Инвестиция шартномаси ва шариат талаблари


Дубай ислом иқтисодиётини ривожлантириш маркази катта маслаҳатчиси Суҳайл Зубайрининг “Мушорака инан” бўйича ёзган мақоласи асосида тайёрланди



Download 89 Kb.
bet5/6
Sana30.06.2022
Hajmi89 Kb.
#720582
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ислом молияси

Дубай ислом иқтисодиётини ривожлантириш маркази катта маслаҳатчиси Суҳайл Зубайрининг “Мушорака инан” бўйича ёзган мақоласи асосида тайёрланди.

Мушорака (шерикчилик) асосида молиялаштиришда кафолат масаласи


25.04.2020 1354 views
https://islommoliyasi.uz/uz/mushorakada-kafolat/

Савол:


Ислом банки бошқаруви ўзининг бир мижозига (савдо корхонасига) гаров тақдим этиш шарти билан, компаниянинг айланма маблағларга бўлган талабини қондириш учун молиявий маблағ ажратилишини маъқуллади.

Молиялаштириш шартларига кўра, Банк ва Мижоз КАМАЙИБ БОРУВЧИ МУШОРАКА (“Мушорака мутанақиса”) шартномаси имзолайдилар. Бунда корхонанинг улуши унинг соф активлари (яъни, “активлар-(айрув) мажбуриятлар”) қийматига тенг бўлади, Банк эса Мушораканинг умумий қийматидаги улушига мос бўлган маблағ тақдим этади. Кўрилган фойда шериклар ўртасида келишилган нисбатга кўра тақсимланади ва Банкнинг Мушоракадаги улуши молиялаштириш давомида секин аста Мижоз томонидан сотиб олинади (яъни Банкнинг улуши камайиб боради). Банкнинг гаров талабини қондириш учун Мижоз банкка бошқа корхонанинг кафолатини таклиф қилади. Аммо ушбу корхонанинг 51% эгалик улуши Мижозга тегишли бўлганлиги сабабли бундай кафолатни қабул қилиш мумкинлиги юзасидан шариат ҳукми баён этилиши сўралади.


Ушбу масала юзасидан шариат кенгашининг хулосаси:


Мушорака шартномасининг асосий мақсади шерикчилик маблағларидан фойдаланиш орқали топилган фойдани томонлар ўртасида бўлишишдан иборат. Бу тамойил зарар кўрилган ҳолатда ҳам амал қилади, яъни зарар ҳам ҳар бир шерикнинг Мушоракадаги улушига мутаносиб равишда тақсимланиши керак.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Банк ва Мижоз шерик бўла туриб, зарар кўрилганда фақат бир тараф зарарни қоплайди деб келишишига рухсат этилмайди. Шундай экан, Мижоз Банк томонидан тақдим қилинган маблағларни эҳтимолий зарардан кафолатлаши мумкин эмас. Аммо, зарар бирор тарафнинг фойдасига учинчи бир тараф томонидан кафолатланишига рухсат этилади, аммо бундай кафолат холисона берилган бўлиши, яъни молиявий ёки номолиявий эвазларсиз бўлиши ва шулар билан бирга Мушорака келишувидан бутунлай мустақил бўлиши керак.
Юқорида кўрсатилган ҳолатда, кафолат бераётган учинчи тараф 51%га Мушорака шартномаси иштирокчиси бўлган Мижозга тегишли бўлганлиги учун, шариат нуқтаи назаридан бундай кафолат жоиз эмас. Бунинг сабаби шуки, кафолат тақдим қилинаётган (бу ҳолатда Мижоз) ва кафолат бераётган (учинчи тараф) томонлар ўртасида йирик эгалик муносабатлари бўлмаслиги керак. Замонавий шариат уламолари кафолат тақдим қилинаётган тарафнинг кафолат бераётган учинчи томонда кўпи билан 50% эгалиги бўлса кафолат қабул қилиниши мумкин деб ҳисоблайдилар.

Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish