Инвестицион портфелни шакиллантириш усуллари


Рискли активлар кўплигига эга портфеллар



Download 447,5 Kb.
bet9/15
Sana26.02.2022
Hajmi447,5 Kb.
#473251
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
1516377425 70006

9.Рискли активлар кўплигига эга портфеллар.


Рискли активлар сони кўп бўлганда биз аввалги бўлимда кўриб чиқилгани каби, портфель яратишнинг икки босқичли усулидан фойдаланамиз. Биринчи босқичда биз фақат рискли активлардан иборат бўлган портфелларни, иккинчи босқичда эса – рисксиз актив билан бирлаштириш мумкин бўлган тангенциал портфелни аниқлаймиз. Бундай иш кўп сонли ҳисоблаб чиқишни талаб қилади, шу сабабли уни компьютерда бажариш мақсадга мувофиқ.
10.6-расмда бошланғич маълумотлар ва уларни портфелни оптималлаш учун фойдаланиладиган электрон жадваллар дастурида қайта ишлаш натижалари кўрсатилган7. Индивидуал таянч активлар (basic assets) бу – рискли актив 1, рискли актив 2 ва ҳ.к. улар диаграммада чапда сояланган нуқталар билан ифодаланган. Бу нуқталардан тепароқ ва ўнгроқда ётадиган эгри чизиқ рискли активларнинг портфеллар самарали кўплиги чегараси (efficient portfolio frontier) деб аталади. У ҳар бири инвесторларга берилган стандарт оғишда максимал даромадлилик ставкалари таклиф этадиган рискли активларга эга бўлган портфеллар кўплиги сифатида белгиланади.

6-расм. Дастурий таъминот ёрдамида тузилган.
Айрим таянч активлар самарадорлик чегарасининг ички томонади ётади, чунки одатда бир хил стандарт оғишда кутилаётган даромадлилик ставкаси таянч активларникидан каттароқ бўлган икки ва ундан ортиқ таянч активлар маълум бир комбинацияси мавжуд.
Рискли активлар оптимал уйғунлашуви рисксиз активни ифодалайдиган (вертикал ўқда) нуқтада бошланадиган тўғри чизиқ ва рискли активлар самарадорлиги чегаралари кесишуви умумий нуқтасида аниқланади. Рисксиз актив нуқтаси ва рискли активлар оптимал комбинациясига мос келадиган тангенциал нуқтани бирлаштирадиган кесим риск/даромадлилик энг яхши нисбатларини ифодалайди.
Энди мавзунинг бошида ёдга олиб ўтилган масалага қайтамиз. Молиявий воситачи (масалан, инвесторларга у томонидан бошқариладиган ўзаро фондларга инвестициялар таклиф этадиган компания) мижозларга таклиф этиш учун турли активлар комбинацияларидан иборат бўлган «молиявий таомнома»ни қай тарзда тўзади? Биз ҳозиргина шуни кўсатдикки, рискли активлар оптимал комбинацияларини топиш фақат рискли активлар кутилаётган даромадлилик даражаси, стандарт оғиш ва улар ўртасидаги корреляцияга боғлиқ бўлади. У инвесторларнинг хоҳиш-истакларига боғлиқ бўлмайди. Демак, самарали портфель яратиш учун инвесторларнинг хоҳиш-истакларини билиш умуман керак эмас.
Шундай қилиб, мижозлар мос келувчи фаолият турларига ихтисослашган молиявий воситачиларга активлар кутилаётган даромадлилик даражаси, стандарт оғишлар ва корреляция башорати тўзишни топширадилар; воситачилар шунингдек, таянч активларни оптимал пропорцияда комбинациялаш функциясини ҳам ўз зиммасига олади. Демак, мижозларга улар оптимал рискли активларга киритиш истагида бўлган капитал ҳажмини танлаш қолади, холос.
Даромадлилик ўртача қиймати ва унинг дисперсиясига асосланадиган инвестиция портфели учун активлар танлашнинг статик модели ўзаро фондлар молиявий воситачилиги назарий асосларини яратди. 60-йиллардан бошлаб америкалий тадқиқотчилар оптимал портфель тўзиш соҳасида бу модель доирасидан четга чиқдилар ва динамик шакллар билан шуғуллана бошладилар. Уларда инвесторларнинг уй хўжалиги ҳаётийлик даврининг маълум бир босқичларида қабул қилинган жамғарма/истеъмол бўйича қарорларини вақтлараро оптималлаш бўшаган маблағларни инвестициялар муқобил йўналишлари ўртасида тақсимлаш билан бирлаштирилади. Бу моделларда индивидуал активларга талаб юқорида кўрсатиб ўтилганидек, оптимал диверсификациядан кўра жиддийроқ омилларга боғлиқ бўлади. У шунингдек, бирламчи моделга киритилмаган турли рискларни хеджлаш истагининг оқибати ҳам саналади. Портфель таркиби хақида қарор қабул қилишда хеджлашга эҳтиёж вужудга келтирадиган рисклар қаторига ўлим риски, фоиз ставкаларининг тасодифий ўзгаришлари риски ва бошқа қатор рисклар киради. Динамик моделлар инвестиция портфели шакллантиришда қимматли қоғозлар ва молиявий воситачилар рорлига назарий қарашларни сезиларли даражада бойитди8.
Инвестицион менежмент доирасида активларни бошқариш амалиётида ўртача даромадлилик ва портфель дисперсиясини (mean-variance approach) ҳисоблаб чиқишга асосланган рискни баҳолашнинг таянч усули устунлик қилади. Ушбу маҳсулотлар ўз фондларининг турли комбинацияларини ҳаётийлик даврининг турли босқичларида мижозлар сўовларига мос келадиган пропорцияларда бирлаштиради.
Портфель(молиявий) инвестицияси деб -давлат, корпоратив корхона ва хусусий корхона томонидан чиқарилган қимматли қоғоз, облигация ва акцияларига қўйилган капитал қўйилмага айтилади.Киматли қоғозларнинг турларини куп бўлиши, шундан инвесторга тегишлиси уларни портфелини шакллантириб, бунда уни шакллантиришдан мақсади шуки, қимматли қоғозларнинг ликвидлилиги ва ишончлилиги унга оптимал даражада даромад олиш имкониятларини таъминлайди. Бундан инвестициялар икки томонлама характерга эга:биринчи томондан;
-инвестор келгусида даромад олиш мақсадида қимматли қоғозлар сотиб олиши мумкин:
-бу унинг худди қимматли қоғозлар портфелини эгаси сифатида иқтисодиётнинг хақиқийсектори бўлган иқтисодиёт ривожини характерига ахамиятли таъсир этади.
Россия хукумати Қонунчилигида «Портфель инвестицияси дейилганда-корхона капиталини устав фондида 10 % ортик бўлмаган қисмини ташкил этувчи, жамғармачиларга ишлаётган корхона фаолиятига таъсир этиш хуқуқини бермайдиган пай ва акция сотиб олиш(сотиш), шунингдек, облигация, вексел ва бошқа қарзли қимматли қоғозларга айтилади.» тушунча берилади. Портфель инвестицияси – акционерлик капитал хажмини 10 % ортик бўлмаган мазкур корхона қимматли қоғозларига қўйилган инвестицияларга айтилади.
Ўзбекистон Республикаси олимлари томонидан:Тоймухаммедов И Р томонидан ИП-қимматбохо қоғозлар портфелини ташкил қилиш учун контрол пакетини ташкил қилмасдан ва инвестиция объектини тўғри дан тўғри бевосита фаолиятидир.
Инвестициянинг кандай бўлишидан катий назар мазкур инвестицион жараённи шакллантиришга шароит яратувчи субъектлар, объекти, улар ўртасида келишувларга эга бўлган фоиз ва иқтисодий асосларни яратилиши, иқтисодиётни ривожлантиришдаги мамлакат ва худуднинг улуши, ахолини даромадлилик даражаси, мамлакатдаги микро корхоналарнинг ривожланиш даражаси, молия бозорини шаклланганлик даражаси ва уларнинг инструментларини даромадлилик даражаси ва хакозо шароитларга боғлик бўлади. Шунинг билан бирга мазкур жараёнга давлатнинг таъсири қўпроқ ахамият касб этади. Чунки инвестицион фаолиятни бозор иқтисодиёти шароитида уни бошқариш факат давлат таъсири орқали шаклланиб, ривожланиб боради. Чунки инвестицион жараённи инфраструктурасини шакллантиришда қўпроқ ички субъектив омилларнинг таъсири қўпроқ бўлади. Бу ўз навбатида мазкур жараённи шаклланишни ва ривожланишини жахаон микёсига етказишга сальбий таъсир кўрсатади.
Агар инвестор хақиқийинвестицияни амалгша ошираётган бўлса т.е. кандайдир корхона ташкил этилаётган бўлса ёки акционер жамият контрол пакетини сотиб олаётган бўлса у холда унинг бевосита асосий вазифаси корхона иш фаолиятини самаралигини таъминлашдан иборат, бунинг натижаси унинг соф фойдаси боғлик бўлади. Бундай холларда инвесторлар группаси тўғрисида сўз бориб, бу қайсики корхонани бошқаришда бевосита иштирок этишни қабул этиш ёки тадбиркорларни ўзлари хисобланади.
Бирок куп инвесторлар худи якка(шахс)га ўхшаш институционал(пайли, песион фонд, страховой компания ва бошқалар) бўлиб, булар қайсики, акцияни контрол пакетига эга бўлмасдан, корхонани ташкил этмай, балки ўзини маблағини қимматли қоғозлар(акция, облигация,хосилавий қимматли қоғозлар)га хамда банк хисоблари ва жамғармаларига куяди. Шундай қўйилмаларнинг даромадлилик ва ишончлилиги инвесторнинг фаолиятига боғлик бўлмайди, шунинг учун инвесторнинг ўзи шундай молиявий инструментларга ўз маблағларини қўйишни танлаётган вақтда унинг даромадлилик ва рисклилик даражасини хисобга олмок зарур.Мазкур ўз олидаг қўйган мақсадга эришиш учун инвестор асосан ўз қўйилмсини дифференцияция қилади,т.е.инвестиция портфелини шакллантиради. Инвестицион портфел- олдига қўйилган мақсадга эришиш учун хизмат килувчи инвестиция инструментларини танлашга айтилади.Инвестор ўз қўйилмаларини турли хил қимматли қоғозларга йўналишини тақсимот жараёнида қўйилмасини рискилик даражасини пасайтириш хисобига унинг даромадлилик даражасини кутаришга эришади.Портфелни асосий характерли томони шуки, портфелни рисклилик даражаси портфел таркибига кирувчи алохида олинган инвестицион инструментларини рисклилик даражасига нисбатан кам бўлиши мумкин.
Инвестицион инструментлар сифатида қимматли қоғозлар, кучмас мулклар, қимматбохо метал ва тошлар, антиквариат, коллекционерланган кўролларни киритиш мумкин. Бирок қўйилмага бўлган мулкийлик-эгалик қилиш ўзига хос белгиларга эга. Шундай, асосан рискли бўлган кучмас мулк бахосини тушиши хисобига қўйилган маблағахамиятсиз бўлиб колиши мумкин.Бундан ташкари, инвесторда мулкни сотиш холати вужудга келса, у холда мазкур мулкни сотиб олувчисини топиш муаммоси туғилиши мумкин. Шу сабабли кучмас мулкка инвестиция қилишни инвестицион портфел сифатида эмас, балки қўйилмани асосий шакли сифатида кўриб чиқиш эхтимол.
Мулкчилик шаклини бошқа турлари таркибига кирувчи қўйилмаларида эса ундан инвестицион инструмент сифатида уларнинг молиявий инструментларини даромадлилик ва рисклилик томонларини бахолаш сифатида фойдаланиш имкониятлари киради.
Шу нуқтаи назаридан, муқобил молиявий инвестицияларни танлашда қўпроқ афзал бўлгани олтин хисобланади. Шу сабабли факат айрим инвесторлар ўз капиталини сиёсий инкирозлар ва жахон иқтисодиётидаги салбий холатлар хамда инфляцияни суғурта қилинган маблағсифатида олтин сотиб олишга куядилар.
Бирок олтиннинг бахосини ахамиятли уйнаши инвестор куп фойдадан кўра қўпроқ зарар келтириш хам мумкин. Агар олтиннинг бахосини ахамиятли уйнаши, олтин сотиб олишга қўйилаётган бўлса, у холда бахоларнинг уйнаши имкониятларини хисобга олгандаги бу инвестиция - инвестициялашнинг юқориспекулятив инструменти хисобланади. Шунинг учун куп инвесторлар ўзини инвестицион портфелини шакллантираётганда инвестицион инструмент сифатида нима сабабдан қимматли қоғозлардан фойдаланади, «инвестицион портфель» ва «киматли қоғозлар портфели» худи синоним сифатида фойдаланадилар.
Турли хил мамлакатларнинг амалдаги қонунчилигига асосан барча молиявий институтлар- «қимматли қоғозларни ушлаб турувчи»(держатель ценнх бумаг)лар(банклар, суғурта компаниялар, инвестицион фондлар, пенсион ва ўзаъро фондлар)га ўзини портфелини диверсификациялаш талаб этилади.Хатто якка инвесторлар хам акция тўғрисида гап кетаётган бўлса ўзларини қўйилмалари ахамиятли хажмда бўлса хам улар бир хил эмас балки бир неча хил қимматли қоғозлар сотиб олишга харакат қилади. Инвесторлар биринчи йўналишдаги инвестиция хисобидан келаётган зарарни бошқа йўналишдаги инвестициядан келган ютук хисобига копланишини яхши омил эканлигини билади. Бошқа сўз билан айтганда, асосий савол бўлиб, алохида қимматли қоғозлар характери эмас, балки барча портфелни рисклилиги ва соф фойда нормасини харакати хисобланади. Шу сабабли алохида олинган қимматли қоғозларини алохида хамда якка тартибда даромадлилик ва ва рисклилик даражаси барча портфелни рисклик даражаси ва соф фойда нормасига таъсир этувчи параметрларни тахлил қилиш зарур.
Қўйидаги кўрсатилаётган қимматли қоғозлар портфелни бир қисми сифтида кўриб чиқилаётган даврдаги рисклилиги камрок хисобланади.

Download 447,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish