7. Алоҳида ҳақиқий инвестицион лойиҳалар ва инвестицион дастурларни амалга оширилишини таъминлаш. Календарь режа ва уни амалга ошириш бюджети ҳар бир аниқ ҳақиқий инвестицион лойиҳани амалга оширилишини таъминловчи асосий ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.
Инвестицион лойиҳаларни (дастурларни) амалга оширишнинг калсндарь рсжаси ишларни бажариш учун шартномада қайд этилган уларнинг функционал мажбуриятларига мос равишда ижарачининг ёки буюртмачининг аниқ вакилларига (савдо корхонасининг) алоҳида кўри-нишдаги ишларни бажариш ва бажаришнинг маъсулиятли таъминланишини (шунга мос равишда, ишларининг алоҳида босқичларини бажармаслик таввакалчиликларини ҳам) бажарувчи базис вақт ораликларини аниқнайди. Календарь режада унга алоҳида киритилган ишларни бажариш муддатининг бузилишига йўл қўярли бўлган муддатлар учун вақт заҳираси шакллантирилиши мумкин ва ушбу заҳирани инвестицион лойиҳани амалга оширишда қатнашувчилар ўртасида тақсимлашни назарда тутади. Томонлар ўртасида ўзаро келишилган ва ишлаб чиқилган календарь режа (тизимли график ёки жадвалли шакл кўринишида) инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун тайинланган бошқарувчи ёки бошқа масъул шахс томонидан тасдикланади.
Инвестицион лойиҳани амалга ошириш бюджети ўзида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ва воситаларни сарфлаш ва тушумини ифодаловчи оператив молиявий режани ифодалайди. Инвестицион лойиҳаларии амалга оширишнинг календарь режаси, алоҳида кўринишдаги ишларни бажаришдаги ҳаражатлари сметаси, берилган инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг умумий стратегияси бундай бюджетни ишлаб чиқиш учун келиб чиқарадиган маҳсулотларидир.
Келгуси даврда уни ўсиши учун янада самаралироқ шароитни таъминловчи капитал қўйишнинг молиявий воситаларни танлаш савдо корхоналарида молиявий инвестицияларни бошқаришнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
3. Молиявий инвестицияларни бошқариш.
Савдо корхонасидаги молиявий инвестицияларни бошқариш жараёни қуйидаги асосий босқичлар бўлимида амалга оширилади:
Юқоридаги расмда молиявий инвестицияларни бошқариш жараёнининг асосий босқичлари тасвирланган.
Юқорида таъкидланган омилларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган молиявий инвестициялар портфсли уни шакллантириш мақсадлари бўйича аниқлангап портфель типига ўз параметрлари бўйича мос келишига ишонч ҳосил қилиш учун уни даромадлилик даражаси, таваккалчилиги ва қувватлилиги бўйича баҳоланиши лозим. Алоҳида мезонлар бўйича портфельнинг мақсадли йўналтирилганлигани кучайтириш зарурияти шароитида унга зарурий аниқликлар киритилади.
Таянч иборалар:
Сармоя фаолияти, сармоя кўринишлари, ҳақиқий сармоялар, асосий воситалар, молиявий сармоялар, молиявий активлар, фоиз тўловлари, фоиз ставкалар, мол-мулк мажмуалари, янги қурилиш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, даромадлилик индекси, сармоявий лойиҳа самарадорлиги, сармоя портфели, қўшма корхона, устав фонди.
Do'stlaringiz bilan baham: |