Инсон ҳУҚУҚларини ўрганиш услубий қўлланма Ўзбекистон республикаси


Аёллар ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилишга оид муҳим саналар



Download 0,49 Mb.
bet14/27
Sana21.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#38471
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Инсон хуқуқлари қўлланма охирги

Аёллар ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилишга оид муҳим саналар:
1975 - йил Халқаро Хотин-қизлар йили. (Мехико, Мексика.)
1976-1985 йиллар - БМТ аёлларининг ўн йиллиги: «Тенглик, Тараққиёт, Тинчлик».
1979 йил - Аёлларга нисбатан турли шакллардаги камситишларни тугатиш тўғрисидаги Конвенция.
1980 йил – 2 Бутунжахон Аёллар Конференцияси (Копенгаген, Дания)
1985 йил – 3 Бутунжахон Аёллар Конференцияси (Найроби, Кения)
1995 йил - Аёллар холати буйича 4-Бутунжахон Конференцияси (Хитой, Пекин) Пекин Декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси
1995-2004 йиллар БМТ Бош Ассамблеясининг 49 сессиясида «Инсон ҳуқуқларини таълимининг ўн йиллиги ».


Бола ҳуқуқлари
Бола, агар жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етишмаган бўлса, махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғулгунга қадар ва туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлади.
Бола тўғрисидаги Конвенциянинг 1 моддасига кўра «18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади».
Болалар алоҳида ғамхўрлик ва ёрдам ҳуқуқига эгадирлар. Жамиятнинг асосий ташкилоти ҳисобланиш оила ва тиббий муҳит унинг барча аъзолари, айниқса, болалар ўсиб улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари, соғлом ва ҳар томонлама уйғунлашган ҳолда камолотга етиши учун у оила ғамхўрлигида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгли тушириш вазиятида ўсиши, жамиятда мустақил ҳаётга тўла тайёрланиши, айниқса тинчлик, қадр-қиммат, сабр-тоқат, эркинликлар, тенглик ва бирдамлик руҳида тарбияланиши лозим.
Ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камчиликларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, боланинг соғлиғи ва туғилиши, унинг онаси ёки қонуний васийси ёки бирон-бир бошқа ҳолатлардан қатъи назар ҳурмат қилиниши ва ҳуқуқлари таъминланиши керак.
Буларни амалда бажарилиши учун ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи давлат ва хусусий муассасалар, судлар, маъмурий ёки қонун чиқарувчи органлар томонидан боланинг манфаатлари яхшироқ таъминланишига эътибор берилиши лозим.
Маълумки, ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ҳар бир бола туғилган заҳоти рўйхатга олинади ва туғилган дақиқасидан бошлаб исм билан айтилиш ва фуқароликка эга бўлиш, шунингдек иложи борича ўз ота-онасини билиш ва улар ғамхўрликларидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқларига эгадир.
Шунингдек бола ўзининг фикрини эркин ифодалаш виждон ва дин эркинлиги, илм олиш, дам олиш ҳамда ота-онаси турли давлатларда яшаётган бола алоҳида ҳолатлардан ташқари, отаси ва онаси билан мунтазам равишда шахсий муносабатлар ва тўғридан-тўғри алоқалар боғлаб туриш ҳуқуқига ҳақли ҳисобланади.

  1. Биринчи юртбошимиз И.А.Каримовнинг «Бизнинг келажагимиз, энг ишончимиз, мадад-таянчимиз-бу ўсиб келаётган ёш авлоддир. Мен ўзим тақдиримни ҳам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдири ва келажагини ҳам ана шу ёшлар қиёфасида, уларнинг пок қалби, эркин тафаккури, мустаҳкам иродаси ва дунёқарашида кўрамиз», деган сўзлари алоҳида аҳамият касб этади.

Конституцияда кўрсатилган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари билан тартибга солинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1994 йил 16 июндаги «Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1994 йил 23 августдаги «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги ва бошқа фармонлар мамлакатимизда ва болаликни муҳофаза қилиш, болаларнинг жисмоний аҳлоқий ва маънавий камол топиши учун қулай шарт-шароит туғдириш чора-тадбирларини амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Аёлларга берилган кенг ҳуқуқ ва эркинликлар, улар тўғрисидаги давлат ғамхўрлиги амалга оширилиб, республикамиз Меҳнат Кодекси, Фуқаролик, жиноят кодексларида, соғлиқни сақлаш, фуқаронинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топган. Шунга алоҳида аҳамият бериш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида аёллар Меҳнат қилиш ҳуқуқининг амалга оширилиши учун кенг имтиёзлар берилган, уни ҳаёттга тадбиқ этилиши кафолатланган.
Жумладан, ҳомиладор аёлларни, боласи уч ёшга етмаган аёлларни тунги ишларга жалб қилишга, иш вақтидан ташқари ишлашга, дам олиш кунларида ишлатишга ва хизмат сафарларига юборишга йўл ғўйилмайди.
Ҳомиладор аёлларни енгилроқ ишга кўчириш, бу имтиёз ҳомиладор аёлни ва кутилаётган гўдакнинг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган.
Бундан ташқари онасиз қолган болаларни тарбияловчи шахсларга имтиёзлар ва кафолатлар берилиши, уларнинг соғлом бўлиб ўсиши, тарбияланиши ва яхши шароитда яшашнинг кафолатидир.
Аёлларга юқорида айтиб ўтилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳар қандай бузилишларидан ҳимоя қилишда жиноят кодексининг ҳуқуқий роли катта.
Жумладан, ЖК 148 моддаси «Аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, шунингдек ЖК 136 моддаси «Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёҳуд аёлнинг эркига ҳилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш» каби ҳолатлар учун жазо белгиланиши.
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунда эса аёллар меҳнат шароитидаги алоҳида имтиёз ва кафолатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Соғлиқни сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг V бўлими «Оналик ва болаликни мухофаза қилиш» деб номланиб, унда оналикни рағбатлантириш, оналар ва болалар соғлиғини сақлаш кафолатлари: ҳомиладор аёллрга ва янги туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш; болалар ва ўсмирлар соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш тўғрисидаги ғамхўрлик; бола боқишда фуқароларга давлат ёрдами; бола касал бўлиб қолганида оналарга бериладиган имтиёзлар (61-модда); ўсмирларнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш таълимини ҳамда меҳнат шароитларини назорат қилиш (62-модда); ўсмирларни мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтказиш (63-модда); каби масалалар ўз ифодасини топган.
«Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун асосида ҳам аёлларга баъзи имтиёзлар ва кафолатлар белгилангандир. Жумладан, меҳнат стажи 15 йилдан кам бўлмаган, 5-нафар фарзандли аёллар 50 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши, ходимлар сони қисқартирилиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилиши муносабати билан иш бўшатилган ва ишсизлик мақомига эга бўлган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, яъни ёшга доир пенсия муддатидан олдин тайинланади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ҳужжатларида аёллар билан биргаликда бола яъни ёшлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳам ўз аксини топгандир. Белгиланган қоидаларга риоя қилмаганлик учун эса жавобгарликлар кўрсатилган.
Бола ҳуқуқларига оид халқаро нормалар. 1989 йилдаги Бола ҳуқуқлари конвенцияси. Конвенция 54 моддани ўз ичига олган бўлиб, уларни 4та категориядаги ҳуқуқларга бўлиш мумкин:


  1. Download 0,49 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish