Bog'liq 3-мавзу. Давлат харидларининг турлари ва хусусиятлари
Иккинчи йўналиш – вазирлик ва идоралар билан давлат харидлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. Давлат харидлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали тегишли маълумотлар алмашинуви таъминланади, бу эса, ўз навбатида давлат харидлари жараёнларини янада соддалаштириш имконини яратади.
Учинчи йўналиш – соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, тегишли дастурий мажмуалардан фойдаланиш механизмларини соддалаштириш, электронлаштириш, харид жараёнларига инсон омили аралашувини камайтириш ва бу орқали соҳада очиқлик ва шаффофликни янада ошириш.
Тўртинчи йўналиш – давлат харидлари иштирокчиларини доимий равишда билим ва кўникмаларини ошириб бориш. Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгар бўлган шахсни белгилаши шарт. Давлат харидлари жараёнларининг қанчалик тўғри ташкил этилиши аксарият ҳолларда ушбу харидларнинг ташкилотчиси ва унинг касбий маҳорати билан узвий боғлиқ. Давлат буюртмачисининг касбий маҳорати тегишли бўлинмалар ходимларига нисбатан соҳа бўйича маълумоти бўлиши, малакасини мунтазам равишда ошириши ҳамда босқичма-босқич амалий тажрибага эга бўлиб бориши тўғрисида талаблар белгилаш йўли билан таъминланади.

Бешинчи йўналиш – давлат харидларини амалга ошириш жараёнларини мониторинг қилиш. Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, давлат харидларининг қонунда белгиланган принципларга мувофиқ амалга оширилиши, давлат харидларининг ўтказилиши ҳақидаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва баҳолаш воситасида доимий асосда амалга ошириладиган кузатиш тизими ҳисобланади ва бунда жамоатчилик назоратини тўғри йўлга қўйиш жуда муҳим. Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати очиқлик ва шаффофлик принципларини рўёбга чиқариш воситасида амалга оширилади.