Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

Адабиётлар 
1.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур. 
–Тошкент.: “Hilol-nashr”, 2016. -Б.35. 
2.
Хотамий С.М. Ислом тафаккури тарихидан. – Тошкент.: Минҳож, 
2003.-Б.51-52. 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
103
3.
Фролова 
Е.А. 
История 
средневековой 
арабо-мусульманской 
философии. – Москва. 1995. –С. 161. 
4.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур. 
–Тошкент.: “Hilol-nashr”, 2016. – Б.66-68. 
5.
Ислом маърифати ва ҳозирги замон. Абдуллаев А. –Тошкент.: 
Тошкент ислом университети. 2017. –Б. 7. 
 
 
ЎРТА АСРЛАР ИСЛОМ ИЛОҲИЁТИНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ, УНГA 
ТАЪСИР КЎРСАТГАН ОМИЛЛАР 
 
Сиддиқов Илёсжон Бахромович 
Катта ўқитувчиси, ф.ф.ф.д., (PhD) 
Фарғона давлат университети
 
Ислом динининг пайдо бўлиши ва унинг ҳукумрон мавқега айланиши 
билан исломга асосланган янги маданияти тараққий эта бошлади ва унинг 
ақидаларига тўғри келайдиган эътиқодлар, таълимотлар ва ахлоқий нормалар 
араблар томонидан бутунлай йўқ қилинди. Исом фалсафасининг шаклланиши 
тўрт аср давом этди ва бу жараён турли миллатлар ва уларнинг ўзига хос 
маданиятларидан 
таркиб 
топган 
мусулмон 
маданияти, 
мусулмон 
цивилизациясининг 
тараққий 
этиши 
билан 
бирга 
кечди. 
Турли 
маданиятларнинг яхши томонларини ўзлаштирган ва уларнинг маърифий 
асослари билан озиқланган тамаддун яралди. “Ислом диёрлари тарихига назар 
солган ҳар бир киши тарих ва ундаги ҳодисалар, ҳаракатлар бошида уламолар 
турганини дарҳол сезади. Албатта, бу ислом дини ҳусусиятларидан келиб 
чиқувчи табиий бир ҳолатдир. Ислом ҳақиқатларини тўғри тушуниб етган 
уламолар доимо ўз халқи билан бирга бўлади, унинг дард-аламларини бирга 
тортади. Зотан, ҳақиқий уламолар фаолиятининг ўзи шуни тақозо қилади. 
Ислом таълимотлари билан қуролланган уламолар ўз халқи дардига малҳам 
бўлишга ҳаракат қиладилар” [1]. Бундай садоқатли уламоларнинг етишиб 
чиқиши ортидан ислом фикрий ва ақидавий ривожи муттасил давом этган. 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
104
“Бундан маълум бўладики, ислом дини қотиб қолган ва ҳеч қандай ўзгаришни 
қабул қилмайдиган дин эмас. Аксинча, у инсонлар эҳтиёжини ҳар доим ҳисобга 
олган.
Вақт ўтиши билан ислом дини тарқалган ҳудудларнинг жадал кенгайиши, 
мусулмонларнинг бошқа дин ва маданиятлар билан юзлашиши натижасида 
янги 
ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларнинг 
шаклланиши 
вазиятни 
ўзгартириб юборди. Янги шароитларда юзага келган масалалар ечими учун 
Қуръон ва ҳадислардаги далиллар билан бир қаторда ақлий далилларга 
олдингидан ҳам кўпроқ эҳтиёж сезила бошлади [3]. Натижада ислом дунёсида 
рационал фикрлаш ва далилларга асосланиш, илм излаш ва илмий фаолият 
билан шуғулланиш анъаналари шакллана бошлади. 
Ҳозирги даврда Марказий Осиё ҳудудида ўрта асрларда шаклланган ва 
исломга асосланган маданиятга нисбатан “мусулмон маданияти” (“ислом 
маданияти”) ва худди шундай – “мусулмон фалсафаси” (“ислом фалсафаси”) 
ёки “мусулмон адабиёти” каби тушунчалар ишлатилади. Бу тушунчаларнинг ўз 
мазмунини қанчалик тўғри акс этиши масаласи мунозарали бўлиб, фалсафа 
тарихига бағишланган адабиётларда у ёки бу даражада ўз ифодасини топган. 
Лекин шарқшунос олимлар бу масалани ҳал этишда ягона бир фикрга 
келмаганлар. Шунинг учун ҳам мазкур яхшиликни Исломга, мусулмонларга 
ҳам нисбат беришга тиллари бормайди. Ислом шарофати билан содир бўлган 
яхшиликларнинг барчасини арабларга нисбат бераверадилар” [4]. Шунингдек, 
Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ислом дининг пайғамбари, деярли 
барча саҳобалар ҳам, барча илмий ишлар араб тилида олиб борилганлиги учун 
ҳам “Ислом фалсафси” ўрнига ғарбликлар томонидан “Араб фалсафаси” 
истилоҳи ишлатилишига эътибор қаратади. Шундай экан исломнинг илм-фан 
тараққиётидаги ўрнини, ўрта асрлар ислом фалсфасининг интеллектуал 
қадриятларни шаклланиши, ривожланиши ва илмий инқилобларни юзага 
келишидаги ўрнини аниқ мисоллар ва далиллар билан кўрсатиб бериш зарурати 
ҳам ортиб бормоқда.


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
105
Мусулмон маданиятида билимга бўлган муносабат Юнон-Рим 
фалсафасидагидан фарқли ўлароқ аниқ бир мақсадга йўналтирилганлиги, 
собитқадамлиги билан ажралиб турар эди. Ф.Роузенталнинг таъкидлашича: 
“исломгача араблар маданиятида шаклланган билим концепциясининг мазмуни 
динга нисбатан шубҳалардан холис эди ва янги диний (яъни исломий) 
ҳаракатда муҳим аҳамият касб этишга тайёр бўлган” [5]. Ислом маданиятида 
мусулмон илоҳиётчилари “билим” тушунчасига тўғри келувчи таъриф излаш 
ишига катта хисса қўшганлар. Ҳар бир илоҳиётга доир китоб “илм” таърифини 
муҳокама этувчи ”Билим китоби” деб номланган қисмга эга бўлган. Мисол 
учун, Абу Лайс Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилин” китобида 
келтирилишича, “илмни таълим олинглар, чунки таълим олиш аллоҳдан 
қўрқиш, уни талаб қилиш ибодат, музокараси тасбеҳ, билмаган кишига ўргатиш 
садақа, уни аҳлига сарфлаш қурбатдир. Чунки илм жаннат аҳилларининг 
манзиллари сари йўлдир. Ҳасан Басрий фикрича, илм олиш Аллоҳ йўлида 
жиҳод қилишдан афзалдир” [6]. Мана шундай шаклда бошланган асарлар, 
ислом китоб ёзиш анъанасида мустаҳкам ўрин эгаллаб келган. Илмга муносабат 
билдириш, унинг фазилатларини тушунтириш, исломий илмларни ўрганиш 
фарзини сингдириш ислом китобат санъатининг муҳим бир вазифаларидан 
бўлган. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish