4. Инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган инвестицион ресурларнинг (инвестицияланган капиталнинг) зарурий ҳажмини шакллантириш. Савдо корхонаси инвсстицион фаолиятининг барча йўналишлари ва шакллари корхона томонидан шакллантирилган инвестицион ресурслар ҳисобига амалга оширилади. Унчалик катта бўлмагаи инвестициялар корхона томонидан жорий хўжалик фаолияти жараёнида шакллантирилган хусусий молиявий ресурслар ва қарзга олинган воситалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Кенг миқёсда ҳақиқий инвестицион дастурларни амалга ошириш эса, инвестициялаш учун мўлажалланган капиталнинг узлуксиз аккумуляциясини талаб этади.
Савдо корхонаси инвестицион ресурсларининг шаклланиши кўзда тутилган ҳажмларда унинг узлуксиз ипвестицион фаолиятини таъминлашга тўпланган капитални янада самаралироқ қўллашга, шу билан бирга унинг истиқболдаги молиявий мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган.
У инвестицион ресурсларнинг умумий ҳажмига бўлган талабни режалаштиришни назарда тутади (режалаштирилган даврда молиявий ресурсларга бўлган талаб йиғиндиси миқёсларида); алоҳида инвестицион дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштиришнинг янада самаралироқ усулларини аниқлашни кўзда тутади; турли манбалар ҳисобидан инвестицион ресурсларни шакллантириш имкониятларини ўрганишни назарда тутади; инвестицион ресурслар шаклланиш манбалари таркибий тузилишини оптималлаштиришни кўзда тутади.
5. Аниқ инвестициялашнинг янада самаралироқ объектларини танлаш. Инвестициялашнинг алоҳида шакллари бўлимларидаги инвестицион фаолиятнинг ҳар бир йўналишлари бўйича унинг янада самаралироқ объектлари танлаб олиниши шарт.
Ушбу мақсадларда инвестицион бозорда бундай объектларнинг таркиби ўрганилади (ҳақиқий инвсстицион лойиҳаларнинг, пул ва фонд асбобларининг); уларнинг кўзда тутилган самарадорлигини баҳолаш амалга оширилади. Инвестицияланадиган объектни баҳолаш натижалари ва уларнинг самаралилик даражаси бўйича ушбу инвестициялар амалга оширилади.
6. Келгуси давр учун корхона инвестицион портфелини шакллан-тириш. Инвестицияланиши мумкин бўлгаи объектлар таркибидан корхонанинг умумий инвестицион портфели шакллантирилади. Бундай шалклантиришнинг асосига самарадорлик даражаси, инвестицион таваккалчиликлар даражаси ва бундай портфелнинг бутунлигича кувватлилик даражаси мезонлари қўйилиши лозим.
Инвестицион фаолиятни амалга ошириш жараёни савдо корхонасида турли даврлардаги пул оқимлари билан боғлиқ бўлган турли хилдаги молиявий ҳисоб-китобларни амалга оширишни талаб этади. Ушбу ҳисоб китобларда пулларнинг вақтидаги қийматини баҳолаш асосий роль ўйнайди. Бундай баҳолаш тамойили вақт ўтиши билан пул қийматлари пул бозоридаги даромад меъёрини ҳисобга олган ҳолда ўзгаришига асосланади (депозит ёки кредит фоизи даражасининг). Инвестициялаш одатда ўзида узоқ муддатли жараёни ифода этишни ҳисобга олган ҳолда савдо корхонаси инвестицион фаолиятининг амалиётида, кўпинча уларнинг инвестиция-лашдаги мавжуд пул қийматини келгуси даврдаги даромад кўринишида уларнинг қайтиши қиймати билан, амортизацион ажратмалар ва шу кабилар билан таққослашга тўғри келади (инвестицияланган капиталнинг бундай қайтиш оқими «соф пул оқими» деб аталади).
2. Ҳақиқий инвестицияларни бошқариш.
Моддий ва номоддий активларни, уларнинг аниқ кўринишларида ривожлантирилган ўсишларини таъминлаш савдо корхоналарида ҳақиқий ипвсстицияларни бошқаришнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Савдо корхонасининг хақиқий инвестицияларини бошқариш жараёни қуйидаги асосий босқичларда амалга оширилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |