Инвестиция шартномаси ва шариат талаблари



Download 89 Kb.
bet4/6
Sana30.06.2022
Hajmi89 Kb.
#720582
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ислом молияси

Фойда ва сармоя нисбати


Шерикларнинг фойдадаги улуши уларнинг бизнесга тиккан сармоясига мос бўлиши шартми ёки йўқми?
Имом Абу Ҳанифа ижтиҳодига кўра оддий ҳолатда фойда ва сармоя нисбати бир биридан фарқ қилиши мумкин, аммо агар шерикларнинг бири бизнесда фаол иштирок этмайман, Мушорака шартномаси давомида фақат сармоядор сифатида қоламан деса, у ҳолда унинг фойдадаги улуши унинг умумий сармоядаги улушига мос ёки ундан камроқ бўлиши мумкин, лекин ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Зарарлар тақсимоти


Барча мусулмон уламолари зарарларни тақсимоти масаласида якдиллар, яъни кўрилган зарарлар ҳар бир шерик/ҳамкорнинг киритган сармоясига мос равишда тақсимланади. Масалан, корхона (ёки бизнес лойиҳа) доирасида молиявий зарар кўрилса, 40% сармоя киритган бизнес ҳамкорнинг зарари ҳам шунча, яъни 40% бўлади, 60% киритганники ҳам мос равишда 60% бўлади. Бундан кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Бунга зид бўлган ҳар қандай келишув шартномани ботил (бекор) қилади.
Имом Абу Ҳанифа фикрига кўра фойдадаги улуш, киритилган сармояга мутаносиб бўлиши шарт эмас, аммо зарар сармояга мос бўлиши керак.
Айнан мана шу тамойил қуйидаги машҳур шариат қоидасида акс этган:
“Кўрилган фойда томонларнинг келишувига кўра, зарар эса киритилган сармояга мос равишда тақсимланади”.

Чекланган мушорака – Мушорака инан
30.10.2020 554 views
https://islommoliyasi.uz/uz/cheklangan-mushoraka/
AAOIFI – Ислом молияси соҳасида шариат стандартлари ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш билан шуғулланувчи етакчи халқаро ташкилотнинг 12 сонли стандарти, 3.1. бандига мувофиқ Мушорака инан (ёки Шарикат ал-инан) – икки ҳамкор ўртасидаги шерикчилик бўлиб, бунда ҳар бир шерик муайян маблағни маълум бир иш/лойиҳага тикади ва ана шу ўртада шаклланган сармояни келишилган усулда тасарруф қилади. Фаолият давомида/натижасида олинган фойда келишилган нисбатда, зарар эса ҳар бир томоннинг киритган улушига мос равишда тақсимланади. Кўпчилик “мушорака” атамасининг маъносини тушунишади, аммо “инан”нинг маъноси кўпчиликка маълум бўлмаслиги мумкин.
Давримизнинг таниқли ислом ҳуқуқшунос олимларидан бўлган Ваҳбаҳ Ал-Зуҳайли (1932-2015) ўзининг машҳур “Ислом ҳуқуқшунослигида молиявий амалиётлар” (1 том) китобида “инан” атамасини ёнма-ён чопаётган (ёки бир аравага қўшилган) икки отга ўхшатади. Зуҳайлий шундай ёзади: “Икки шерикнинг ҳар бири “тизгин”ни ушлаб туради ва шу орқали шеригининг ўртадаги сармоя/мулк устидан мустақил ҳаракат қилишини чеклаб туради”. Мана шу таъриф “Мушорака инан”ни “Чекланган шерикчилик” деб таснифлаш тўғрилигини билдиради, назаримизда.
Шерик бўлган томонлар учун жуда қулай бўлган ушбу турдаги шерикчилик ислом иқтисодиёти ва молиясида жуда кўп қўлланилади, чунки бунда томонларнинг умумий сармоядаги улуши катта кичиклигининг аҳамияти йўқ (барибир томонларнинг ҳар бири ўз улуши доирасидан ўтиб шериги улушини тасарруф қилиши имконияти чекланган). Исломдаги ҳар қандай шартнома/битимда бўлгани каби “Мушорака инан” ҳам ҳамкорлар ўртасида ихтиёрий таклиф ва қабул ва тегишли шартнома имзолаш орқали кучга киради.
Бундай шерикчиликда муҳим эътибор қаратилиши керак бўлган яна бир муҳим масала, бу ўртадаги сармоя/мулкнинг ҳамкорлар тарафидан шакллантирилишидир. Бунда бир тараф маблағ ёки мулк киритиб иккинчи тараф бу масалани кейинроққа суриши тўғри бўлмайди, шунинг учун иккинчи тараф ҳам маблағ / мулк киритиш имконияти пайдо бўлгунча шерикчилик фаолияти бошланмай туриши лозим бўлади.
Томонларнинг улуши пул маблағлари кўринишида ҳам, муайян мулк кўринишида ҳам бўлиши мумкин (бир гуруҳ ҳуқуқшунослар пул кўринишида бўлгани дуруст дейишади). Агар қайсидир томон ўз улушини мулк кўринишида киритса, у ҳолда шерикчилик шартномаси кучга кирадиган кун ушбу мулкнинг бозор нархи чиқарилиши/аниқланиши ва қайд қилиниши керак бўлади.
Бунинг сабаблари қуйидагича:

  1. агар мулкнинг бозор нархи аниқ бўлмаса, у ҳолда бу мулк билан киритилган сармоянинг қиймати (демакки томонлардан бирининг улуши) ноаниқ/мавҳум бўлишига сабаб бўлади. Маълумки ислом молиясининг энг асосий тамойилларидан бири мавҳумлик-ғарарга йўл қўймасликдир;

  2. чунки агар сармоя сифатида киритилган мулкнинг ўзидан (мулк шаклида) шерикчилик мақсадларида фойдаланиб бўлмаса, у ҳолда бу мулк сотилиб ўртадаги шерикчилик сармоясини шакллантириш учун ишлатилиши мумкин бўлиши керак.


Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish