Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди (ИҲЕС)



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа Суди (ИҲЕС). 1998 йил 1 ноябрдан бошлаб 
Европада Инсон хуқуларини ҳимоя қилиш бўйича Европа суди ўз фаолияти ни 
бошлади. Ушбу Суднинг мақсади инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишдан 
иборат.
Европа судининг прецедент ҳуқуқи — бу Европа ҳуқуқи нормалар мажмуа-
сининг таркибий қисми ҳисобланади. 
Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Евро-
па Конвенцияси билан кафолатланган ҳуқуқларини бузилган деб, ҳисобловчи 
ҳар қандай шахс Европа судига мурожаат қилиши мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Вазирлар қўмитаси сингари Конвен-
ция нормаларига амал қилиниши устидан назоратни амалга оширади. Конвен-
ция нормаларига мувофиқ Европа суди алоҳида шахслар томонидан берилган 
шикоятларни кўриш билан бир қаторда давлат вакиллари томонидан берилган 
шикоятларни ҳам ўрганади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида шикоят-
лар қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолдагина кўриб чиқиш учун қабул 
қилинади:
биринчидан, шикоятлар якка шахслар, жисмоний шахслар томонидан бери-
лиши лозим, ҳар қандай нодавлат ташкилотлар ва алоҳида шахслар гурухи, 
шунингдек Европа кенгашига аъзо давлатлар томонидан берилиши лозим;
иккинчидан, шикоят бирор давлатга қарши ёки бирор давлат органининг 
ҳаракатлари устидан берилиши лозим;
учинчидан, шикоятда Конвенцияда ёки унга кўшимча протоколда 
кўрсатилган инсон ҳуқуқларини бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар 
бўлиши лозим;
тўртинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча ички имконият­
ларидан фойдаланиб бўлинган бўлиш керак;
бешинчидан, иш бўйича миллий ҳокимият органларининг сўнгги қарори 
чиққан кундан 6 ой ўтмаган бўлиши лозим.


121
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоятлар ё расмий тилда (инглиз 
ёки француз), ё бўлмаса аъзо­давлатнинг расмий тилида (шу жумладан рус 
тилида) топширилади. Бироқ, шикоят мақбул деб топиладиган бўлса мурожаат 
қилувчининг барча ҳужжатлари Суднинг расмий тилларидан бирида (инглиз 
ёки француз) тузилиши лозим. Суднинг барча қарорлари ёки ҳукмлари ҳам маз-
кур тилларда чиқарилади.
Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, нодавлат ташкилотлар шикоят беришни 
ҳохлаган шахслар ёки шахсларнинг гуруҳига маслаҳат ва консультациялар 
бериши мумкин ва бугунги кунда буни самарали амалга оширмоқдалар, бун-
дан ташқари, бундай шахсларнинг қонуний вакиллари сифатида ҳам ишти-
рок этишмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг замонавий назорат механизми 
халқаро ва европа ҳуқуқининг тараққий этувчи институтини ўзида ифода-
лайди. Мазкур маънода, у Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг суд тизимига ўхшайди. 
Аммо, ИҲЕСнинг ЕИ суд тизимидан асосий фарқи шундаки, ИҲЕС интеграция­
вий бирлашиш институтларидан бири ҳисобланмайди ва аъзо­давлатларнинг 
ягона ҳуқуқий маконини шакллантириш мақсадини кўзламайди. ИҲЕСнинг 
мақсади­шахснинг ҳуқуқий ҳимояланганлигини ошириш ва индивиднинг вако-
латлилигини кенгайтириш. Айнан мазкур кўрсатмалар назорат механизми-
ни доимий ислоҳ этиш ва самарадорлигини ошириш зарурлигини қайд этади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish