Умумий ўтиш бали 4 балл
Бундан ташқари психолог бола нутқининг ривожланганлик даражасини аниқлаш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак:
боланинг нутқи ривожланган, сўзлар туркуми турлича;
барча сўзларни тушуниш мумкин ва улар маъносига мувофиқ ишлатилган;
барча товушлар аниқ ва тўғри талаффуз қилинган;
саволларга жавоблар мазмунга эга бўлган тўлиқ жумлалардан тузилган;
бола саволларга жонли ва тўғри жавоб берди;
психологнинг саволлари фикрини баён қилишга ундайди
суҳбат диалог тарзида ўтади.
Ҳар бир бола учун логопедик карта тўлдирилади. Агар болаларнинг нутқида нуқсон аниқланмаса у ҳолда, 7 топшириқ учун белгиланган 4 балл умумий балларга қўшиб ҳисобланади.
Барча топшириқлар бўйича психологик-педагогик ташхис натижаларини хулосалаш.
Олти ёшли бола психологик-педагогик ташхисдан ўтказилгандан сўнг ҳар бир топшириқ бўйича олган баллари умумлаштирилиб, якуний балл чиқарилади.
Т = Т1+Т2+ Т3+Т4+Т5 Т6+Т7
Т – якуний балл ...
Т1, 2, 3,4,5,6,7 - топшириқлар бўйича баллар.
Шундан:
Do'stlaringiz bilan baham: |