимизнинг Давлат бюдже-
ти шаклан қонуний асослаб берилди. Ўтган давр ичидаги барқарор 
бюджет тизимини тўлиқ шакллантириш соҳасидаги барча ишлари-
миз ва тажрибаларимиз бу соҳадаги жаҳон тажрибаси билан уйғун-
лашди, бу эса Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғ-
рисида»ги Қонунда ўзининг ҳуқуқий аксини топди. 
Ўзбекистон Конституциясида бюджет тизимини бошқаришда 
кўпгина ўзгаришлар мавжуд. Бу ўзгаришлар биринчидан Ўзбекис-
тон Республикасида Давлат бюджетининг мақоми ўзгарганлиги би-
лан боғлиқдир, иккинчидан ҳокимият тизимининг ва мулкчилик 
шаклларининг ўзгариши муносабати билан маҳаллий бюджетлар-
нинг таркиби ўзгарди. Учинчидан, республика давлат бюджетининг 
вазифалари ва уни молиялаштириш манбалари ўзгариши муносабати 
билан маҳаллий бюджетларнинг ҳам молиявий манбалари ўзгарди. 


91 
2000 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет 
тизими тўғрисида»ги Қонунини қабул қилиниши Ўзбекистон 
Республикасининг бюджет тизими тузилиши ҳамда уни бошқариш 
асосларини ҳамда давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул 
қилиш ва ижро этиш тартибини ва Давлат бюджетининг даромадла-
рини шакллантириш ҳамда унинг харажатларини амалга ошириш прин-
ципларини кўрсатиб берди. Шунингдек, мазкур қонун давлат бюд-
жети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муноса-
батларни ҳамда давлат бюджети маблағлари билан операцияларни 
амалга ошириш жараёнида ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қи-
лиш тартибини белгилайди.
Бюджет тизимининг харажатлари давлат ва маҳаллий хара-
жатларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Давлат бюджети хара-
жатларини таркиби ва нисбати муайян даврда давлат олдида турган 
вазифалар билан белгиланади. Бюджет харажатлари даромад тарки-
би, ҳажмига боғлиқ бўлиб, уларга ўз таъсирини ўтказиб туради. 
Бюджет тизими харажатлари таркиби қуйидаги йўналишларда 
сарф-харажатларни ўз ичига олади. Бюджет тизими харажатларини 
тақсимлаш пайтида икки муҳим вазифа ҳал этилади. Ўзбекистон 
Республикаси маҳаллий бюджетларини улар олдида турган вазифа-
ларни бажариш учун етарли бўлган маблағ билан таъминланишига 
эришилади. Турли даражадаги бюджетларга улар фаолияти доира-
сига мувофиқ келадиган харажатлар юкланади.
Бюджет тизимини бошқаришда даромад ва харажатларни бюд-
жетлар ўртасида тақсимлаш жараёни қуйидаги тамойиллар асосида 
амалга оширилади: 

бюджетларни самарали мувофиқлаштиришга эришиш, улар 
ўртасида тўғри нисбат ўрнатишни таъминлаш; 

молиявий таъминланадиган харажатнинг аҳамиятлилигига эъти-
бор қаратиш; 

даромадларни бошқаришда ҳудудий итисодиётни ривожлан-
тиришга амал қилиш; 

республика ва маҳаллий ҳокимият идораларини айрим турда-
ги даромадларини тақсимлашда мустқилликни таъминлаш. 
Барча даражадаги бюджетларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, 
улар шаклланишининг баъзи бир босқичлари доимий равишда янги-
ланиб туради ва бюджет доимий ижро этиб борилади. Бу ҳол у ёки бу 
даражадаги бюджетларни муайян давр давомида амал қилиши, бу муд-
дат тамом бўлиши билан янгидан қабул қилиниши билан тавсифланади.


92 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нарх-
ларни эркинлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори 
Ўзбекистонда нархларнинг эркинлаштирилишига асос бўлди, бу қа-
рорга мувофиқ 1992 йил 10 январдан бошлаб, республикада ишлаб 
чиқариш мақсадидаги техник молларга, халқ истеъмоли молларига, 
ишлар ва хизматларга нисбатан шартномавий нархлар ва тариф- 
ларга ўтилди.
Республика ҳукумати аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида баъзи 
саноат молларига нархлар ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлар-
нинг айрим турларига тарифларнинг чеклаб қўйилган миқдорла-
рини белгилади. Ишлаб чиқарувчиларга донни импорт қилишнинг, 
нон, ун, ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бў-
йича харажатларнинг бир қисми республика бюджетидан қоплана-
диган бўлди. Умумий овқатланиш корхоналарининг мактаб ўқувчи-
лари ва талабаларига бепул нонушталар бериш ва имтиёзли овқат-
лантириши юзасидан вужудга келадиган зарарлари ҳам давлат маб-
лағлари ҳисобидан қоплана бошлади. Бундан ташқари, кир совун, 
болаларга тегишли молларни ишлаб чиқариш ва аҳолига кўрсатила-
диган хизматлар учун дотация ажратиладиган бўлди. 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг эркинлашуви ва 
ижтимоий ҳимояланган бозор иқтисодининг шаклланиши ва ижти-
моий соҳалар тараққиётида ривожланган давлатлар ижобий тажри-
балари ҳамда миллий қадриятларимиз хусусиятларини ҳисобга ол-
ган ҳолда, бюджетдан молиялаштириш тизимини такомиллаштириш 
ва бюджет тизимини ислоҳ қилиш давом этмоқда. 
Дарҳақиқат, янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда бюджет-
дан молиялаштириладиган соҳалар тараққиётининг молиялашти-
риш тизими ҳаёт қўяётган талаблар ва ушбу соҳанинг аҳамияти 
нуқтаи назаридан такомиллаштирилмоқда. Ислоҳотларнинг кейин-
ги босқичида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кам таъминлан-
ган оилаларга кўмаклашув тизими такомиллаштирилди, аҳолини 
ижтимоий ҳимоялашнинг таъсирчан механизми шакллантирилди, 
ўзгариб бораётган ижтимоий-иқтисодий шароитларга мувофиқ ҳолда, 
бюджет тизимини бошқаришда янги шакл-усуллар пайдо бўлди. 
Масалан, бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ мақ-
садларда фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини, штат-смета интизо-
мини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мус-
тақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябр-


93 
даги 414-сон «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тар-
тибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
Даволаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳ-
камлаш, соғлиқни сақлашни маблағ билан таъминлашга йўналтири-
лаётган бюджет маблағларидан янада оқилона фойдаланиш, турғун 
даволанишдаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатишни такомил-
лаштириш мақсадида 1997 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республика-
си Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Ўзбекистон 
Республикасида 1998 йилнинг 1 январидан бошлаб турғун даво-
лаш-профилактика муассасаларида даволанаётган кишилар учун 
овқатланиш тўлови жорий этилди. Турғун даволаниш-профилактика 
муассасаларида овқатланиш тўлови фуқароларнинг шахсий маблағ-
лари, корхоналар, ташкилотлар, хайрия жамғармаларининг ва бош-
қа ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилот-
лар ва муассасаларнинг раҳбарларига меҳнат жамоалари билан ке-
лишилган ҳолда, турғун даволаш-профилактика муассасаларида ов-
қатланиш тўловини уларнинг тасарруфида қоладиган фойда ҳисо-
бига амалга оширишга рухсат этилади. 
Турғун даволаш-профилактика муассасаларида беморларнинг 
айрим тоифалари учун овқатланиш тўлови жорий этилиши, шу-
нингдек, аҳолини дори-дармонлар билан таъминланишининг тар-
тибга солиниши муносабати билан бўшайдиган бюджет маблағла-
ридан даволаш муассасаларини замонавий тиббий техника, асбоб-
ускуналар, касалликларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш 
мақсадида соғлиқни сақлаш бошланғич бўғинларини ривожланти-
риш учун мақсадли фойдаланишга рухсат этилади. Айни пайтда 
аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш ва 
пулли тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини амалиётга жорий қи-
лиш, бунда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини мувофиқ ҳолда, 
амалга ошириш, кўрсатиладиган тиббий хизматлар тури ва шаклла-
рини кенгайтиришни назарда тутиш муҳим вазифа этиб белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 26 
августдаги 806-сон буйруғига асосан, «Режадаги республика бюд-
жети харажатларини схема асосида мақсадли молиялаштириш учун 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қисқа муддатли 
кредитларини ишлатилиш тартиби тўғрисида» вақтинчалик низом 
ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади – бюджет тў-
ловлари бўйича қарздорликни камайтиришдир. Буйруқни ишлаб 


94 
чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Давлат 
Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси-
нинг Марказий банки қатнашдилар.
Республикамизда олиб борилаётган мустақил иқтисодий сиёсат 
халқимиз учун тараққиётнинг янги қирраларини очиб бермоқда. Яқин-
яқинларда тасаввур қила олмаган ҳодисаларимиз ҳозирги кунда ода-
тий бир воқеаликка айланиб бормоқда. Булар жумласига мамлакати-
миз давлат молиясининг марказий бўғинида туб ўзгаришларни амалга 
оширилишини ёрқин мисол қилиб кўрсатса бўлади.
Барқарор иқтисодий ўсишга эришиш орқали мамлакат аҳоли-
сининг турмуш фаровонлиги ва миллий ишлаб чиқаришнинг сама-
радорлигини тўхтовсиз ошириб бориш, республикага чет эл инвести-
цияларини жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни вужудга кел-
тириш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда унинг хал-
қаро молия-бюджет-солиқ муносабатларида тенг мавқеини таъмин-
лаш каби долзарб муаммоларни муваффақиятли ҳал қилиш, ҳам бюд-
жет сиёсатини такомиллаштириш ва бюджет тизимини ривожланти-
ришга боғлиқдир. Бинобарин, ҳар қандай мамлакатда оқилона юритил-
ган бюджет сиёсати мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат 
қиладиган бюджет-солиқ тизимининг такомиллашувига олиб келади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish