Инвестицион портфелни шакиллантириш усуллари


Агрессив портфелли бошқарув назарияси



Download 447,5 Kb.
bet5/15
Sana26.02.2022
Hajmi447,5 Kb.
#473251
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1516377425 70006

6. Агрессив портфелли бошқарув назарияси
Бозор ҳолати ва инвесторнинг имкониятлари унинг инвестиция стратегиясини танлашни асослаб беради. Айнан шу сабабли портфелли инвестициялаш ҳали мамлакат бозорида устунлик қилаётгани йўқ. Бироқ хусусан, инвестиция операциялари натижасида харид қилинган барча қимматли қоғозларни ҳисобга олишда амалга ошириладиган айрим ёндашувлар кўзатила бошлади. Аниқ қилиб айтганда, улар вақти-вақти билан бозорда қайта баҳоланиши лозим бўлган портфель баланс қиймати сифатида ҳисобга олиниши мумкин. Ривожланган фонд бозорида қимматли қоғозлар портфели бу – мустақил маҳсулот бўлиб, айнан уни тўлалигича ёки қисмлаб сотиш фонд бозорида маблағлар киритишни амалга оширишда инвесторлар эҳтиёжини қондиради. Инвестиция портфели деганда юридик ёки жисмоний шахсга ёхуд юридик ёки жисмоний шахсга улуш иштироки ҳуқуқида тегишли бўлган, тўлақонли бошқарув объекти сифатида иштирок этадиган маълум бир қимматли қоғозлар йиғиндиси тушунилади. Одатда бозорда портфелни бошқариш жараёнида яхшиланиши мумкин бўлган риск/даромадлилик нисбати белгиланган маълум бир инвестицион сифат сотилади.
Риск ва таъминланганлик даражаси турлича бўлган корпоратив акция ва облигациялар, шунингдек, давлат томонидан кафолатланган ва қатъий белгилаб қўйилган даромадли, яъни асосий сумма ва жорий тушумлар бўйича йўқотишлар риски минимал бўлган қимматли қоғозлар маълум бир тўпламини ифодалайди. Масалан, ҳозирги пайтда банклар хориж тажрибаларидан келиб чиқиб, инвестиция портфели шакллантиришда уни қуйидаги нисбатда тўплайдилар: қимматли қоғозлар умумий миқдорида 70%и давлат қимматли қоғозлари, 25%и – муниципал қимматли қоғозлар ва яна 5%и – бошқа қимматли қоғозлар. Шундай қилиб, ликвидли активлар захираси портфелнинг тахминан 1/3 қисмини, фойда олиш мақсадидаги инвестициялар эса - 2/3 қисмини ташкил этади. Қоидага кўра, бундай портфель тўзилмаси йирик банклар учун хос, кийик банклар эса портфель таркибида 90%га давлат қимматли қоғозлари ва муниципал қимматли қоғозларга эга бўлади. Назарий жиҳатдан портфель бир турдаги қимматли қоғозлардан иборат бўлиши, шунингдек, айрим қимматли қоғозларни бошқа қимматли қоғозларга алмаштириш йўли билан ўз тўзилмасини ўзгартириши мумкин. Бироқ ҳар бир қимматли қоғоз алоҳида ўзи бундай натижага эриша олмайди.
Портфелли инвестициялашнинг асосий вазифаси – инвестициялаш шароитларини яхшилаш, қимматли қоғозлар тўпламига алоҳида олинган қимматли қоғоз нуқтаи назаридан эришиб бўлмайдиган ва фақат уларнинг комбинациясидан фойдаланган ҳолдагина эришиш мумкин бўлган инвестицион хислатлар бериш ҳисобланади.
Фақат портфелни шакллантириш жараёнидагина берилган тавсифномаларга эга бўлган янги инвестицион сифатга эришилади. Шундай қилиб, қимматли қоғозлар портфели унинг воситасида инвестор учун минимал риск билан талаб қилинган даромад барқарорлиги таъминланадиган восита ҳисобланади. Баланс қиймати ушбу портфелни харид қилиш харажатларини тавсифлайди ва мавжуд портфелнинг баланс қийматига қимматли қоғозлар харид қилишда асосий битим суммасини қўшиш ва қимматли қоғозлар сотишда сотилган қимматли қоғозлар сонига ўртача ўлчанган нархни чиқариб ташлаш йўли билан ўсиб борадиган якун сифатида ҳисоблаб чиқилади.
Портфелли инвестициялар бўйича даромадлар у ёки бу портфелга рискни ҳисобга олган ҳолда киритилган қимматли қоғозлар тўплами бўйича ялпи фойдани ифодалайди. Фойда ва риск ўртасида миқдорий мувофиқлик муаммоси вужудга келади, у шаклланиб бўлган портфеллар тўзилмасини мунтазам такомиллаштириш ва инвесторларнинг хоиш-истакларига мувофиқ янги портфеллар шакллантириш мақсадида тезкор ҳал этилиши лозим. Айтиш жоизки, кўрсатилган муаммо уларни ҳал этиш учун умумий ечим схемаси тезда топиладиган, бироқ амалда охирига етказилмайдиган муаммолар қаторига киради.
Портфелли инвестициялашнинг бошқа бир афзаллиги ўзига хос инвестицион вазифаларни бажариш учун портфель танлаш имконияти ҳисобланади.
Бунинг учун фойдаланиладиган турли қимматли қоғозлар портфелларининг ҳар бири портфель соҳиби учун маъқул келадиган мавжуд риск билан белгиланган вақт даврида кутилаётган самара (даромад) ўртасида ўз балансига эга бўлади. Бу омиллар нисбати қимматли қоғозлар портфели турини аниқлашга имкон беради. Портфель тури бу – унинг даромад ва рискка асосланган инвестицион тавсифномасидир. Бунда портфель турини таснифлашда ушбу даромад қандай усулда ва қайси манба ҳисобига: кўрс қийматининг ўсиши ёки жорий тўловлар – дивидендлар, фоизлар ҳисобига олингани муҳим аҳамият касб этади. Ўсиш портфели, масалан, инвестицион тавсифномаси кўрс қийматининг ўсиши ҳитсобланган акцияларга йўналтирилган бўлишига қарамай, портфелни бир хил турдаги йиғинди деб тушуниш соддароқ бўлган буларди. Унинг таркибига ўзгача инвестицион хислатли қимматли қоғозлар ҳам кириши мумкин.



Download 447,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish