1. Режалаштирилган даврда хақиқий инвестициялаш ҳолатининг таҳлили. Ушбу таҳлил жараёнида савдо корхонасининг режалаштирилган даврдаги инвестицион активлиги даражаси, илгари белгиланган хақиқий инвестицион лойиҳалар ва дастурларнинг тугалланганлик даражаси ва илгари бошланган дастурларининг тугалланганлик кўрсаткичи кўриб чиқилади.
2.Режалаштирилган даврда хақиқий инвестициялашнинг умумий ҳажмини аниқлаш. Корхона хўжалик фаолияти ҳажмининг ўсишини таъминловчи уларнинг асосий кўринишлари бўлимларида савдо корхонаси активлари ҳажмининг ўсиши ушбу кўрсаткични аниқлашнинг асоси бўлиб ҳисобланади.
Одатда асосий воситалар ва номоддий активларнинг режадаги ўсиши ҳақиқий инвестициялашнинг объекти бўлиб ҳисобланади. Ушбу ўсиш илгари тўланмаган капитал қурилиш (тугалланмаган капитал қўйилмалар) ҳажмининг ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
3.Хақиқий инвестициялаштириш шаклларини апиқлаш. Хақиқий инвестициялаштиришнинг шакллари инвестицион операцияларнинг асосий кўринишлари бўлимида аниқланади. Савдо корхоналарида ҳақикий инвестициялар одатда қуйидаги асосий шаклларда амалга оширилади:
а) бутун мол-мулк мажмуаларини сотиб олиш. Улар ўзида корхона фаолиятини товар ёки ҳудудий табақалаштиришни таъминловчи йирик савдо корхоналарининг инвестицион операцияларини ифодалайди. Хусусийлаштириш жараёнининг амалга оширилиши ва алоҳида савдо корхоналарининг банкротлик ҳолатлари билан боғлиқ ҳолда бутун мол-мулк ривожланишга эга бўлади.
б) янги қурилиш. У ўзида махсус ажратилган ёки белгиланган ҳудудларда махсус ишлаб чиқилган ёки типик лойиҳа бўйича тугалланган технологик циклга эга бўлган янги объект қурилиши билан боғлиқ бўлган инвестицион операцияни ифодалайди. Савдо корхонаси янги қурилишга келгуси даврдаги ўз фаолият ҳажмини жорий кенгайтириши, унинг товар ёки ҳудудий табақалаштирилиши (филиаллар, яъни шахобчалар тузиш, оталиқдаги корхоналарни тузиш ва шу кабилар) шароитларида ҳаракат қилади.
в) қайта қуриш. У ўзида замонавий илмий-техник ютуқлар асосида савдо - технологик жараённи тубдаи қайта тиклаш билан боғлиқ бўлган инвестицион операцияни ифодалайди. У корхона киришувчанлик қобилиятини кенгайтириш, харидорларга савдо хизматини кўрсатиш даражасини яхшилаш, - ресурслар тежамкорлигига асосланган янги технологияларни амалиётга киритиш ва шу каби мақсадларда савдо корхонасининг комплекс қайта қуриш режасига мос равишда амалга оширилади. Қайта қуриш жараёнида алоҳида савдо ва савдодан ташқари бино ва иншоатларни кенгайтирилиши (агарда янги технологик ускунани мавжуд иншоатларда жойлаштиришнинг иложи бўлмаса) амалга оширилиши мумкин;
Технологик ва иқтисодий сабаблар бўйича улардан келгусида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган савдо корхонаси ҳудудидаги ҳисобдан чиқарилган бино ва иншоатлар ўрнида худди шу мақсадлар учун янги бино ва иншоатларни қурилиши амалга оширилиши мумкин.
г) замонавийлаштириш. У ўзида бутун касса-назорат аппаратлари паркини, музлатувчи ёки тарози ускуналарини, бундан ташқари бошқа кўринишдаги машиналарни, механизмларни ва ускуналарни конструктив ўзгартириш йўли билан корхона томонидан қўлланилаётган ушбу техника ва технологияларни савдо-технологик жараёнини амалга оширишнинг замонавий даражасига мос равишдаги ҳолатга асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив қисмини келтириш ва замонавийлаштириш билан боғлиқ бўлган инвестицион операцияни ифодалайди;
д) моддий ёки номоддий активларнинг алоҳида кўринишларини сотиб олиш. У ўзида моддий активларнинг алоҳида кўринишларини орттириш (фаолият ҳажмини ўсиши билан боғлиқ равишда) ёки янгилаш (жисмоний эскириш билан боғлиқ равишда) билан боғлиқ бўлган; келгуси даврдаги савдо фаолияти самарадорлигининг ўсшиини таъминловчи янги дастурий махсулотларни, савдо бслгиларини, патентларни, «нау-хау» ва бошқа номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган инвестицион операцияни ифодалайди.