Бешинчи йўналиш – давлат харидларини амалга ошириш жараёнларини мониторинг қилиш. Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, давлат харидларининг қонунда белгиланган принципларга мувофиқ амалга оширилиши, давлат харидларининг ўтказилиши ҳақидаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва баҳолаш воситасида доимий асосда амалга ошириладиган кузатиш тизими ҳисобланади ва бунда жамоатчилик назоратини тўғри йўлга қўйиш жуда муҳим. Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати очиқлик ва шаффофлик принципларини рўёбга чиқариш воситасида амалга оширилади.
Назаорат учун саволлар:
1. Давлат харидлари тўғрисидаги эълон нима ва унда нималар акс эттирилади?
2. Давлат харидлари жараёни неча босқичдан иборат?
3. Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишни қандай турлари мавжуд?
4. Электрон дўкон нима?
5. Аукцион нима мақсадда ташкил қилинади?
6. Ягона етказиб берувчилар кимлар?
7. Қайси ҳолатларда “Тендер” савдолари ташкил қилинади?
8. Қандай ҳолатларда “Танлов” савдолари ташкил қилинади?
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: -Т.: Ўзбекистон, 2015 й.
2. Ўзбекистон Республикаси Бюжет кодекси. 2018 й. – 73 - модда.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли Қарори. www.lex.uz.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Лойиҳа Бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5624-сонли Фармони. www.lex.uz.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декбрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 992-сонли Қарори. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сон Қарори)” www.lex.uz.