Ёшларни маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича Бухоро шаҳар 29- сонумумий ўрта таълим мактабида “Замонавий технологиялардан ўқув жараёнидан фойдаланиш” мақсадида ташкил этилган тадбир
БАЁННОМАСИ
15.04.2021 Бухоро ш.
Қатнашдилар: Бухоро давлат университети Педагогика кафедраси профессор-ўқитувчилари Қ.Ф.Абдуллаев, Н.Э.Азимова, Г.Ғ.Ҳабибова, 29- сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ва ўқувчилари.
Эшитилди. Қ.Ф.Абдуллаев: Инсоният янги тамаддунга қадам қўйганини ҳар нафасда ҳис қилмоқдамиз. Бутун дунёда қадриятлар алмашиши, интеграциялашув, глобаллашув, агар таъбир жоиз бўлса, маданиятлар аралашуви, синтезлашуви жараёни кечаётган ҳозирги пайтда ўзга урф-одатларга, маънавий тамойилларга мойил бўлиши табиий ҳол. Бугунги глобаллашув даврида ахборот тарқатиш ниҳоятда замонавий қиёфага кирди. Интернет тармоғининг жадал ривожланиши жамият ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Одамлар иш кунини интернетдан бошлаб, у билан тугатадиган бўлиб қолди. Лекин Интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш, ахборот технологияларини қўллай билиш ва дастурий таъминотлар яратиш кабиишларни амалга ошириш ёшларимизнинг нафақат билимларини оширигина қосмасдан улардан замонавий мутахассис кадрлар етишиб чиқишини таъминлаши шубҳасиз.
Н.Э.Азимова: Ёшларнинг келажакдаги тақдири ва истиқболи ҳақида ўйлар эканмиз, интернетнинг моҳияти унинг тараққиёти, инсоният хаётига таъсир ўтказиш омилларини, ахборот хавфсизлиги муаммоларини чуқурроқ ўрганишни, нохолис ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришни тақазо этади. Бу ўринда ёшлар маънавиятига интернетнинг мафкуравий таъсирини камайтириш учун қуйидаги амалий таклифларни бериш ўринли: яъни ёшларни зарарли ахборот оқимларидан ҳимоялаш учун, улар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш лозим; Ёшларда ахборот истеъмоли маданиятини шаллантириш ва интернет тармоғида маънавий-маърифий, мафкуравий тарғиботни кучайтириш зарур; Ёшлар назоратини амалга ошириш учун оила, таълим муассасалари ва маҳалла ҳамкорлигини янада кенг йўлга қўйиш лозим деб ҳисоблайман.
Шунингдек, тадбир доирасида мактаб директори Г.М.Равшанова ҳамда ўқитувчилар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирдилар.
Ўтказилган тадбир юзасидан
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Бухоро шаҳар 29- сонумумий ўрта таълим мактабида “Замонавий технологиялардан ўқув жараёнидан фойдаланиш” мақсадида ташкил этилган тадбир юқори савияда ташкил этилганлиги қайд этилсин.
БухДУ Педагогика кафедраси ҳамда Бухоро ш 29-сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳамкорлигида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус” доирасида тадбирлар мунтазам равишда ташкил этиб борилсин.
ТАДБИРДАН ЛАВҲАЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |