4. Хақиқий инвестицион лойихаларнинг бизнес-режасини тайёрлаш. Ҳақиқий инвестицияларнинг барча шакллари (охиригисидан ташқари) ҳақиқий инвестицион лойиҳалар (охирги шакли алоҳида қўйилмалар йиғиндиси бўйича турли янгилаш ипвестицион дастурларига ёки моддий ва номоддий активларни кенгайтиришга бирлашади) сифатида қаралади. Бундай инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун тайёрлашда илгари кўриб ўтилган савдо фаолияти соҳасини ҳисобга олган ҳолдаги таркибга эга бўлган уларнинг бизнес-режасини ишлаб чиқилишини талаб қилади.
Кичик ҳақиқий инвестицион лойиҳалар учун бизнес-режанинг қисқача вариантини ишлаб чиқишга рухсат берилади (фақатгина уларни амалга оширишнинг туғридан-тўғри мақсадга мувофиқлигини ифодаловчи бўлимларгина киритилади). Ҳақиқий инвсстицион лойиҳа бизнес-режасини ишлаб чиқиш савдо корхонаси эгалари ва менежерларига (зарур бўлган ҳолатларда бошқа инвесторларга ҳам) уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ва кутилаётган самарани ҳар томонлама тўғри баҳолаш имконини беради.
5.Алоҳида ҳақиқий инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш. Ҳозирги замон амалиётида ҳақиқий инвестицион лойиҳаларнинг кутилаётган самарадорлигини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткич-лардан фойдаланилади:
а) соф келтирилган даромад;
б) даромадлилик ипдекси (коэффиценти);
в) сотиб олиниш даври;
г) даромадлиликнинг ички меъёри.
Буларни ҳисоблаш учун лойиҳанинг бўлғуси қўлланилиши (эксплуатацияси) жараёнида соф фойда ва амортизация ажратмалари суммаси сифатида шакллантирилган «соф пул оқими» кўрсаткичидан фойдаланилади.
6.Х,қциқий инвестициялар портфелини шакллантириш самара-дорликни баҳолаш жараёнида танлаб олинган ҳақиқий инвестицион лойиҳалар уларни амалга ошириш мақсадлари билан боғлиқ бўлган уларни амалга ошириш таваккалчиликлари даражаси ва бошқа кўрсаткичлари ҳолатларида, яъни вазиятларидан келгусида яна қайта кўриб чиқилиши лозим. Иивестицион лойиҳалар режали ҳажмини ҳисобга олган ҳолдаги ҳар томонлама бупдай баҳолаш асосида савдо корхонаси ўзининг келгуси даврдаги ҳақиқий инвестициялар портфелини шакллантиради. Агарда бу портфель алоҳида истиқболли мақсад бўйича шакллантирилган бўлса (самарадорликни максималлаштириш) иивестицион таваккалчиликларни минималлаштириш ва шу кабилар, ҳақиқий инвестициялар портфелини келгусида яна оптималлаштириш учун зарурат қолмайди. Агарда мувозанатлаштирилган алоҳида мақсадлар назарда тутилган бўлса, уларни мувозанатлаштиришга эришиш учун турли мақсадли мезонлар бўйича бу портфель мақбуллаштирилади ва шундан сўнг бевосита амалиётга тадбиқ этилади.