Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   226
Bog'liq
pravo uz

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ 
МЕХАНИЗМИ ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ШАКЛЛАНИШИ
7.1. Инсон ҳуқуқлари умумий назариясида кафолатлар механизми 
тушунчаси
Кафолат — жавоб бериш, таъминот, тасдиқлаш (фр. таржима garantie). 
Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари кафолатлари — бу конституция ва бошқа қонунлар 
билан ўрнатилган ҳуқуқлардан фойдаланиш имконини яратувчи чора ва шарт-
шароитдир. 
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда мустаҳкамлаб ўтиш 
лозимдир. Бироқ, бу масаланинг ярми ва оддий қисми, холос. Уларни самарали 
амалга ошириш анча қийинроқ масаладир. Конституция кўп ҳолларда “кафо-
лат” атамасини қўллаб, бундай таъминот ҳақида сўз юритса­да, ҳуқуқларнинг 
ҳақиқий амалга жорий этилиши учун давлат органлари ва фуқароларнинг ўзлари 
ҳам анчагина тер тўкишлари талаб этилади. Энг аввало, бундай таъминот нинг 
чоралари ишлаб чиқилган бўлиши керак. Буни адабиётларда одатда, кафолат-
лар дея юритилади.
Инсон ҳуқуқлари кафолатлари механизми инсон ҳуқуқларини амалга оши-
ришнинг бир­бири билан боғлиқ шартлари тизимидан иборатдир.
Инсон ҳуқуқлари таъминотининг миллий механизми қуйидаги тур-
лардан иборат: 
• иқтисодий кафолатлар;
• ижтимоий кафолатлар;
• мафкурафий кафолатлар;
• сиёсий кафолатлар;
• ҳуқуқий кафолатлар;
• ­моддий кафолатлар.
Ҳуқуқий кафолатлар — фуқароларга берилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг 
амалга оширишининг ҳуқуқий чора­тадбирларидир.
Ушбу тушунчага қуйидагича таъриф бериш мумкин: кафолатлар — 
фуқароларга берилган ҳуқуқ ва эркинликларнинг амалга оширишининг ҳуқуқий 
чора­тадбирларидир.
Кафолатларнинг бир неча турлари ажратилади. Кўп ҳолларда сиёсий, маф-
куравий, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлар тилга олинади. Иқтисодий кафо-


96
лат турлари қаторида таъминотнинг моддий чоралари ҳақида ҳам гапириш 
мумкин (ҳимоя воситалари, махсус кийимлар ва б.).
Кафолатлардан мақсад, аввало, ҳуқуқларни амалга оширилишдаги тўсиқлар 
бўлишига йўл қўймаслик ва агарда бундай тўсиқлар пайдо бўлса, уларни барта-
раф этиш, иккинчидан, бу ҳуқуқлар билан боғлиқ мажбуриятларнинг бажари-
лишини таъминлаш (бундай вазифани, масалан, қўлланиш хавфи маълум бир 
субъектни фуқаро ҳуқуқларини бажаришга мажбур қилувчи жарима ўтайди).
Ушбу тамойил шуни билдирадики, ҳуқуқ ва эркинликлар инсонга тегишли 
ва қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилишдан қатъи назар, инсон ўз ҳуқуқлаирини 
қонунда таъқиқланмаган ҳамма чоралар билан ҳимоя қилиши мумкин. Бевоси-
та равишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш, улар бузилган тақдирда, 
уларнинг қўлланиши имконини беради.
Шуниси маълумки, ҳуқуқ фақатгина давлат ёки бошқа шахс (орган) уни 
таъмин лаш мажбуриятини олсагина амалга ошиши мумкин. Кафолатлар ўз­ўзи 
учун эмас, балки ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳаётга тўлиқ жорий этилиш учун 
зарурдир. Улар шундай шароитни яратишлари лозимки, бунда Конституция 
ва бошқа қонунларда қайд этилган шахснинг ҳуқуқий статуси, ҳуқуқ ва эркин-
ликлари тўғрисидаги қоидалар амалда ҳар бир кишига тегишли бўлиши лозим.
Кенг маънода инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари тушунчаси 
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг тўлиқ амалга оширилиши ва ҳимоясига 
қаратилган барча объектив ва субъектив омилларни қамраб олади. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish