2. Инсон экологиясининг демографик томони
Инсоният табиий муҳит билан қандай ўзаро муносабатда бўлмасин унинг учун энг асосий муаммо одамларни туғилиши, уларнинг кўпайиши барқарорлигини ушлаб туришдир. Аммо, ҳаётда икки жараён доимо қарама-қарши ҳаракатда бўлади. Бири доимо туғилишнинг мавжудлиги, иккинчиси унга қарама-қарши, ўлим жараёнининг мавжудлигидир. Жамиятнинг яшаши учун, одам зотининг яшаши учун доимо туғилиш ва ўлим оқими ўртасида қандайдир мувозанат сақланади. Аксинча, ўлим оқими туғилиш оқимидан устунроқ бўлса, ер юзида инсоният тур сифатида йўқолиб кетарди, аксинча бўлса, унда аҳоли жуда кўпайиб кетиб атроф-мухитга, табиий ресурсларга бўлган эҳтиёж чегарасиз бўлиб, экологик ҳолатга ва ижтимоий-иқтисодий аҳволга анчагина салбий таъсир қиларди. Шунинг учун ҳам бу оқимларни мувозанатли ривожини таъминлаш энг асосий вазифалардан бири, бундай ҳолатни ушлаб туриш учун жамиятнинг энг катта кучи сарфланади.
Тарихан, аҳоли ҳар доим бу мувозанатни ушлаб туриш учун қанча куч ва энергия кетаётганини тушуна билмайди. Инсоният табиатнинг турли инжикдиклари тазйиқида қирилиб кетиши мумкин эди, аммо жамият, унинг институтлари, структураси, маданияти ва бошқа объектив талаблари бу зарур жараёнларни, яъни инсон ҳаётини ушлаб қолиш учун зарур бўлган муаммоларни ижобий ҳал этиб, одам зотини шу бугунги кунтача ва бундан буен ҳам узоқ яшашини таъминлашга замин яратди. Масалан, инсоннинг тарихий тараққиёти, ақлий ривожи илм-фанни, кейинчалик техника тараққиётини, ўзининг ҳаёт кечириш жараёнларини енгиллаштириш воситасига айлантирди. Инсонга оғир босқичлардан янги, анча енгил ҳаёт кечириш босқичларига эришишида ўша ўзи , > яратган техникадан фойдаланиши катта туртки бўдди. Инсоннинг « кейинги авлодлари тарихан илгари яшаган авлодларидан кўра эпчилроқ, табиий ресурслардан ақлий фойдаланишни, табиатдан қўпроқ олишни ўрганди. У бошқа ҳайвонлардан кўра табиатан фарқ қилиб, улардан ажралиб ўзига хос ақл-идрок билан кун кечира бошлади, аммо экосистемада табиий, биологик, экологик факторлари таъсирида, назорати остида бўдди, айниқса, бу инсон популяциясига тегишлидир. Кейинчалик инсон турли табиий офатлар назоратини, оз бўлсада, қўлга олиб уларга қалқон бўла бошлади, инсоннинг табиатга таъсир этиш шароити ўзгара борди ва инсон популяциясини тиклаш, ўлиш билан туғилиш оқимларини тенглаштиришга имкон туғила борди.
Фақатгина бу мувозанат яқиндагина, икки юз йилликдан илгарироқ юзага кела бошлади. Агар тарихга назар ташласак, икки юз йил илгари инсонларнинг ўртача ёши 35 дан ошмаган. 100—150 йил илгари инсонларни табиий таъсирдан асрашга, уларнинг яшаш даврини узайтиришга, турли касалликлар оқбатида қирилиб кетипшни имкон борича тўхтатишга эришилди. Ўртача яшаш даври ҳам анчагина узайди, одамларга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар устидан назорат қилиш, уларнинг таъсир кучини камайтиришнинг уддасидан чиқиш имконияти яратидди. Атроф-муҳитнинг экзоген факторлари кўпинча инсониятни у ёки бу сабаблар билан ўлимга олиб борар эди, жумладан, сувнинг ифлосланиши оқибатида, сув орқали юқадиган вабо касали, ифлосланган ҳаво орқали юқадиган сил касали, ботулинизм касаллиги ва бошқалар қанча-қанча одамларнинг ёстиғини қуритди, безгакдан одамлар ҳозиргача азоб чекади.
Ҳозирги вақтда энг катта муаммолардан бири инсонни қаритувчи эндоген факторлар, улар ҳам инсонни қаритиб секин-секин ўлимга олиб боради. Айниқса, одамзотнинг антропоген фаолиятидан келиб чиқаётган экологик ҳаётий ноқулайликлар инсон ҳаётини қисқартирмоқда. Умуман олганда инсон учун ўлим ҳақ, ҳеч ким бу дунёда тирик қолмайди, қачондир бари бир бу ҳаётдан кўз юмади. Аммо, меҳнат, яшаш, экологик шароитлар яхшиланса, ижтимоий-иктисодий ҳолат яхшиланса, умр боқийлик
таъминланади. Бунга мисол қилиб Япония, Швеция ва бошқа мамлакатларни келтириш мумкин. Агар ўлимнинг сабабларини олди олинса, қарилик сирларини билим заминида ўрганилса, ўлимга олиб борадиган касалликларнинг сирлари ўрганилса, албатта, инсоннинг умрини, унинг ўртача ёшини анча узайтириш мумкин.
Англия индустриал тараққиёт этган давлат, одамларнинг яшаш шароити ёмон эмас, аммо Англияда ўлим кўпроқ ўпка касаллиги билан боғлиқ, яъни ҳавонинг юқори намлиги, булутли кунлар кўп бўлиши, ҳавонинг ёмон экологик ҳолати турли заҳарли газлар билан ифлосланиши ва бошқалар шунга сабабдир. Аммо, ўртача ўлим ёши юқори, бошқача айтганда, кўпроқ қариялар ўпка касаллиги билан оғрийди, чунки қарилик окибатида организмнинг касалликка қарши кучи пасаяди. Эндоген ва экзоген факторлар нисбати кўпроқ эндоген факторлар фойдасига ҳал бўлади.
Ўрта Осиё республикаларида ҳам аксарият ўлим касаллик сабаблидир, аммо таъсир этувчи факторлар кўпинча экзоген факгорлари ҳисобланади, шунинг учун ўртача ўлим ёши пастроқдир. Шундай ҳолат юрак-қон томир системаси касалликларига ҳам тегишли, яъни меҳнат шароити, ҳаётий муаммолар, овқатланиш жараенлари, уларнинг сифати ва бошқа экзоген факгорлари асосий рол ўйнайди.
Демак, ўлимни камайтириш, умр боқийликни узайтириш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири. Аммо, илмий-техника ривожи даврида инсон билан табиий муҳит ўртасида, ижгимоий-экологик ҳолат билан инсоннинг ҳаёти ўртасидаги ўзаро зиддиятлар, одамга берилган умрни тўла-тўкис сақлаб қололмайди. Чунки инсон ҳозирги экологик бурилйшларга ўзини кўпинча мослай олмайди. Янги яшаш шароити, ҳозирги замон одами организмидаги касаллик характерини ўзгартириб юборди. Илгариги вақглардаги инсон касаллиги характерига ёқимсиз табиий нокулай шароитлар ҳамда умумий табиий ҳолат таъсир этса, ҳозирда сунъий шаклланган муҳит ўз таьсирини кўрсатмоқца. Шунинг учун касаллик характери салбий томонга ўзгармоқца. Инсоннинг адаптация қобилияти механизмлари борган сари кучсизланиб бормоқца. Оқибатда орқага қайтариш мумкин бўлмаган ўзгаришлар юз бермоқда. Инсон адаптациясининг мураккаблашиши икки воқийликка боғлиқ бўлиб қолмоқда. Биринчидан «сунъий» шаклланган табиий муҳитга, табиатнинг тез ўзгарувчанлигига организм эволюцион тайёр эмас; иккинчидан, инсон томонидан қайта туғдирилган табиий муҳитда, шундай янги кимёвий моддалар пайдо бўляптики, ундай моддалар билан инсон ўзининг эволюцион жараёнларида ҳеч учрамаган. Масалан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти далилларига қараганда, ҳозирги инсон йил давомида 60000 дан ортиқ кимёвий моддалар билан бевосита контактда бўлар экан, бунинг устига ҳар йили янги 200 — 1000 та кимёвий моддалар пайдо бўлмоқца, синтезланмоқда. Шундай қилиб, ҳозирги замон инсони кундан-кунга кўпайиб бораётган таъсир этувчи факторларга дуч келмоқда, чунки, тез фурсатлар билан ривожланаётган илмий-техника жараенлари, янги-янги омилларни пайдо қилмоқдаки, инсон бу янгиликларга жавоб беришга, улар таъсирига мослашишга ожиз. Айниқса, физика, химия, атом саноати ривожи натижасида инсоннинг атрофида пайдо бўлаётган мўьжизалар, зарарли агентлар, корхоналарнинг чиқиндилари биогеоценозларни тобора ўзгариб боришига сабаб бўлмоқда ва бошқа жуда кўп факторлар инсонни эсанкиратиб қўймоқда.
Демак, илмий-техника ривожи инсониятга турли янгиликларни, енгилликларни туғдирибгина қолмай, бошқа ҳал қилиниши қийин бўлган муаммоларни келтириб чиқармоқда.
XX асрнинг 50-йилларида чет эл тиббиёт олимлари «ижтимоий мослана олмаслик» назариясини олға сурдилар. Аммо, бу назария тиббий-илмий чегарадан чиқиб, кенг масалаларни ўз доирасига қамраб олади. Бу назария муҳим илмий фикрларни ўртага ташлайди, бунинг заминида, жумладан, кўп касалликларни, яъни юрак қон-томир системаси, рак касалини, жароҳатланиш ва бошқаларнинг келиб чиқишида илмий-техникани ривожланиш жараёни ётади. Бундай концепция тўғрисида рус олимларидан Ю.П.Лисицин, Г.Царегородцев, М.Изуткина, В.П.Петленко ўз мақолаларида фикрларини билдириб, илмий-техника ривожининг касалликларнинг келиб чиқишидаги ролига тўхталиб ўтадилар. Делоранинг фикрига қараганда, касаллик бу инсоннинг ўзини ўраб турган биологик ва ижтимоий муҳитга мослана олмаслик оқибатидир.
"Э.Гюан ва А.Дюссер ўзларининг «Бизнинг мамлактимизнинг касаллиги» деган китобида шундай дейди: «Инсоннинг шахси ўзи шакллантирган ҳозирги тараққиёт факторларининг таъсирига, қолаверса, ҳозирги замон ижтимоий цивилизациясига мослана олмаслиги оқибатида ўзлигини йўқотмоқца».
Чет эл олимларининг «адаптация» тўғрисидаги назарияларига танқидий назар билан қаралса, бу концепцияда қандайдир касалликнинг «тараққиёт, цивилизация» ва бошқа ўзгаришлар билан боғлиқлиги бор, аммо организмнинг касаллиги тўғридан-тўғри ўша шароитга мослаша олмаслиги оқибатидадир, дейиш хато. Мана, юқорида зикр қилинган далиллар шуни кўрсатадики, таъсир этувчи фактор миқдор жиҳатдан организмга мумкин бўлганидан баланд, кучли бўлса, организмни йиқитиши аниқ. Мисол учун ҳаводаги ис газининг концентрацияси юқори бўлса, одам тўсатдан ўша газ таъсирида ўлиб қолиши ҳеч ran эмас.
Юқорида зикр қилинган олимларнинг фикрларича, касаллик бу инсонни ҳам табиий, хам ижтимоий факторлар таъсирига мослаша олмаслигининг оқибатидир. Шундай қилиб, ижтимоий мослаша олмаслик, ҳозирги замон цивилизациясининг ривож топавериши билан инсон ва инсониятнинг ижтимоий муҳитга бегоналашаётгани борган сари сезиларли бўлиб бораверади. Мазкур олимларнинг фикрича инсондаги бундай аҳволнинг олдини олиш учун, янги ижтимоий «ритм»ларни йўқотиш зарур.
Р.Дюбонинг(АҚШ) олими фикрича, саноатнинг ривожи ҳар ҳодца инсониятнинг яшаш даражасини юқорига кутаришга анча ёрдам беради, шу билан бирга урбанизация жараёнлари инсонни ўрганиб қолган табиий муҳитдан сунъий равишда ажратиб қўяди, бундай аҳвол индустриал жамиятда инсоннинг табиий яшаш ритмини бузиб, дисгармонияга, издан чиқишга олиб келади ва охир пировардида организмнинг физиологик нормал функциясининг ўзгаришига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |