3. Инвестициялаштириш даври бўйича инвестициялар қисқа ва узоқ муддатли инвестицияларга бўлинади.
а) қисқа муддатли инвестициялар бир йилдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида қўйилган капитални тавсифлайди (масалан, 6 ойлик муддат ичида қайтариб олинадиган ҳақиқий инвестицияланган лойиҳани амалга ошириш).
б) узоқ муддатли инвестициялар ўзларида бир йилдан ортиқ даврда капитал қўйиш жараёнини ифодалайди.
Савдо корхонасининг инвестицион фаолияти ўз стратегик ривожланиш ва инвестицион ресурсларни шакллантириш (инвестицияланган капиталнинг) мақсадларидан келиб чиққан ҳолда корхона мустақил шакллантирилган алоҳида инвсстицион сиёсатига бўйсунади. Савдо корхонаси инвестицион сиёсатнинг асосий мақсади узоқ муддатли давр мобайнида унинг асосий ривожланиш йўналишларини таъминлаш учун унинг активларини танлаш ва янада самаралироқ йўллариии кенгайтиришни амалга ошириш бўлиб ҳисобланади.
Савдо корхонаси ўзининг иивестицион фаолиятини аниқ тамойилларга мос равишда амалга оширади. Бу тамойилларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1.Савдо менежментининг ишлаб чиқилган стратегияси билан мос равишда инвестицион фаолиятининг алоҳида йўналишларини шакллантириш. Ушбу фаолиятнинг йўналишларини ишлаб чиқариш, корхона стратегик ривожининг мақсад ва вазифаларига, ушбу ривожланишнинг товар ва ҳудудий йўналишини таъминлашга, корхона ресурс потенциали ва бозор қийматининг ўсишига бўйсундирилган бўлиши шарт.
2.Инвестицион бозорнинг ташқи инвестицион муҳити ва шаклланиши шартларининг ҳисоби. Савдо корхонаси инвестицион фаолиятини амалга оширган ҳолда унинг алоҳида шакллари бўлимидаги хуқуқий шартларидан («инвестицион иклимдан»), инвестицион бозорнинг жорий шаклланишининг таҳлилидан, инвестицион самарадорлигини белгиловчи ўз фаолияти ҳудудидаги инвестицион инфратузилма имкониятлари ва бошқа бир қатор ташқи ҳарактерга эга бўлган омиллардан кслиб чиқиши шарт.
3. Истиқболдаги даврнинг алоҳида босқичларида инвестиция-лашнинг турли шакллари ўртасидаги ўзаро муносабатни аниқлаш. Савдо корхоналари фаолиятнинг функционал йўналишларини моддий-техник ва технологик юксалишни таъминловчи хақиқий инвестицияларни амалга оширишнинг истиқболли шаклларини белгилайди. Бироқ савдо корхонаси ривожланишининг алоҳида босқичларида молиявий инвестицияларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Инвестицияларнинг бундай шакли танлаб олинган инвестицион лойиҳалар бўйича ҳақиқий инвестициялашни амалга оширишнинг бошланишигача шакллантирилган инвестицион ресурслардан самарали фойдаланиш зарурияти билан келтириб чиқарилиши мумкин; истеъмол бозорининг алоҳида сегментларидаги савдо фаолиятидан кўра қўйилган капитал учун сезиларли даражада кўпроқ даромад олишга имкон берувчи фонд бозорлари ёки пул бозорлари шаклланиши ҳолатларида амалга оширилиши мумкин; уларнинг устав фондларига капиталларни қўйиш йўли билан ўз фаолиятини товар ёки ҳудудий табақалантирилиши олдиндан пухта ўйлаган ҳолда бошқа савдо корхоналари томонидан белгиланган «истилоси» ҳолатларида (ёки уларнинг акцияларининг салмоқли пакетини қўлга киритиш ҳолатларида) ва бошқа бир қатор аналогик ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.