Инновация: фан, таълим, технология



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#255442
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
2019,,2

Интеграция - лотинча "integratio" сўзидан олинган бўлиб, 
тиклаш, тўлдириш, бир 
бутун ҳолига келтириш 
деган маъноларни англатади. 
Интеграция - ўзаро боғланган ҳолда ривожлантириш, бир бутун қилиб бирлаштириш. 
яҳлит ҳолга келтириш деганидир. 
Интеграция - бир-бири билан органик бирлашиб кетиш, бир-бирига ўзаро сингдириш, 
бир-бири билан бирлашиб янги. ягона баркарор умумлашган яхлит гояни хосил қилиш деган 
тушунчаларни англатади. 
Интеграция ғояси XVIII асрнинг йигирманчи йилларида инглиз олими Г.Спенсер 
томонидан фанга киритилган. 
Таълим ва тарбияни такомиллаштиришда интеграция муаммоси билан шутулланган 
олимлар унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, т}
г
рлича таъриф берганлар: 
Интеграция — ўқувчиларни ўкитиш ва тарбиялашга янгича ёндашув. 
Интеграция - янги сифат. 


91 
Интеграция - таълим жараёнини оптималлаштиришнинг муҳим принципи. 
Интеграция - табиат ҳақидаги бир бутун билимлар мажмуаси, тур ли фанларга оид 
билимларни ягона максадни ҳал этишга йлшалтиришдан иборатлигини англаш. 
Интеграцияга дунё олимлари қуйидагича таъриф берганлар
"Интеграция" - бир нечта ўқув предмети материалларини методиканинг вазифаси ва 
ягона мақсадига табиий бўйсундириш асосида тузиш усули 
Н.С.Светловская 
Интеграция" - предметлараро боғланишнинг энг юқори даражаси, умумметодологик 
принциплар асосида муаммони мажмуавий 
ўрганиш 
йўли 
Л.Т.Тарасов 
“Интеграция" - атроф-муҳит ҳақида яхлит тасаввурни яратишда предметлардаги 
билимларни яқинлаштирувчи умумий платформани топиш воситаси 
Ю.М.Колягин 
Фанлардан интеграциялашган дарсларни ташкил қилишда қуйидагиларга амал 
килиш зарур: 
1) ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятлари ва қобилиятига кўра умумий 
ривожланишини таъминлаш; 
2) концентризм тамойилига асосан иш олиб бориш: 
3) ҳар бир ўқувчининг табиат. инсон. жамиятга доир интеграциялашган билимларни 
мустаҳкам ўзлаштириши ва узлуксиз ривожланиб боришига эришиш; 
4) интеграциялашган таълим жараёнига мос замонавий таълим технологияларидан 
фойдаланиш. 
Таълимда ўқувчиларга маълум билимлар тизимини етказиб, уларни фақат эслаб 
қолишнинг ўзи бугунги кунда етарли бўлмай қолди. Замонавий билим олишда мотивация 
уйғотиш, мустақил билим олиш иштиёқини ҳосил қилиш, интеграция асосида таълим 
бериш долзарб вазифалардандир. Педагогик технология ана шундай талабни рўёбга 
чиқаришга қаратилган таълим тизимидир. Технологиянинг асосий талаби – 
ўқувчиларнинг пухта билим олиши, билимларни ўзлаштиришда фаоллик кўрсатиши, 
мустақил фикрлаши, таълимда аниқ самарадор натижага эришишдир.
Ўқитувчи фанлараро алоқа усулини қўллар экан, аввало, ўқувчиларда шу фанлараро 
кўпроқ тушунча ҳосил қилишга интилади ва улар ўртасидаги муносабат яхлит ҳолда эмас, 
шу фанлар нуқтаи назаридан талқин этилади. Фанлараро алоқадорлик ўқувчиларга 
атрофдаги дунёни турли-туманликда ва яхлитликда билиш имкони беради. 
Бошланғич таълимда фанлараро боғланиш (интеграция) тамойилини ижобий ҳал 
этиш дарслари ўқувчиларни ижод қилишга, мустақил фикрлашга ва уларни ижод 
қилишга, изланишга ўргатади. 
Биз қуйида бошланғич синфларда математика ва ўқиш дарслари орасидаги 
боғланишни интеграция орқали кўрсатиб ўтмоқчимиз. 
Агар ўқиш дарслари анъанавий, одатдегидек бўлса, ўқувчини бироз зериктириб 
қўяди, ўзлаштириши ҳам паст бўлади. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, дарсларни 
ташкиллаштирсак, яъни бирор педагогик ўйинлар орқали дарсларни олиб борсак, 
ўқувчиларнинг қизиқишлари ҳам ортади, ўзлаштириш фоизлари ҳам юқори бўлади.
Биз “Сонлар тилсими” ўйини орқали математика ва ўқиш дарсларини 
интеграциялашни кўрсатиб ўтмоқчимиз ва бу ўйин ўқувчининг ақлини чархлайди, тез 
жавоб беришга ўргатади ва шу билан бирга математик саводхонлигини оширади. 
Ўйин шарти: қуйидаги сонларни ўсиб бориш тартибида жойлаштирсангиз, “Ўқиш 
китоби”даги бўлимнинг номи келиб чиқади. 
95 
52 
73 
94 
44 
76 
93 
59 
96 
40 
79 
61 
99 
49 
80 
66 
89 
100 
91 
68 






NG I 

O” M 









55 
97 
70 
98 




Жавоби: OZBEKISTON – MENING VATANIM


92 
Бошланғич синфларда интеграциялашган бундай ўйин дарси ўқувчиларнинг 
топқирликка, зукколикка ўргатади, уларнинг сўз бойлигини ва ўқиш дарслари 
самарадорлигини оширишга, ўқувчиларни ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради, 
дарс жараёнини янада қизиқарли бўлишини таъминлайди.
Мақсадимиз, ўқув фанлараро алоқадорликнинг барча дидиактик имкониятларини 
турли метод ва воситалар ёрдамида ўқув машғулотларини самарадорлигини оширувчи 
омил эканлигини кўрсатиб беришдан иборат эди. Шу билан бир қаторда, турли ўқув 
предметлари бўйича ўқувчиларда ўқув материалларидан фойдаланиш кўникмаларини 
ҳосил қилиш жараёнини такомиллаштириш ва янги педагогик технологиялар асосида 
ташкил этишдан иборат эди.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish