Инвестиция институтлари сифатида юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. Юридик шахс ҳисобланган инвестиция муассасаларининг фаолияти лицензияланиши лозим. Лицензиялар 5 йил муддатга берилади.
4.2.Инвестиция маслаҳатчилари.
Инвестиция маслаҳатчиси – бу маслаҳат фаолияти билан шуғулланувчи инвестиция институтидир.
4.3. Инвестиция компаниялари.
Инвестиция компанияси – бу қимматли қоғозларни чиқариш, қимматли қоғозларга маблағлар сарфлаш, қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўзи ҳисобидан олиш–сотиш ишларини амалга оширувчи юридик шахсдир
Инвестиция компанияларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Қимматли қоғозларни чиқаришни ташкил этиш ва эмитентга (муассисларга) уларнинг жойлаштирилиши кафолатини бериш.
Қимматли қоғозларга инвестициялар қилиш.
Қимматли қоғозлар билан ўз ҳисобидан ва шахсий таваккалчилик асосида операциялар (олди–сотди) қилиш (дилерлик фаолияти).
4.4.Инвестиция фондлари.
Инвестиция фондлари – бу жисмоий ва юридик шахслар маблағларини тўпловчи ҳамда фойда олиш, акциядорлар хатарини камайтириш мақсадида ушбу маблағларни фонд номидан қимматли қоғозларга, банк ҳисоб рақамларига ва омонатларга жойлаштирувчи ташкилотдир
Хусусийлаштириш инвестиция фондлари.
Хусусийлаштириш инвестиция фонд(ХИФ)лари инвестиция фондларининг бир тури ҳисобланади. Улар аҳолининг кенг қатламини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш мақсадида ташкил этилади.
4.5.Молиявий маблағлар бозори.
Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар молиявий бозорда савдо предмети бўлиб ҳисобланади. Қимматли қоғозлар бу меъёрий ҳуқуқий талабларга мувофиқ расмийлаштирилган, ҳужжат бўлиб, унинг эгасига (ёки соҳибига) муайян мулкий ҳуқуқларни таъминлайди ва шу билан бирга қийматга эга бўлади.
Девиденд деб аталувчи даромад акционерларга уларнинг қўлидаги акциялар сонига мувофиқ тўланади.
Девиденд деб аталувчи даромад акционерларга уларнинг қўлидаги акциялар сонига мувофиқ тўланади.
Чатишган усуллар. Қимматли қоғозларни бир қанча турлари мавжуд бўлиб, улар заём ва эгалик ҳуқуқлари усулларининг хусусиятларини бирлаштиради. Улар имтиёзли акциялар ва конвертрланадиган (алмашадиган) облигациялар.
Имтиёзли акциялар. Имтиёзли акциялар, оддий акциялар сингари фирмани, корхонанинг капиталини бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқини беради, аммо унинг эгаси бошқарувда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.
Молиявий бозорлар.
Молиявий бозорлар. Ҳозирги замон тушунчасида молиявий бозорлар деганда молиявий активларни савдоси тушунилиб, унда савдони аниқ қоидалари, бозор иштирокчиларини маҳорати ва ривожланган бозор инфратартиби, камчиқим ва битишувларни амалга оширишни мустаҳкамлиги мавжуд бўлади.