«институционал иқтисодиёт»



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/106
Sana14.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#550894
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   106
Bog'liq
Z5Xf1yF3PB1n587zcZuzVSrAoPa92cFCH26O7eNh

7.1-жадвал
Мулкчилик институтига оид талқинларнинг туркумланиши 
Ёндашув номи 
 Мулкчиликнинг асосий белгилари 
1. Классик йўналиш 
Даромад келтириш қобилияти мужассамланган сармоя 


63 
2. Файласуфлар ва 
неоклассиклар 
Ташқи дунё объектлар устидан назоратни уларни ўзлаштириб 
(эгаллаб) олиш асосида амалга ошириш 
3. Диалектик усул 
тарафдорлари 
Шахснинг табиатдан ҳам, ижтимоий ҳаёт жамоатчилигидан 
ҳам бегоналашишида ҳамда
 
ишлаб чиқарувчини ишлаб 
чиқариш воситасидан ажратишда намоён бўлувчи ижтимоий 
алоқаларни таркиблаш, мураккаблаштириш шакли
4. Немис тарихий 
мактаби 
Ижтимоий ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойили ҳисобланган 
аҳлоқ нормасида жамият томонидан олий ва муқаддас қадрият
ҳамда индивид мустақилигининг кафолати
.
сифатида тан олиш 
5.
Неоинституционал 
йўналиш 
Турли шахслар ўртасида бир буюмда турли ҳуқуқларнинг 
намоён бўлиш имконияти. буюмга қарашли ваколатлар тутами
6. Хуқуқшунослар 
Шахснинг буюм устидан ҳукумронлиги ва бошқа шахслар
имкониятларини чеклаш. 
7. Социологлар 
Иқтисодий буйсундириш асосида ижтимоий иерархияни 
ўрнатиш усули 
8. Эрнандо де Сото 
(Перу) 
Қийматга айланишда иштирок этиш ва даромад келтириш 
қобилияти
Жадвалдан кўриб турганимиздек, мулкчиликни ўзлаштириб олиш билан 
тенглаштириш неоклассик иқтисодий тафаккур вакилларига хос бўлса,
ҳуқуқшунослар учун шахснинг 
буюм устидан ҳукумронлиги
имкониятларини 
чегаралаш мулкдан бошқа шахсларнинг зиёнига фойдаланишга рухсат бермаслик 
сифатида таърифланади. Мулкчилик – бу шахс ва буюм ўртасидаги эмас, балки 
инсонлар ўртасидаги муносабат сифатида гавдаланиши керак.
Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси нафақат бошқарув, хавфсизлик, меросга 
топшириш ҳуқуқларини қўшган ҳолда ҳуқуқлар тўпламини кенгайтиради, 
балки ҳуқуқларнинг ўзларининг айланувчанлигига, олди-сотди объектлари 
бўлиб буюмларнинг ўзи эмас, балки уларга нисбатан ҳуқуқ ҳисобланишига 
эътиборни қаратади. Масалан, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи; мол-
мулкдан фойдаланишдан келадиган даромадни олиш ҳуқуқи ва б. 
Хуқуқшуносларнинг фикрича, мулк – бу мутлақ ҳуқуқ. Мулкдорга қонун 
билан тақиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилган. Мутлақ ҳуқуқ ижобий 
чеклов эмас, балки салбий чеклов (нима мумкин эмас) билан ёритилади. 
Агар ҳуқуқларнинг муайян тўплами, масалан, А.Оноре томонидан санаб 
ўтилган 11 та ҳуқуқнинг аксарияти иккиламчи ҳисобланади. Мисол учун, 
хавфсизлик ҳуқуқини олайлик. Унинг ўзи етарли эмас, чунки ҳуқуқ фақат 
давлат томонидан муҳофаза қилинган тақдирда, классик нуқтаи назардан ҳуқуқ 
ҳисобланади. Воз кечиш ҳуқуқи – бу тасарруф этиш ҳуқуқининг бир қисми. 
Жавобгарлик ҳуқуқи мулкчилик ҳуқуқини эмас, умуман фуқаролик ҳуқуқини 
ўзида намоён этади. 
Иқтисодий нуқтаи назардан турли ҳуқуқларни ҳисоблаб чиқиш техникаси 
ўта самарали. Мулкдор, мулкдорлигича қолиб, фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам, 
бошқариш ҳуқуқидан ҳам, даромад олиш ҳуқуқидан ҳам вақтинчалик воз 


64 
кечиши мумкин. Товар эса нафақат ўзининг жисмоний хусусиятларининг 
йиғиндиси сифатида, балки имкониятлар ва чекловларнинг маълум тўплами 
сифатида намоён бўлади. Бироқ, бошқа муҳим иқтисодий мавҳумлик сингари - 
қиймат, мулк таркибий қисмларга бўлинади, лекин улардан таркиб топмайди. 
Шунинг учун мулкчиликни ҳуқуқларнинг мураккаб тутами сифатида 
таърифлаш мазмунга эмас, балки технологик хусусиятга эга. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish