Инсон нутқининг ҳосил бўлиши ва ва унда аъзоларнинг иштироки



Download 22,4 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi22,4 Kb.
#82195
1   2   3   4
Bog'liq
210-17 Abdullaev Dilshod

Тил ва нутқ.
Тил ва нутқ бир-бирига боғлиқ ҳодисалардир. Уларнн бир-биридан ажратиб қараш асоссиздир. Тил нутқ учун моддий материалдир. Шу материал асосида нутқ ташкил топади. Тилдаги ҳамма нарса тил жамоаси учун умумий бўлади. Тилда руҳий ва модднй материал мавжуд. Сўз, морфема, фонемаларнинг кишн хотирасидаги образлари руҳий материал ҳисобланади. Нутқ яратиш жараёпида маълум товуш тўпламн (комплекси) да намоён бўладиган сўз шаклларн, морфемалар, товушлар моддий материалднр. Бундан тнл бир томондан моддий ҳодиса бўлса, нккинчи томондан руҳий ҳодисадир, деган хулоса келиб чиқади. Тилнннг руҳий ҳодисалигини унннг онгда сақланиши кўрсатади. Унинг моддийлнгнни эса нутқ жараёнида юзага келувчи мавжуд (реал) товушлар белгилайди. Биз хотирамизда сақланган қоидалардан тезкорлнк билан (автоматик ҳолда) фойдаланиб, бирор фикрни юзага чиқариш учун сўзлар ва грамматик маъно ташувчн морфемалардан сўз шаклларини ва гапларни ҳосил қиламиз. Масалан, миямизда у китобни қаердан олганини билнш фикри туғилди, дейлик. Уни саиол тариқасида шундай юзага чиқарамиз: Сен китобни қаердан олдинг? Бунда биз сен, китоб, қаер, ол лексемаларидан;: -ни, -дан, -да, -нг морфемаларидан ва сўроқ гап моделидан ҳамда қоидасидан фойдаландик. Бу гапни айтиш жараёнида онгимиздагп лексемалар алоҳида морфемаларни қабул қилиб сўз шаклларига айланди ва юқоридагича тартибни эгаллади. Тил руҳий ҳодисадан моддий ҳодисага айланди. Бу жараён тугаши билан тилга тегишли нарсалар яна алоҳидалик ҳолига қайтади ва онгимиэда аввалгидек сақлана беради. Демак, маълум тил жамоасидаги кишилар онгида товуш образлари сифатида сақланадиган ва ҳамма вақт ҳақиқатга айланишга тайёр турган сўэ, фонема, турли лисоний қоидалар, гапларнинг моделлари тилга тегишлидир. Тилга оид ғарсалар чегараланган миқдордадир. Уларнинг сони турли тилларда турлича бўлади. Қайси тилда тил воситалари нисбатан кўп бўлса, ўша тил бой ҳисобланади. Жамоа ҳаётининг бутун соҳаларини ўзида қамраган тил жамият тараққиёти билан риножланиб боради. Жамият эҳтиёжига жавоб бермай қолган тил элементлари истеъмолдан чиқа борадн, улар ўрнида янги ифода воситалари пайдо бўлади. Тилда пайдо бўлган нарсалар дастлаб айрнм шахслар нутқида кўринади, сўнг аста-секинлик билан бутун жамоа онгига сингади. Ана шундан кейин, уни ҳамма бир хил англайдиган, талаффуз этадиган бўлгач, у тил ихтиёрига ўтади Акс ҳолда алоҳида шахснинг нутқига хос бўлиб қолаверади. Масалан: ўзбек тилида сўзловчи баъзи кишилар нутқида 1986 йилдан бошлаб «дизайнер» (бирор юмушни бажарунчи шахс) сўэи учрамоқда. Ҳали у бутунлай ўзбек тилида гаплашувчи кишилар онгига сингиб кетган эмас, ҳамма тан олган ўз имловий ва талаффуз шаклига хам эга эмас. Шундай экан, у ҳали айрим шахсларнинг тилнга тегишлидир. Унинг ўзбек тилига хос бўлиб қолиш-қолмаслигини келажак кўрсатади. Нутқ тилдаги мавжуд ифода воситаларидан фойдаланган ҳолда мавжудликка (ҳақиқатга) айланган фикрдир. Нутқ нутқ аъзоларининг ҳаракати жараёнида пайдо бўлади. Руҳий ҳодиса бўлган тилнинг ифода воситалари нутқ ихтиёрига ўтгач, ҳақиқатга айланадн. Демак, нутқ нутқ фаолиятинннг маҳсулотндан, маълум шаклга киришидан иборат1. Нутқ икки хил бўлади: и ч к и н у т қ ва т а ш қ н н у т қ. Нутқ киши онгида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бунда у ҳали реаллашмаган тил унсурларидан ташкил топадн. Бу ички нутқдир. Кишиларнинг оғиз очмасдан фикрлаши, мунозара юритиши, ўйлашн ички н у т қ қ а мисол бўлади. Упкадан келган ҳавонинг нутқ органларига таъсирн, шу таъсир натижаснда уларнинг ҳаракати билан аниқ товушлар сифатида юэага келадиган нутқ т а ш қ и нутқдир. Нутқ ҳаракатдаги тилдир. Нутқ тилга тегишли нарсаларни маълум вақт бўлагида бир-бирига қўшади, ҳаракатга келтиради. Нутқ сўз шакллари, эркин бирикмалар, сўз тартиби ва гаплардан ташкил топади.


Download 22,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish