Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim


Список использованной литературы



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

Список использованной литературы 
1.Ожегов С.И. и Шведова Н.Ю. Толковый словарь русского языка/Российская 
академия наук. Институт русского языка им. В.В. Виноградова. - 4-е изд.,доп.-
М.: Азбуковник, 1999, 944 стр. 
2.Сомов В.П. Словарь редких и забытых слов. – М.: Изд.Астрель, 2001, 608стр. 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
300 
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ДАВЛАТ ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА 
ФАОЛИЯТ ЮРИТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
 
 
Низамова Шоира Исамиддиновна 
п.ф.ф.д. (PhD) 
Тошкент давлат педагогика униерситети 
Жумаева Дилафрўз Абдужалиловна 
2-курс талабаси
Тошкент давлат педагогика университети 
Бугунги кунда жамиятнинг ҳар томонлама равнақ топиши, тараққий 
этиши таълимнинг ривожланишига ва мазмунан такомиллашиб боришига 
боғлиқ. 
Таълим 
жараёнига 
инновацион
технологияларнинг 
жорий 
этилиши, кадрлар тайёрлашда ягона давлат талаблари асосида ўқув-тарбия 
жараёнини такомиллаштириш вазифасини қуяди.
Олий таълим тизимини ислоҳ 
қилиш зарурати ҳозирги пайтда жамиятда рўй бераётган жараёнлар билан 
изоҳланади, бу эса олий таълим соҳасига ва таълим сиёсатига алоқадор барча 
субъектлар ўртасида максимал даражада тез ва ишончли ахборот алмашинишни 
талаб қилади. Таъкидлаш жоизки, охирги пайтларда олий таълим муассасалари 
битирувчилари олаётган малака даражаси ва чуқур билимга эгаликка бизнес ва 
давлатнинг талаблари жиддий ўзгариши рўй бермоқда. Абитуриентлар 
томонидан энг оптимал таълим дастурлари тақдим этадиган таълим 
муассасасини бевосита танлаш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Максимал даражада ахборот шаффофлиги бўлғуси мутахассисларга 
қўйиладиган талабларда эҳтимолий ўзгаришларга тезкор жавоб қайтариш 
имконини беради.
Билим қанчалик мустаҳкам бўлса, унинг дунёқараши, интеллектуал 
салоҳияти шунчалик ривожланади ва камол топади. Олий таълим мазмунини 
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт 
тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат 
бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
301 
эътибор қаратмоқда. Олиб борилаётган ушбу ишлар мавжуд тизимдаги бир 
қанча камчиликларни тугатиш зарурлигини кўрсатади: 
-олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари билан ўзаро 
ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар самарали йўлга қўйилмаган, иш 
берувчиларнинг олий таълим мазмунини шакллантиришдаги иштироки етарли 
эмаслиги; 
-талабаларда танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил 
қилиш кўникмалари шакллантирилмаганлиги; 
-ишлаб чиқариш корхоналарида амалий машғулотлар самарали ташкил 
этилмаганлиги, тайёрланаётган мутахассислар малакавий даражаси меҳнат 
бозорининг замонавий талабларига етарлича жавоб бермаслиги. 
Мазкур вазифалар соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишга, соҳани 
замонавий стандартлар даражасида ташкиллаштиришга қаратилган. Бу борада 
давлат хусусий шериклик асосида ҳамкорликдаги фаолият ташкил этилса олий 
таълим соҳасини молиялаштириш ва мутахассис кадрларнинг иш билан 
таъминланишидаги муаммолар камайган бўлар эди. Жумладан, олий таълимда 
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат 
олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида, 2030 йилгача 
олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш кўзда тутилган. 
Дарҳақиқат, айни пайтда дунё миқёсида аҳолининг 2 миллиардга яқинини 
ёшлар ташкил этади, уларнинг аксарияти ривожланаётган мамлакатлар, 
жумладан, Марказий Осиё ҳиссасига тўғри келади. Таҳлилчиларнинг фикрича, 
бу кўрсаткич яқин ўн йил ичида яна кўпаяда ва бунда ҳам туғилишнинг ортиши 
минтақамиз ҳиссасига тўғри келади. Дунё аҳолисининг ёшлар ҳисобига 
кўпайиши, ўз навбатида, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш учун ҳам 
имкониятдир. Бунда ёшларнинг муайян касб ёки ҳунар эгаси бўлиши муҳим 
ўрин тутади. Ҳозирги тезкор давр талаблари асосида янги касблар деярли ҳар 
куни пайдо бўлади, эскилари эса, ўз долзарблигини йўқотади ёки ўзгаради

Демак, таълимни ривожлантириш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, янги 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
302 
авлод кадрларини тайёрлашга жиддий эътибор қаратиш талаб этилади. Бироқ 
жаҳоннинг илғор тажрибаларига назар солсак, сифатли таълим бепул бўлиши 
мумкин эмаслигини кузатамиз ва илғор олий таълим муассасалари босқичма-
босқич ўз-ўзини молиялаштиришга ўтаётганига амин бўламиз.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимини 2030 
йилгача ривожлантириш концепцияси асосида олий таълимни тизимли ислоҳ 
қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак 
маънавийахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали 
кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий 
таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган 
ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида 
олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, 
ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари, шунингдек 
инвестицияларни жалб қилган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим 
муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш орқали олий таълимда 
рақобат муҳитини яратиш борасида салмоқли амалий чоратадбирлар амалга 
оширилмоқда.
Таълим муассасаларининг иқтисодий хавфсизлиги ва жамиятнинг у ёки 
бу бошқарув қарорларига албатта таъсир этиши таълим хизматлари бозори 
самарали ривожланишининг мажбурий шарти ҳисобланади, бу якуний ҳисобда, 
давлат-жамият бошқаруви жараёнини янада такомиллаштирига хизмат қилади. 
Таълим соҳасидаги давлат хусусий шерикчилик – бу давлат ва бизнес 
тузилмаларининг ўзаро алоқалари бўлиб, ресурсларнинг барча турларини 
бирлаштиришга асосланади, таълим сифати даражасига таъсир қилади

Олий 
таълим муассасаларининг инновацион инфратузилмаси фақат бизнес 
тузилмалар билан ҳамкорликда яратилиши мумкин. Бу ҳолат уларнинг 
қонунчилик 
ва 
меъёрий-ҳуқуқий 
базани 
ривожлантириш 
ва 
такомиллаштиришда, 
таълимнинг 
профессионал 
стандартларини 
шакллантиришда ва кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини бошқариш 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
303 
тартибида бевосита иштирок этишида акс эттирилган бўлиши керак. Зеро, 
мамлакатимизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ислоҳотлар 
Ватанимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, 
юрт равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшувчи, замонавий, мустақил 
фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, билимли ҳамда 
юқори малакали кадрлар тайёрлаш давр талабидан келиб чиқиб, устувор 
вазифалардан бири сифатида мунтазам тараққий этиб бориши учун ҳаётий 
заруратдир. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish