Инновацион технологиялар Режа: Инноватцион технологиялар тушунчаси



Download 41,49 Kb.
bet4/5
Sana19.11.2022
Hajmi41,49 Kb.
#868630
1   2   3   4   5
Bog'liq
In tex refer

Хорижий мамлакатлар билан илм-фан ва инновация соҳасидаги қўшма лойиҳалар дастурларини амалга ошириш кенгайтирилди. Халқаро илмий ҳамкорликлар доирасида Германия, Россия, Туркия ва Беларуссия билан жами 17,4 млрд. сўмлик 44 та қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2021-2022 йиллар давомида Хитой, Ҳиндистон, Туркманистон, Эрон, Белоруссия, Россия ва ЕАПИ (Евроосиё ҳамжамияти) билан ҳамкорлик доирасида 79,6 млрд. сўмлик 95 га яқин халқаро илмий лойиҳаларни молиялаштириш кўзда тутилган.
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2018-2020 йилларда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини 95 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 52,3 млрд. сўм йўналтирилди. Шу жумладан, Фанлар академияси тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларига 44 турдаги асбоб-ускуналар хариди учун 44,4 млрд. сўм йўналтирилган. Мамлакатда илк бор стартап лойиҳалар танловларини ўтказиш тизимли ташкил этилди, уларни бошланғич босқичида қўллаб-қувватлаш ва бозорга чиқишга тайёрлигидан келиб чиқиб молиялаштириш тизими жорий этилди. Ҳозирга қадар умумий қиймати 33 млрд. сўмлик 35 та стартап лойиҳалар молиялаштирилди.
Мамлакат иқтисодиётига илмий ҳажмдор янги технологияларни тезкор жорий қилиш учун технологиялар трансфери амалиётга киритилди. Ўзбекистонда илк маротаба ишлаб чиқарилган биринчи ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ва наркоз-нафас олиш аппарати (НДА) “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида ишлаб чиқарилди ва клиник-тадқиқод синовидан ўтказишга топширилди.
2018-2020 йил 1 ноябрь ҳолати умумий тижоратлаштирилаётган инновацион ишланмалар сони 132 тага етди, шундан 49 та инновацион ишланма тижоратлаштирилди, 92 та ишланма юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда умумий қиймати 73,4 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 59,4 млрд. сўмлик маҳсулот сотилди.
Вазирлик ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки резидентлари томонидан жами 33,6 млн. АҚШ долл. миқдорида инвестиция лойиҳалари доирасида 337 та янги иш ўринлари яратилди, 147,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми эса 1,1 млн. АҚШ долларига етди.
Ҳудудларда инновацион экотизимни шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида янги инновацион инфратузулмалар объектлари ташкил этилди. Хусусан, Фарғона шаҳрида Ёшлар инновация маркази, Урганч давлат университетида «Хоразм инновацион технопарки», Сирдарё вилоятида «Бизнес-акселератор» ўқув-амалий маркази, Андижон вилоятида «Андижон инновацион тажриба-синов майдончаси», Мўйноқда телетиббиётга асосланган “Muynoq telemedicine clinic” инновацион клиникаси фаолияти йўлга қўйилади. Оҳангарон шаҳридаги «Болалар технопарки», Сирдарёда «Сабзавот ва полиз экинлари илмий уруғчилик станцияси», Нукус шаҳрида ДХШ асосида Нукус стартап-инновация маркази ташкил этилмоқда. БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида «Инновациялар ва бошқарувда ечимлар Лабораторияси» ташкил этилди.
Илғор технологиялар марказида коронавирус инфекциясига чалинганликни аниқлаш бўйича тест ўтказиш амалиёти муваффақиятли ўзлаштирилди. Бунинг учун Марказда SARS-Cov-2 вирусини аниқлаш бўйича махсус лаборатория ташкил этилди.
Мамлакатда илм-фанни ва инновацияларни ривожлантириш, юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш йўлга қўйилди. Жумладан, Вазирлик томонидан 2019-2020 йиллар давомида жами 251,3 млн. АҚШ доллари миқдорида 50 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда. Шундан, 2019 йилда 15,1 млн. АҚШ доллари, 2020 йилда 24,5 млн. АҚШ доллари жалб этилди.
Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш мақсадида вазирлик ҳузурида Ёшлар академияси ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.. Ҳозирда Ёшлар академияси аъзолари сони 1800 нафарга етди. Жамғармага 3,8 млрд. сўм маблағлар шакллантирилди, ёшларнинг 83 та лойиҳалари амалга оширилмоқда. 2020-2023 йилларда Республикамизнинг 13 та ҳудудида босқичма-босқич «Ёшлар технопарки»ни ташкил этиш белгиланди.

Download 41,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish