Инновацион технологиялар Режа: Инноватцион технологиялар тушунчаси



Download 41,49 Kb.
bet2/5
Sana19.11.2022
Hajmi41,49 Kb.
#868630
1   2   3   4   5
Bog'liq
In tex refer

Инновация – муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият
Биринчи ҳолда амалий татбиқ этиш маҳсулоти, иккинчисида эса, жараён сифатида баҳоланган. Шунингдек, мазкур таърифларда инновация фақатгина иқтисодий-технологик муҳит доирасидаги ҳодиса деб талқин этилган ва инновациянинг социомаданий жиҳатлари ва уларнинг сиёсий, ижтимоий, когнитив ва бошқа соҳаларда намоён бўлиши эътибордан четда қолган. С.Е.Крючкованинг фикрича, инновациялар “умумий маънода, инсон фаолияти глобал аспектларининг намоён бўлиши сифатида чиқади ва ўзининг чуқур мазмунига кўра нафақат, янгиликларни яратиш ва тарқатиш жараёни, балки, ҳар қандай ҳолатда ҳам янгиликка дахлдор бўлган ҳаёт тарзи, тафаккур услубини ўзгартириш каби ҳодисаларга ҳам тааллуқлидир”.
И.Т.Балабанов кашфиёт ва инновацияни қиёсий таҳлил қилган ҳолда, уларнинг ўзаро фарқларини қуйидагича тавсифлайди:
- “Кашфиёт, шунингдек, ихтиро ҳам қоида тариқасида фундаментал даражада амалга оширилади. Инновация эса, технологик (амалий) тартибда яратилади.
- Кашфиёт ёлғиз ихтирочи томонидан қилиниши мумкин. Инновация эса, жамоа (лабораториялар, институт бўлимлари) томонидан ишлаб чиқилади ва инновацион лойиҳа сифатида амалиётга жорий этилади.
- Кашфиётдан фойда олиш мақсади кўзланмайди. Инновация эса, доимо сезиларли даражадаги фойда олиш, хусусан, катта пул маблағларига эга бўлиш, техника ва технологияга қандайдир янгиликни жорий этган ҳолда меҳнат самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш тан нархини пасайтиришга йўналган бўлади.
- Кашфиёт тасодифан содир бўлиши мумкин, инновация эса, доимо изланиш натижаси бўлиб, уни қўққисдан ишлаб чиқиб бўлмайди. Инновация аниқ мақсад ва техник-иқтисодий асосларни тақозо этади”.
Ихтиро кашфиёт ва инновация ўртасидаги ўзига хос “оралиқ” ҳолатидир. Агарда, кашфиёт табиатдаги аввал маълум бўлмаган ҳодисаларни аниқлаш, инновация бозор талабларига мувофиқ бўлган ижодий фаолият махсули бўлса, ихтиро эса, инсон яратувчанлик фаолиятининг турли техник-технологик махсулотларини ифода этади. Мазкур тушунча “кашфиёт” тушунчаси билан ўзаро муносабатда амалий характер, “инновация” тушунчаси билан эса, аксинча, илмий-тадқиқот характерига эга бўлади.
Г. А. Краюхин ва Л. Ф. Шайбаковалар бу борада шундай ёзадилар: “ кашфиёт тушунчаси илмий-тадқиқот фаолияти билан узвий боғлиқ, инновация тушунчаси эса илмий тадқиқотлар натижаларини амалда қўллаш босқичида пайдо бўлади. Бу эса махсулотлар ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзидаги ўзгаришлар билан белгиланади”.
Инновацияни асосий функцияси маданий муҳитда ижобий ўзгаришларни келтириб чиқариш ва унда кенг акс садо топишда намоён бўладиган субъект креатив-назарий ва предметли-амалий фаолиятининг бирлиги сифатида таърифлаш, мақсадга мувофиқдир.
Таълим, илмий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий инновацияларнинг мавжудлиги жамият ва маданиятнинг турли маконларида юзага келган янгиликка интилувчанлик хусусиятидан дарак беради. Бу эса, ўз навбатида, замонавий социомаданий воқеликнинг характерли хусусиятидир.
Инновация, энг аввало, ўз даври нуқтаи назаридан асослашни тақозо этадиган мураккаб социомаданий феномендир. Бундан ташқари, инновация социомаданий ҳодиса сифатида ўз моҳиятига, нафақат, замонавий маданиятнинг барча тенденцияларини, балки, у янгиликка йўналган феномен сифатида маданиятнинг келажагини ҳам сингдиради.
Инновацион таълим технологияларининг моҳияти, турлари ва назарий асослари. Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси инглиз тилидан таржима қилинганда (“innovation”) “янгилик киритиш,ихтиро” деган маънони англатади. “Инновация” тушунчаси мазмунан аниқ ҳолатни ифодалайди.
Инновация – муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга қаратилган фаолият

Узбекистонда инноватцион технологияларни ривожлантириш максадиди Давлатимиз рахбари томонидан 2017 йил 29 ноябрдаги фамонига мувофик Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди.Вазирликни ташкил этишда иктисодиетнинг барча тармоклари ва ижтимоий сохаларни жахон илм-фан ютуклари инноватцион гоялар ва технологиялар асосида жадал ривожлантиришни максад килиб куйилган.


Вазирлик 5 каватли бинога жойлашган булиб.биринчи қаватда кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, электрон кутубхона, қаҳвахона, фуқаролар қабулхонаси жойлашган. Иккинчи қаватда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, робототехника ва мехатроника, интернет дастурлари бўйича замонавий лабораториялар ташкил этилган. Илмий-техник ахборот маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, стартап хоналари учинчи қаватда жойлашган. Юқори қаватлардан вазирлик ходимлари учун кабинетлар, анжуман заллари ўрин олган. Бу ерда аэрокосмик тадқиқотлар ва 3D прототиплаштириш бўйича ўқув лабораториялар ҳам фаолият кўрсатади
Бино атрофидаги боғда фаввора, ёзги амфитеатр, тақдимот майдончалари барпо этилган. Интерфаол кўргазма зали — «Showroom» да хорижий ва маҳаллий компанияларда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар, стартап лойиҳалар тўғрисида маълумотлар олиш мумкин бўлади. У турли соҳалардаги 37 та лойиҳани қамраб олувчи 8 та блокдан иборат.
Масалан, робототехника бурчагида етакчи хорижий компанияларнинг роботлари жойлаштирилган. Бу ерга келувчилар роботларни ясаши ёки бошқариб кўриши мумкин. Соҳани чуқурроқ ўрганиш истагида бўлганлар ўрганишларини иккинчи қаватдаги робототехника ўқув-тадқиқот лабораториясида давом эттиб келмокда.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага оид технологиялар трансфери бўлимида юқори технологиялар, «ақлли» қурилмалар, кундалик ҳаётда қўлланадиган инновацион жиҳозлар билан танишиш мумкин.
Вазирлик утган вакт давомида таьлим сохасига 7 илмий тадкикот институтларига 26.1 млн.АКШ доллари микдорида киритганлиги.67та олий таьлим муассасаларига 14.7 млн АКШ долларида хорижий инвенстициялар киритган.
Мамлакатда инновацион экотизимни шакллантиришда ривожлантиришнинг қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида» ва «Инновацион фаолият тўғрисида» Қонунлари, Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси ва Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.
2018 - 2020 йиллар мобайнида тармоқ вазирлик ва корхоналар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари, илмий марказлардан таклиф ва эҳтиёжлари асосида 147 та лойиҳага 117,2 млрд. сўм маблағ ажратилди. Илмий ташкилотлар ўртасида рақобат муҳити шаклланди, илмий ташкилотларда замонавий лаборатория ускуналари, реагент ва материаллар сотиб олишга лойиҳа доирасидаги маблағларнинг 40 фоизи йўналтирилди.

Download 41,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish