Инновацион технологиялар – таълим ва тарбия жараёнларининг сифат ва


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana17.04.2022
Hajmi1,77 Mb.
#559018
1   2   3   4
Bog'liq
innovatsion-tehnologiyalar-talim-va-tarbiya-zharayonlarining-sifat-va-samaradorligi-omili-sifatida

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 1
мазмунига қараб дарсни тўғри режалаштири-
ши, машғулот давомида барча ўқувчиларни 
фаол ва онгли ишлашларига эришмоғи лозим. 
Зеро, ўқитувчи – таълим ислоҳатининг бош 
ижрочисидир. Бунда ҳар бир ўқитувчини қисқа 
вақт ичида жуда катта миқдордаги ахборот 
тўпламини ўзлаштириш, қайта ишлаш ва амал-
да қўллай олишга ўргатиш муҳим аҳамиятга 
эга. Уни ҳал қилишда ўқитувчига ўқитишнинг 
анъанавий усуллари билан бирга замонавий 
ахборот технологиялари, жумладан, компью-
терлардан фойдаланиш ёрдам беради. Дарсда 
компьютердан фойдаланиш ўқитиш жараёни-
ни қизиқарли олиб бориш, ҳар бир ўқувчига 
индивидуал ёндашиш имконини беради. Бун-
да, биринчидан, ахборот-коммуникация тех-
нологияларининг кенг имкониятлари орқали 
талабаларга жуда кўп билим, факт ва маълу-
мотларни етказиш мумкин бўлади. Иккинчи-
дан, ўқитувчининг инновацион режа, ғоя ва 
ўй-фикрларини тўлақонли амалга ошириш ен-
гил ва самарали тарзда кечади.
Шундай қилиб, инновацион фаолият таълим-
тарбия жараёнида ўқувчи ва ўқитувчини ўзаро 
ҳамкорга айлантиради. Дарснинг қизиқарли 
ва самарали бўлишини таъминлайди. Инно-
вацияларнинг самарадорлигини аниқлашда 
ўқувчиларнинг фан асосларини ўзлаштириш 
натижаларига қараб фикр юритиш зарур. 
Ҳозирги пайтда ўқувчиларнинг билим эгаллаш-
ларида ахборот-коммуникация воситалари-
дан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Айниқса, 
компьютерда ишлаш, турли тармоқлардан 
керакли маълумотларни излаб топиш ва 
ўзлаштириб олиш ўқувчиларнинг қизиқарли 
машғулотларига айланиб бормоқда. Фақат 
бунда компьютер саводхонлиги мукаммал 
бўлиши талаб этилади. Бу ҳам инновацион 
фаолият бўлиб, ўқувчиларда махсус билим
кўникма ва малакаларнинг таркиб топишини 
тақозо этади.
Таълим муассасаларининг барча йўналиш 
ва мутахассисликларида информатика ва ах-
борот технологиялари дарс сифатида ўқи-
тилади. Бу дарслар ўқувчиларнинг энг қизи-
қарли машғулотларига айланиб улгурди. 
Ўқув чи ларга компьютерда ишлаш кўникма ва 
малакаларини ўргатиш билан бирга уларда шу 
йўналишдаги маданият ҳам таркиб топтирил-
са, маъқул бўлар эди. Айрим ўқувчилар билим 
олишдан кўра турли ўйинларни ўйнашга, жан-
гарликка, «оммавий маданият» намуналаридан 
баҳраманд бўлишга қизиқадилар. Компьютер 
тармоғидаги инновацияларни сифатли ва са-
марали таълим-тарбия олиш учун йўналтириш 
педагогик жамоанинг диққат марказида тури-
ши зарур.
Педагогик инновациялар маълум миқдор-
даги вазифаларни ҳал этиш учун хизмат қи-
лишга йўналтирилган бўлади. Агар ўқувчида 
мустаҳкам билим билан бирга уни амалий 
фаолиятда қўллашнинг кўникма ва малакала-
ри таркиб топса, тажрибада синаб кўрилганда 
самарадорликка эришса, мавжуд ҳолатлар 
ижобий томонга ўзгартирилса, янги ғоялар 
устида иш олиб борилса, ҳар қандай муаммо-
нинг ечими атрофлича тасаввур қилинса, гло-
бал масштабда фикр юритилса инновация ка-
фолатланган натижани берган бўлади. Худди 
шундай педагогик инновациялар ҳар томонла-
ма камол топган, баркамол авлодни тарбиялаб 
бериш вазифасини ҳал этади.
Одатда ўқувчи-ёшлар бир хилликни, пас-
сив тингловчи бўлишни, итоаткор бажарув-
чиликни, бировнинг фикрига қарам бўлишни 
(ҳатто у фойдали бўлса ҳам) ёқтирмайдилар. 
Таълим-тарбия жараёнидаги хилма-хиллик, 
мустақиллик, онглилик, фаоллик, эркин ва 
ижодий фикрлаш, ўз «мен»ини намоён этиш, 
илм-фандаги янгиликлардан хабардор бўлиш 
ва янгилик яратишга интилиш ўқувчиларнинг 
турмуш тарзига айланиб бормоқда. Бу муам-
моларни ҳал қилишнинг энг самарали усули 
инновацион технологиялар эканлиги маълум 
бўлди. 
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик 
йилларида эришган ва эришилаёт ган муваффа-
қиятлари муҳим ижтимоий ҳодиса лардир. 
Уларнинг туб моҳиятини англаб етиш, уларни 
тўлақонли тарзда ўзлаштириш ва фаол ҳаётий 
позицияда туриб уларни таҳлил қилиш учун 
иннновацион таълим технологияларидан кенг 
қамровда фойдаланиш талаб этилади. Анъа-
навий ўқитиш усуллари замонавий таълим ва 
тарбия технологияларига ўз ўрнини бўшатиб 
бераётган ҳозирги даврда жамият ҳаётида рўй 
бераётган ижтимоий, сиёсий, маънавий, мада-
ний, маърифий ва иқтисодий ўзгаришлар таъ-
лим мазмунида тўла акс этиши учун инноваци-
он ёндашувлар зарурдир. Барча соҳалардаги 
ютуқ ва муаммоларни ёшлар онгига етказиш 
учун эса таълим ва тарбия берувчиларнинг 
24
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ



Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish