Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича Комиссия Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш томонидан 1946 йилда таъсис этилган. Комиссиянинг вазифалари доирасига хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, фуқаровий, ижтимоий соҳалар ва таълим соҳасидаги ҳуқуқларини рағбатлантириш тўғрисида Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга тавсиялар ва маърузалар тайёрлаш, шунингдек эркаклар билан хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилиги принципини амалга ошириш мақсадида хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги энг муҳим муаммолар бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш вазифалари киради. Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича Комиссияга хотин-қизларнинг аҳволи бўйича умумжаҳон конференциясида 1985 йилда қабул қилинган хотин-қизларнинг аҳволини яхшилаш соҳасидаги истиқболга мўлжалланган Найроби стратегияси амалга оширилишини назорат қилиш, шу йўналишдаги ишларнинг аҳволига баҳо бериб таҳлил қилиб бориш вазифаси топширилди. Хотин-қизларнинг аҳволи бўйича комиссия хотин-қизларга нисбатан камситишлар тўғрисида алоҳида шахслардан ҳам, бир гуруҳ шахслардан ҳам олинган хабарларни кўриб чиқиши мумкин. Якка тартибдаги шикоятлар бўйича чоралар кўрилмайди. Бунинг ўрнига мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун сиёсий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида хотин-қизларни камситиш соҳасидаги тамойилларни аниқлашга қаратилган таомилдан фойдаланиш билан чекланадилар.
Аёлларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан ҳар бир шахс (24 модда), шахсий ҳаёт ва уй-жой дахлсизлиги (27 модда), суд ҳимояси (26 модда) каби ажралмас ҳуқуқларга эгадир.
Хар бир шахс ўз ҳаётига ва қадр -қимматига тажовуз қилинишидан, шахсий ҳаётига аралашувдан ҳимоя қилиниш, уй-жой дахлсизлиги (27 модда), фикрлаш, сўзлаш, эътикод эркинлиги (29 модда), кўчиб юриш (28 модда), виждон (дин танлаш) эркинлиги (31 модда).
Аёллар ҳуқуқларини бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар. Бундай ҳуқуқбузарликларга биринчи навбатда уларга нисбатан содир этиладиган зўравонлик киради. Зўравонлик - бу инсонга жисмоний, рухий таъсир қилиш шахснинг ҳаётига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига ва эркинлигига тахдид солишдир.
« Аёлларга нисбатан ўтказилган ҳар қандай зўравонлик –ҳар қандай жинсий белгига асосланган тазйик, аёл саломатлигига жисмоний, жинсий ёки рухий путур етказадиган, ёки унга азоб-уқубат, изтироблар чекишга олиб келадиган, шунингдек шахсни ёки жамоа эркинлигидан махрум килинган ёки махкум этилган ҳаракатларини содир этилиши тушунилади. Демак аёлларга етказиладиган зўравонлик қуйида келтирилган ходисаларга мувофиқ келади, аммо улар билан чекланиб қолмайди:
а) оилада ўрин тутадиган жисмоний, жинсий ва рухий зўравонликлар, жумладан калтаклаш, аёлларга зиён келтирадиган турли ҳил операциялар ва бошқа турдаги ҳаёт амалиётида кузатиладиган анъанавий ходисалар, шунингдек никохдан ташқари бўлган зўравонлик ва аёлларни номус-нафсониятига зўравонлик қилиш билан боғлик бўлган тазйиқлар;
в) жамиятда алохида ўрин тутган жисмоний, жинсий ва рухий зўравонлик, жумладан зўрлаб номусга тегиш, жинсий алоқага мажбурлаш, ва иш жойларида, ўкув юртларида ва х.к жойларда аёлларга нисбатан кузатиладиган товламачилик, қўрқитишлар, уларни камситиш, аёлларни фохишалик қилиш учун сотиш хамда фохишабозликка мажбур қилиш;
с) аёлларга нисбатан қўлланилган жисмоний, жинсий ва рухий зўрликлар қаерда содир этилаётганидан қатъий назар, давлат тарафиданми ёки давлатнинг лаёқатсизлигиданми барибир аёлларни камситилишига киради. (IV Аёллар холати буйича Жахон Конференцияси Ҳаракатлар дастури, 113-банди)
Ўзбекистон Респебликаси Меҳнат кодекси фуқароларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солади ва меҳнат мухофазасини кафолатлайди. Меҳнат мухофазаси тўғрисидаги қонунлар аёллар учун мухим ахамиятга эга, чунки улар репродкктив саломатлик ва оналикни мухофаза қилишга қаратилган. 1919йилда тузилан ва ҳозирги вақтда БМТкошида ишлаётган Халқаро Меҳнат Ташкилоти кишиларнинг меҳнат фаолияти ва мехнат мухофазаси масалалари билан шуғулланади. Аёллар меҳнатини мухофаза қилишга оид меъёрий хужжатлар илк бор аёлларни ишга қабул қилиш, уларни иш билан таъминлаш ва хоказолар билан боғланган масалаларда тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қонунлар пайдо булгунча қабул қилинган эди. Бу меъёрлар аёлларни оғир жисмоний меҳнатдан, тунги вақтда, зарарли шароитларда ишлашдан ва хоказолардан мухофаза қилишни кўзда тутади
Иштирокчи давлатлар хотин-қизлар камситилишинига бархам бериш мақсадида иш билан иш билан банд бўлиш, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг бошқа сохаларида эркак ва аёллар тенглиги асосида уларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлаш борасида тегишли барча чораларини кўрадилар.
«Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига бархам бериш тўғрисида» конвенция, 11, 13 моддалар.
Ўзбекистон республикаси Конституцияси ҳар бир инсоннинг ғоят хилма-хил шахсий,сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари мажмуини мустахкамлайди. Хотин-қизлар билан эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги энг асосий конституциявий принциплардан биридир.
Оила – никох масалалари. Ўзбек оиласининг ҳаётида турмушга чиқиш энг асосий воқеадир. Отасининг уйидаги ўтган ҳаёти унинг келин , хотин, она бўлишига тайёргарликдир. Халқ мақоли «Қиз бола бировнинг хасмидир» дейди.
Аёлнинг оиладаги роли иккинчи даражали. Уйида эрини чидамлилик билан кутиб ўтирган аёл энг яхши хисобланади. Ёшларни таништириш бўйича ёшлар томонидан кўрсатилган ташаббус қораланади. Агар қиз оилада ўзи танлагани борлигини ва унга турмушга чиқмоқчи эканлигини эълон қилса, оилада бу рад этилади. Одат бўйича танишиш совчилар орқали амалга оширилгани маъқул. Ота-оналарнинг розилигидан сўнг қшлар биринчи кўп лолларда ягона учрашувга чиқадидар, ундан кейин эса улар ёки ота-оналарнинг танловини тасдиқлашлари ёки рад этишлари лозим.Кўпчилик холларда ота-онанинг танлови ҳал қилувчи бўлади. Бошқача қилиб айтганда, аёллар турмушга чиқишда қарор қабул қилиш учун шахсий эркинликка эга эмас. Улар учун жуда мухим ҳаётий воқеанинг асоси ота-онанинг хоҳиши, ота-онанинг танлови, деб хисоблайдилар. Аёллар ихтиёрий равишда турмуш қуришдаги танлаш ҳуқуқларини ота-оналар зиммасига юклайдилар.
Анъанавий кўрсатмалар қизга турмушга чиқиш ёки чиқмаслик хоҳишларини намоён қилиш имконини бермайди. Бу жамият томонидан қиз зиммасига юклатилган мажбуриятдир ва у бу мажбуриятни бурч сифатида ўз хохиши, ҳис-туйғуси ва иродасига қарши равишда бажариши лозим. Аёлларнинг оиладаги бундай ахвол эса Оила кодексига зиддир (3 боб, 2қисм,14-модда).
Оилада аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чикиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар факат қонун билан белгилаб қўйилади, хамда ижтимоий адолат принцпларига мос бўлиши керак. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси.)
Аёллар оилада ғоятда мухим ўрин тутадилар. Улар жамиятнинг ривожланиши ва оиланинг фаровонлигини таъминлашда ўзларининг ката хиссаларини қўшадилар. Болалар тарбияси мажбурияти ота-оналар, аёллар ва эркаклар хамда бутун жамиятда ўзаро тақсимлашни талаб қилади. Аёллар ҳаётнинг ва ривожланишнинг барча жабхаларида эркаклар билан тенг ҳуқуқли шерик бўлишлари учун, илк ёшдан қизларни қадрлаш ва инсон шахсининг қадр-қиммати ҳуқуқини эътироф этиш, хамда ўзларининг асосий эркинликларини, жумладан инсон ҳуқуқларини тўлиқ холда ўзлаштиришларининг асосий , жумладан инсон ҳуқуқларини тўлиқ холда ўззлаштиришларини таъминлаш зарур.
Ўз қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш тушунчаларини англаб етмаган, жинсий ва репродуктив маданияти паст даражада бўлган ёш қизлар ота-оналарининг зўри билан турмушга чикмокдалар, яъни мустакил ҳаётга қадам қўймокдалар, лекин кўп холларда улар ўз эрлари ва унинг ота-онасига бутунлай қарам бўлиб, маънавий ва моддий камситишларга учрамокдалар. Бундай холатларда келинлар ўзларини оиланинг тулақ қимматли аъзосидек хис эта олмайдилар, бу эса ҳар хил мажоро ва қарама қаршиликларга сабаб бўлади.
1 Иштирокчи давлатлар Хотин-қизларнинг қонун олдида эркаклар билан тенглигини тан оладилар.
2. Иштирокчи давлатлар Хотин-қизларга эркаклар билан бир хил фуқаролик ҳуқуқларини ва уларни амалга оширишнинг бир хил имкониятларини берадилар, жумладан улар мулкни бошқариш ва шартномалар тузиш вақтида Хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқларини, шунингдек, трибунал ва суд мухокамасининг барча боскичларида уларга нисбатан тенг муносабатларни таъминлайдилар. (Хотин-қизларни ҳуқуқлариникамситилишининг барча шаклларига бархам бериш тўғрисида конвенциянинг 15-моддаси)
Оилада тайзиклардан холи бўлиш ҳуқуқи. Оилада аёлларга нисбатан тайзикнинг турли шаклларда булиши мумкин. Тайзик оилаларда, уларнинг ижтимоий мақомига боғлиқ бўлмаган холда юз бериши мумкин.
Тазйик ҳаётга, соғлиқка, жинс дахлсизлигига, эркинликка Қарши, шахснинг кадр-киммати, ғурурига қарши қаратилган жиноят.
Тазйик жиноятнинг шундай турларига кирадики, улар ҳақидаги хабар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига камдан-кам етиб боради, чунки жабрланувчилар кўп холатларда шикоят килмайдилар.
Мутасадди мутахасислар аёлларни уриш, калтаклаш, азоблашни- ижтимоий муаммо деб хисобламайдилар, чунки улар кишиларга,болаликдан одат тусига кирган, гендер стереопитлари замирида ётади деб уйламайдилар.
Ҳеч бир инсон, айникса аёл тазйикка лойиқ эмас, бирок амалда жабрланувчи ўзини қандай тутганлигидан қатъий назар, озор берувчи ҳар доим хам ўз ҳаракатларига важ топади, ўзини оклашга ҳаракат қилади.
Аёлларга озор берувчи эридан кетиб қолишига халакит берадиган кўпгина сабаблар бор: сир уйдан чикмаслигини хохлаш, бегоналарга юз берган ходисани айтишга уялиш, иқтисодий томондан боғликлик, кетадиган жойининг йўқлиги, болаларини отасиз колдиришни истамаслик, эски урф-одатлар-«одамлар нима дейишади» ва хоказо-кўпгина сабаблар
Аёллар ҳуқуқларини таъминланиши Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида ифодаланиши.
Демократик ўзгаришлар, бозор иқтисодининг ривожланиши миллий қонунларимизни ислох этиш зарурлигини тақазо қилди.
Жиноят кодексида аёллар ҳуқуқи ва манфаатлари муҳофаза қилишга қаратилган нормалар мавжуд. Жиноят кодексининг алохида қисми биринчи бўлим шахсга қарши жиноятга қаратилган, яъни инсон ҳаётига қарши жиноят хақида. 97 модда икки қисмдан иборат: биринчи қисми –қасддан одам ўлдириш, 97 модда 2 қисми жавобгарликни оғирлаштирадиган холатларда қасддан одам ўлдириш. 97-модда 2-қисм «б» бандида хомиладор аёлларни қасддан ўлдириш назарда тутилган.
Бу хил қасддан одам ўлдириш жиноят тури ижтимоий хавфсизлик холатини оширади, чунки субъект, яъни жиноятчи икки шахсга –аёл ва хомила ҳаётига тажовуз қилиб, инсон ҳаётини давом эттиришга зомин бўлган хисобланади.
ЖК 103-моддасида ўзини-ўзи ўлдиришгача олиб борган ҳолат учун жавобгарлик назарда тутилган. Мазкур модда икки қисмдан иборат. Иккинчи қисмида ўзига моддий томондан ёки бошқа жихатлари билан қарам бўлган шахсни мунтазам равишда ор-номуси ва қадр-қимматини дискриминация қилиш, унга шавқатсизларча муносабатларда бўлиш кўзда тутилган. Инсонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиш, унинг қадр-қимматини мунтазам дискриминация қилиш ва шахсни ўлимгача олиб бориш жиддий хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси тан жарохатининг турли кўринишлари учун жавобгарликни кўзда тутади. ЖКнинг тан жарохати тўғрисидаги моддалари таҳлил қилинганда уларнинг асосий классификациясига кўра соғлиққа зарар етказганлар оғир жазо оладилар.
Суд-тергов амалиёти кўрсатадики, кўпинча мушлашиш, калтаклаш, азоб бериш жиноий жазо назаридан четда бўлади ва маъмурий жазо билан кафолатланадилар. Буни уйдаги зўравонлик холатларида кўзатиш мумкин.
Жиноят кодексининг 104-105моддаларида қасддан тан жарохати етказган ва қасддан ўртача оғирликда жарохат етказганлар жазоси ва жавобгарлиги оғирлаштирилади.
Ўзбукистон Республикаси ЖКда аёлларни аборт қилишга мажбурловчилар учун хам модда бор. Бу модда 1994 йилда биринчи марта киритилди.
Жиноят Кодексининг бир неча моддаларида жинсий эркинликка, жумладан зўрлаш, кўп хотинлик, ўн олти ёшга етмаганларга ахлоқсизлик қилиш ва бошқаларга қарши жиноий жавобгарлик белгиланган.
Оила Кодекси. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 5-бобида эр-хотиннинг мулкий муносабатлари, уларнинг меъёрлари, мулкнинг қонуний тизими, шартномавий мулк режими тартибга солинади. Қонуний режимда эр-хотиннинг биргаликдаги мулклари тушинилади. Эр-хотининг биргаликдаги мулкига никохдан кейин йиғилган мулклари киради, бу мулклар уларнинг ҳар иккисига тегишли ва улар эгалик қилишга, ундан фойдаланишга, уни бошқариш ҳуқуқига эгадирлар. Бу мулклар кимнинг номига олинганлиги ёки рўйхатдан ўтказилганлиги, эр-хотининг қайси биридан кимнинг номига маблағ ўтказганлиги жиддий ҳуқуқий ахамиятга эга эмас.Никохдан кейин уй-хўжалик ишлари ва болалар тарбияси билан шуғилланган , касалга ёхуд қари ота-оналарга қараган, бошқа бир сабабларга кўра мустақил пул топмаган эр-хотин хам мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга.
Мулк режими тўғрисида шуни таъкидлаш керакки, эр-ёки хотин томонидан учинчи шахс хисобига ўтказилган маблағни улар ўзаро бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 30-модда 3-қисмида никох шартномаси албатта ёзма шаклда тузилиши ва у нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши назарда тутилган. Агар бундай тартибга риоя этилмаса, никох шартномаси хақиқий эмас деб топилади. Никох шартномаси аёлларга жуда катта ҳуқуқлар беради.Шартномада қўшимча шартлар ва баъзи бир ўзгаришлар билан эр-хотин мол-мулкининг қонуний режими ўз ифодасини топади.
Шартномада қўшимча даромад эр-хотиннинг умумий даромади таркибига кирмайди. Ёхуд пенсия, нафақа коллекцияларга хам шундайлар таркибига киритиш мумкин.
Биргаликдаги мулк режими шартномасида эр-хотиннинг барча мол-мулкларига унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мулкига нисбатан биргаликдаги умумли ёки алохида эгалик қилиш тартибини ўзгартиришга хақли эканлиги кўрсатилади.
Агар шартномада ҳар бир мулк эгасининг улуши белгиланмаган бўлса, улардан ҳар бири умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуқли бўлиб, демак улушлар хам тенг бўлиниши керак. Эр-хотини умумий мулкида ҳар бирининг улуши белгиланган бўлиши мумкин.
Никох шартномаси барча фуқаролик келишувларига мувофиқ келади. Эр-хотин соғлом бўлиши зарур, бунда уларнинг маълум ҳуқуқий натижага эришувига йўналтирилган хоҳиш-истаклари инобатга олиниши талаб этилади. Никох шартномаси эр-хотин хуқуқи ва салоҳиятини, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожат қилишларини ўз фарзандларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини чекламаслиги, шунингдек, унда эр-хотиндан бирини оғир вазиятга туширадиган шартлар қўйилмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикасида амал қиладиган кўп сонли қонунчилик ҳужжатлари Конституциянинг юқорида келтирилган қоидаларини бундай ҳужжатлар тартибга солиб турадиган ижтимоий муносабатларга нисбатан аниқлаштиради. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси меҳнатга оид муносабатларда имкониятларнинг тенглиги ва дискриминация қилишнинг тақиқланишига жиддий эътиборни қаратади. Хусусан ушбу кодекснинг 6-моддаси биринчи қисмига биноан «барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши мулкий холати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва унинг меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатга қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзларга йўл қўйилмайди ва булар дискриминация қилиш деб хисобланади»
Меҳнат кодексининг 6 моддасининг учинчи қисми меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахснинг дискриминация қилишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги етказилган моддий ва ваънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга муражаат қилиши мумкинлигини назарда тутади.
Меҳнат инсонни ўзини, якинларини бокиши учун замин яратади ва ўз кобилиятини хамда истеъдодини руёбга чикариш имкониятини беради. Ҳар бир инсон, гарчи унинг фаолияти жиноят билан боғлик бўлмай, жамият манфаатларига хилоф бўлмаган холда ўзига ёккан иш билан шуғилланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |