Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттирилган ҳуқуқни муҳофаза



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда акс эттирилган ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар учун инсон ҳуқуқларининг халқаро стандартларини 
қуйидаги асослар бўйича таснифлаш мумкин:
1. Фаолият доираси бўйича:
а) Ишларни судгача дастлабки тергов қилувчи прокурор, терговчи ва суриш-
тирувчиларга мўлжалланган ҳужжатлар:
• Суд таъқибини амалга оширувчи шахслар фаолиятига тааллуқли тамойиллар;
• Ҳуқуқни таъминловчи мансабдор шахсларнинг ўзининг ҳулқ атвор кодекси;
• Куч ва ўқ отиш қуролини ишлатишнинг асосий тамойиллари.
б) Пенитенциар муассасаларга тааллуқли ҳужжатлар: 
• Ўқ отиш қуролидан фойдаланишнинг минимал қоидалари;
• Махбуслар билан муомала қилишнинг асосий тамойиллари.
в) Адвокатлар (ҳимоячилар)га тааллуқли ҳужжатлар: 
• Ҳуқуқшунослар ролига тааллуқли асосий тамойиллар.
г) Вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳужжатлар: 
• “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция;
• “Озодликдан маҳрум қилинган вояга етмаганларни ҳимоя қилувчи БМТ 
қоидалари”.
д) Судлар ва судьялар учун ҳужжатлар: 
• Судларнинг мустақиллигининг асосий тамойиллари.
2) Юридик кучига кўра: 
а) мажбурий юридик кучга эга бўлган ҳужжатлар;
б) мажбурий юридик кучга эга бўлмаган меъёр­тавсиялар.
Мажбурий юридик кучга эга бўлган воситалар — бу пакт ва конвенция 
деб аталувчи ҳужжатлардир. Улар универсал ёки минтақавий, умумий ёки 
муайян масалаларга тегишли бўлиши мумкин. Инсон ҳуқуқларининг турли 
жабҳаларига тааллуқли бўлган, умумий характердаги икки муҳим халқаро шар-
тнома — бу “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги ҳамда “Иқтисодий, 
ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пактлардир. минтақавий 
шартномаларга Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги Европа конвен-
цияси, Инсон ва халқлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Африка хартия си ва бошқа 
шартномалар киради.
Давлатлар бирор масалага тегишли бўлган шартномаларни имзолаши мум-
кин. Уларга, мисол учун Ирқий камситишнинг барча турларини йўқ қилиш 
тўғрисидаги халқаро конвенция, Геноцид жиноятини олдини олиш ва у бўйича 
жазога тортиш тўғрисидаги конвенция, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвен-
ция, Хотин­қизларга нисбатан камситишнинг барча кўринишларига барҳам 
бериш тўғрисидаги конвенциялар киради.
Тавсиявий характерга эга бўлган айрим ҳужжатлар бевосита ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Хусу-
сан уларга:
• Ҳуқуқни таъминловчи мансабдор шахсларнинг хулқ атвори бўйича БМТ 
Кодекси;


130
• Европа Кенгашининг полиция тўғрисидаги декларацияси;
• Ҳуқуқни таъминловчи мансабдор шахслар томонидан куч ва ўқ отиш 
қуролини қўллаш бўйича БМТ асосий тамойиллари.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish