Инсон экологиясида ижтимоий ва биологик умумийлик (яхлитлик)
Режа:
1 .Турли соҳаларнинт инсон экологиясига таъсири
2. Инсон экологиясининг демографик томони
3. Инсоннинг табиий, ижтимоий муҳитга мослашиши
4. Ҳайвон организмларининг атроф-муҳит шароитига мослашиши.
Инсон экологиясида ижтимоий ва биологик ўзаро боғланиш унинг меҳнати элементларида, шаклида, шароитларида, меҳнат жараёнларида, яшаш шароитида, шахсий ҳаётида кўринади. Меҳнатнинг ҳар бир элементи организмнинг онтогенез жараёнидан бошлаб, то ижтимоий-биологик тараққиётига, ривожига ўз таъсирини намоён қилади. Жумладан, инсоннинг истеъмол маҳсулотларининг қийматини яратищда қатнашиши унинг жамият ҳаётида ўз ўрнини топишидан ва ижтимоий-биологик боғланишидан дарак беради. Яъни, бошқача қилиб айтганда, инсоннинг абстракт ва аниқ (конкрет) меҳнат жараёнида, ижтимоийлик ва ижтимоий-биологикликнинг диалектик боғланганлиги, умумийлиги яққол кўринади. Айрим шахе, гуруҳларнинг илмий-техника тараққиёти даврида кўп қиррали ва мураккаб муносабатлари, инсоннинг конкрет меҳнат фаолиятидаги, меҳнат шароитидаги одоб, психологик аҳвол, ишлаб чиқаришнинг унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришдаги бошқа факторларнинг инсон организмига, унинг соғлигига таъсир этишини ўрганишни вазифа қилиб қўяди. Бундай ёндошиш оқибатида илмий-техника тараққиёти босқичларида меҳнат жараёнларининг ижтимоий, биологик ва иқтисодий ўзаро боғланишларини яққол кузатиш мумкин. Масалан, шундай тарзда баҳоламоқ «инсон, техника ва табиат» системасида асосан ижтимоийликнинг ролини тан олищдир.
Шундай қилиб, инсон ва жамиятни бир-бутун бўлиб шаклланиши бу асосан ижтимоий ва ижтимоий-биологик ҳодисадир. Шуни айтмоқ зарурки, инсоннинг жамиятдаги ўрнига қараб унга таъсир кўрсатувчи омиллар кўп қирралидир. Инсонга кўрсатиладиган таъсиротлар, жумладан, меҳнат соҳасида, турмуш, уй-жой, моддий ҳолат, ижтимоий хизмат ва бошқа соҳаларда ўзига яраша таъсирлар бўладики, ундан инсон қочиб қутила олмайди. Бу омиллар алоҳида ва биргаликда одамларнинг соғлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Биз, инсон экологиясини «инсон, жамият ва табиат» системасида ўрганар эканмиз, қуйидаги ўзаро таъсирларни ажратамиз. Яъни, 1»щнтақавий, тармоқли (соҳали), меҳнат коллективлари даражасида, иш жойида ва корхонадаги бўладиган таъсирлар. Бунда ҳал этувчи бўлиб ижтимоий факторлар ҳисобланади, яъни:
алоҳида ва жамоа бўлиб ишни ташкил қилиш жараёнларида ижтимоий ва биологик факторларнинг таъсири;
айрим, конкрет инсоннинг меҳнат фаолиятини ташкил қилишда физиологик, психологик ҳолатнинг таъсири;
ҳар бир ишлаб чиқариш операциясида ақлий ва жисмоний меҳнатнинг таъсир этиши ва бошқалар.
Ҳар ҳолда инсон организмига ҳар қандай меҳнат, унинг ташкилий томони, сифати, меҳнат килиш даври таъсир кўрсатади ва организм ҳам уларга доимо реакция беради ва ўзига яраша зиддиятларни келтириб чиқаради. Бундай зиддиятларни бартараф этишда илмий-техниканинг натижаларидан ишлаб чиқаришда, меҳнат қилишда фойдаланиш, меҳнатни такомиллаштириш катта рол ўйнайди.
Минтақа даражасидаги таъсиротлар: Ю.Шодиметовнинг фикрича, бунга яққол мисол бўлиб Ўрта Осиё минтақаси ҳисобланади. Жамиятнинг техника тараққиёти, меҳнатни ташкил қилишга, аҳолининг сиҳат-саломатлигини асрашга нисбатан янгича ёндашишни тақозо қилади, унда масалани ижтимоий-гигиеник, психофизиологик ва экологик нуқгаи назарлари хисобга олинмоғи керак бўлади.
Ҳозирги замон кишиларига борган сари кучлироқ таъсир этувчи факторлар миқдори ортиб бормоқца, жумладан, илмий-техника ривожи натижасида пайдо бўлган зарарли агентлар, атомли, кимёвий саноат корхоналарининг кўпайиши ишлаб чиқариш корхоналарининг кўп миқдорда зарарли чиқиндилари пайдо бўлишига олиб келади, у ўз навбатида, табиатнинг абиотик ва биотик ҳолатини ўзгартиришга ҳамда ҳозирги аердаги урбанизация жараёнларининг салбий оқибати, демографиянинг салбий томонга ўзгариб боришига, аҳоли ўртасида кўп муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқца. Урбанизация жараёнининг ўзи инсон экологияси муаммоларини келтириб чиқарувчи асосий омил эканини эсдан чиқариш катта хатога йўл қўйишдир. Чунки, минтақавий Илмий-техника ривожи, минтақавий урбанизация жараёнларининг тезлашуви инсоннинг демографик жараёнларига катта салбий таъсир этаётганини сезамиз. Бугунги кунда жуда катта шаҳарлардаги муаммолардан бири аҳолининг миграцияси, ўлимнинг кўпайиб бориши, ишсизлик, касалликнинг тобора кўпайиб бориши, янги-янги касалликларнинг кўпаяётганлиги ва ҳоказолар. Ўрта Осиё мамлакатларида, Ҳиндистон ва Африкада ўлим ёшармоқца.
Тадқиқотчи АААтаниязовнинг Орол бўйи минтақаларвда олиб борган изланишлари шуни кўрсатдики, экологак ноқулай шароитда яшаётган аҳоли ўртасида юракнинг ишемия касаллиги аёллар ўртасиа 15,2 %, артериал гипертония эркаклар ўртасида 13,1%, аёлар ўртасида 11,6 % ташкил қилади. Орол бўйи минтақаларидаги олинган далилларни Бука туманидан олинган далилларга солиштирилса Бука туманида эркаклар ўртасида юрак ишемия касали 5,7 %, аёллар ўртасида 1,6 % ни ташкил қилади. Шундан маълумки, ҳар ҳолда экологик нуқгаи назардан ноқулай шароит инсонларга салбий таьсир кўрсатиши аниқ.
Жамиятда ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш объектларини жойлаштирищда атроф-муҳит объектларининг муҳофазасига эътибор бермаслик минтақада ижтимоий-экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Қолаверса, инсоннинг антропоген фаолияти антропогеохимик аномалияларни келтириб чиқармоқда. Ўрта Осиё минтақаларида жойлашган Амударё ва Сирдарёнинг экологик аҳволи жуда ёмонлашиб қолди. Орол денгизида сувнинг тобора камайиб бориши, унинг акваториясининг қисқариб боришига сабаб бўлмоқда. Иссиқкўлнинг суви ҳам, дарёларнинг оқиб келаёттан суви камайиши оқибатида секин аста камаяётгани сезилиб бормоқда.
Бундай ҳолатнинг давом этиши минтақада санитария эпидемиологик ҳолатни салбий томонга ўзгаришига олиб бормоқда, бу, ўз навбатида, аҳоли ўртасида турли касалликларнинг ортиб боришига сабаб бўлмоқца. Шундай қилиб, экологик ва ижтимоий-биологик ҳолатлар орасида ва инсоннинг ҳаётий жараёнларида низоли ҳолатлар келиб чиқаётганининг гувоҳи бўлмоқцамиз.
Шунинг учун ҳам Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатларнинг ҳамма ҳудудларида аҳолини иқтисодий, ижтимоий, экологик, ижтимоий-гигиеник ҳаётини қулай шароитларни эътиборга олган ҳолда жойлаштириш катта аҳамият касб этади. Инсон экологиясининг бундай муаммоларининг турли минтақаларда ижобий ҳал этилиши иқтисодий, демографик ва ижтимоий-экологик факторларни бир-бирига боғланганиифода и топади ва аҳолини сиҳат-саломатлик даражасига ижобий таьсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |