INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM
Стр.
237
СОЯ (GLYCINE HISPIDA L)НИНГ КОЛЛЕКЦИЯ КЎЧАТЗОРИДА
ЎТКАЗИЛГАН ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИ ТАҲЛИЛИЙ ЎРГАНИШ
Идрисов Хусанжон Абдужабборович
қ.х.ф.ф.д (PhD) ўқитувчи
Нурматов Умарали Омонбоевич
ўқитувчи
Фарғона Давлат Университети
Соя ер юзи деҳқончилигида мухим ўринни эгаллаган мойли ҳамда дон-
дуккакли экиндир. 2020 йилги ФАО маълумоти бўйича ер юзида соя ўсимлиги
99,0 млн.га майдонга экилган, ўртача хосилдорлиги гектаридан 22,1 центнерни
ташкил қилган ва ялпи ҳосили 182,5 млн. т/га тенг бўлган [1].
Аҳолини тўйимли озиқ-овқат махсулоти билан таъминлаш, оқсил
дефицитини ҳал қилиш, ўсимлик мойини ишлаб чиқаришни кўпайтириш,
уруғлик сифатини ва тупроқ унумдорлигини ошириш лозим. Бу
муаммоларни
ечиш учун соя ва мош экинларини етиштириш технологиясини яратиш ва
такомиллаштириш зарурдир.
Фермер хўжаликларида мунтазам соя ва мош махсулотини етиштириш,
хозирги озиқ-овқат маҳсулотларига мавжуд талабларни қондиришни, ва бу
билан бирга келажак авлод талабини ҳам қондириш имконияти яратилади: янги
экологик
технологиялар жорий этилади, махсулдорлик ошади, инсоннинг
саломатлиги ошади, ҳавфсиз, тўйимли озиқ-овқатлар билан таъминлаш эвазига
қишлоқ хўжалигининг ижтимойи ва иқтисодий ҳолати яхшиланади.
Соя донининг таркибида 30-52 % оқсил, 17-27 % мой ва 20%
карбон
сувлари мавжуд. Соя экинининг ер юзида кўп тарқалиши донининг ва
оқсилининг сифатлилиги билан боғлиқдир. Дони таркибидаги оқсил, мой ва
бощқа мухим органик ва маъдан моддаларнинг миқдори ва нисбати уни хар хил
тармоқларда кўллашга имкон беради. Соя донидан мой, маргарин, пишлок, сут,
ун,
кандолат махсулотлари, консервалар ишлаб чикарилади. Ер юзида ишлаб
чиқарилаётган ўсимлик мойининг 40% ини соя мойи ташкил килади [2].
INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM
Стр.
238
Ҳалқимизни озиқ-овқат билан таъминлаш, оқсил танқислигини ҳал этиш,
ёғ ишлаб чиқаришни кўпайтириш, чорвани тўйимли озуқа билан таъминлаш ва
ерларнинг унумдорлигини ошириш учун соя ва мош экинларининг, серҳосил,
дон таркиби оқсил ва
мой моддаларига бой, касаллик ва зараркунандаларга
чидамли ҳамда ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларга мос, асосий ва такрорий экин
учун янги навларини яратишдан иборат.
Илмий тадкикот ишларида олиб борилган фенологик кузатувлар ва
биометрик ўлчовлар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” (ЎзПИТИ,
2007),
шунингдек, Б.А.Доспеховнинг “Дала тажрибалари услублари”асосида
ўтказилди. Тадқиқот иши Шоличилик илмий-тадқиқот институт тажриба
майдонларида 2016 йилда олиб борилган [3.4].
Тажриба участкаси Тошкент вилоятининг жанубий шарқий қисмида,
Тошкент шаҳридан 15 км узоқликда Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғида
географик ўрни бўйича Гринвич шкаласида 69
0
18’ Шарқий узунликда ва 41
0
20’
Шимолий кенгликдаги текисликларда жойлашган.
Соя коллекция кўчатзорларида фенологик кузатувлар ўтказилди. Бунда
соянинг ўсув давридаги асосий: униб чиқиши, ғунчалаш, гуллаш, дуккак ҳосил
қилиш ва пишиш фазалари кузатилди ва
амал даврининг давомийлиги
аниқланди. Биометрик кўрсаткичлар аниқланди. Олинган боғламларда ўсимлик
бўйи, пастки дуккак жойлашиши, шохлар сони, бир ўсимликдаги дуккак сони,
дон вазни, 1000 та дон оғирлиги аниқланди. Ҳар бир намунанинг ҳосили
аниқланди. Бунинг учун ҳар намунанинг ҳосили ўриб олинди, янчилди,
тортилди. Олинган натижаларда ҳосилдорлик кўрсаткичлари Б.А.Доспехов
қўлланмаси асосида таҳлил қилинди.
Тажрибаларда дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган 265 дона нав
ва нав-наъмуналари коллекция кўчатзорида энг яхши кўрсаткичларга (ўсув
даври, поясининг баландлиги, бир ўсимликдаги дуккаклар сони,
пастки
дуккакларнинг жойлашиши, ҳосилдорлиги, донларининг оқсилдорлиги ва
мойдорлиги юқориги ва хаказо) эга бўлганларини танлаб олиш мақсадида ҳ
ар
бир
нав ва нав-н
аъмуналари 1,8 м
2
майдонга, қайтариқларсиз ҳолда, 60 кг/га