Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 ма муҳим ташаббус ижроси юзасидан ўтказиладиган тадбир сценарийси
Тадбир ўтказилиши режалаштирилган жойнинг кириш қисмига “ 5 та муҳим ташаббус” доирасида кўргазмалар ташкил этилади. Имкон даражасида ҳар бир ташаббус барчага кўринадиган постер ёки баннерларга ёзилиб,ижодкорлик асосида ўрнатилади.
Уни қуйидагича жойлаштириш тавсия этилади:
1-ташаббус:
Биринчи ташаббус доирасида болалар ижодига оид расмлар кўргазмаси ( кўргазма она Ватанимиз гўзаллиги, табиат, бахтли оила каби расмлар асосида ташкил этилса янада яхши), қўғирчоқ театри ( соя театри, қошиқ театри в.б), лой ва пластилиндан ясалган ҳайкал ёки буюмлар, ёғочдан ясалган дурадгорлик буюмлари, “5 та муҳим ташаббус” акс этган каштачилик, зардўзлик, биссерли кўргазмалар.
2-ташаббус:
Бунда бокс учун ринг майдони, катта ўлчамдаги шахмат тахтаси, кураш майдони, гимнастика матлари, ёш бўлишига қарамай муносиб ютуқларга эришган болажонлар портрети ва медал ҳамда дипломлари.
3-ташаббус
Болажонларга компютерлар ҳақида дастлабки билим берувчи тарбиячилар томонидан турли усуллар билан ясалган компютер қурилмалари, компютер билан ишлаш бўйича тавсиялар, тарбиячилар томонидан компютерда тайёрланган слайд, мултимедия ва роликлар (таълим-тарбиявий аҳамиятга эга).
4-ташаббус
Тарбияланувчлар ёшига мос келувчи расмли эртак китоблар, ижодкор болалар томонидан тўқилган эртак ва ҳикоялар китобчалари, ижодкор мутахассис ва тарбиячилар тайёрланган китоб ва қўлланмалар, тарбиячилар учун таълим жараёнига ҳисса қўшувчи китоблар ва қўлланмалар, ( имкон бўлса шу мавзулардаги китоб ярмаркаси ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади)
5-ташаббус
Ушбу бурчакка МТТ ларда фаолият юритаётган “Зумрадойлар давраси” тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган қўл меҳнатлари, қизларни касбга йўналтириш бўйича кўргазма ва жиҳозлар, тарбиячилар томонидан ҳунармандлик йўналиши бўйича тайёрланган қўл ишлари.
Тадбирнинг бадиий қисми
Зал байрамона безатилади, сахна марказига “5 ташаббус – 5 имконият”, “5 ташаббусда бирлашамиз”, “ 5 ташаббус сари биз билан бирга!” каби шиорлар ёзилади.
Бошловчи:
Ассалом она замин, нурафшон тонг ассалом,
Ассалом Андижоним, гул-бўстоним ассалом.
Ширин табассумила дунёлар совға қилган
Жажжи қалб соҳиблари, болажонлар ассалом
Ассалому алайкум азиз меҳмонлар! Ассалому алайкум ушбу муҳташам кошонага йиғилган қадрли меҳмонлар. Бугун муҳтарам Юртбошимиз томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 ма муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда фаолият олиб бораётган мактабгача таълим тизими фидойилари томонидан сиз азизларга ажойиб концерт дастури тайёрланган.
Рухсатингиз билан ушби концерт дастурини очиб бериш учун сўзни __________________________________________га берамиз. Марҳамат!
Бошловчи:
Юртбошинг бўлса доно
Халқ фаровон яшаркан
Ёшларга берса имкон
Келажак яшнаракан
Одил сарбон юрт бошида
Карвон йўлдан адашмас
5 ташаббус – 5 имкон
Дангасалик ярашмас
Дарҳақиқат, бугун Юртбошимиз томонидан ёш авлод ва унинг келажаги учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир қабул қилинаётган Дастур ва ташаббус замирида сиз ва бизнинг бахтимиз, иқболимиз ва порлоқ келажагимиз учун қилинаётган ғамхўрлик ва ишонч турибди. Айниқса, 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлашда биз Андижонликлар ўзига хос мактаб ярата олишимизга Юртбошимиз ҳам юксак ишонч билдиргани бизнинг бахтимиздир. Бугун вилоятимиз ҳокими ҳурматли Ш.Абдураҳмонов мактабгача таълим тизими учун барча шароит ва имкониятлар эшигини очди. Шундай экан Сиз ва биз муҳтарам юртбошимизнинг бизга берган бу имкониятидан унумли фойдаланишимиз ва ўз иқтидоримиз ва салоҳиятмизни фақатгина Она диёримиз, жонажон Ўзбекистонимзнинг гуллаб-яшнаши йўлида намоён этишимиз лозим бўлади. Бунда эса бизларга 5 ташаббус чексиз имкон эшикларини очиб беради.
Қалбларга сокинлик дилларга малҳам
Мусиқа садоси янграса шу дам
Найнинг овозими, дутор созими
Ғамгин чеҳраларга беради барҳам
Дуторчи қизлар томонидан чиройли куй ижро этилади
Рассом қўлида қалам
Рангларга жон беради
Ҳар чизиқда бир маъно
Ҳаяжонга солади
Сахна cетидан рассом болажонлар жой оладилар ва эркин мавзуларда тадбир якунига қадар расм чизадилар.
Бошловчи:
Дейди доно халқимиз “бола бошдан”
Йўналтиринг спортга уни ёшдан
Чунки унда темур қони оқмоқда
Мана кўринг билаклари қаттиқ тошдан
Бу ўғлонлар юрт эртаси бўлади
Байроғимиз юксакларга илади
Андижоннинг фахри Хасанбой каби
Рақибларин бир марта енгади
Шу ўринда Жаҳонгир Фозилжоновичнинг “Олға Ўзбекистон!” қўшиғига композиция қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.
(бошловчи томонидан бирин-кетин туман ва шаҳарлар МТТлари тарбияланувчилари чиқишларига навбат берилади.
Андижон шаҳар 62 –МТТ тарбияланувчилари ижросида “Соғлом бола” мусиқали композицияси намойиши.
Хонобод шаҳар яккахон қўшиқ ва гимнастрада
Андижон туман гимнастика ва 5та ташаббус бўйича шеърхонлик
Асака туман
Балиқчи туман 5та ташаббус бўйича мусиқали композиция
Бўз туман
Булоқбоши туман
Жалақудуқ туман
Избоскан туман
Мархамат туман
Олтинкўл туман
Пахтаобод туман
Улуғнор туман
Хўжаобод туман
Шахрихон туман
Қўрғонтепа туман
Do'stlaringiz bilan baham: |