Ўқув-тарбия ишларининг самарадорлигини ошириш ма
-
салалари бу борада меҳнатни илмий тарзда ташкил этиш
ва ўқитишниниг замонавий технологияларини кенг кўламда
қўллаш орқали ҳал қилинади.
22
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2014, 1
Маърифий масканларда янгиликларга очиқ
йўл бериш ва инновацион фаолиятни катта
миқёсда ташкил этиш эвазига таълим-тарбия
жараёнларининг иштирокчилари ўртасида
жипслик ва ҳамкорлик таъминланади. Бунда
режалаштириш, лойиҳалаш, дастурлаш, башо-
ратлаш ва баҳолаш каби ҳаракатлар ҳам на-
зардан четда қолмаслиги лозим. Педагогик
инновациялар орқали таълим ва тарбияда си-
фат ва самарадорликка эришиш имкониятла-
ри орттирилади.
XVIII асрда яшаб ижод этган буюк не-
мис педагоги Адольф Дистервегнинг қанотли
ибораси бугунги кунда ҳам ўз актуаллиги-
ни йўқотмаган: “Ношуд ўқитувчи ҳақиқатни
шунчаки айтади-қўяди, яхшиси эса уни топиш
йўларини ўргатади”
1
. Билим олувчиларга ах-
борот қабул қилувчи роботлар тарзида эмас,
балки эркин ва ижодий фикрловчи, изланувчи
ва янгиликларга интилувчи шахслар тарзида
ўрганиш объекти сифатида ёндашмоқ лозим.
Шу ўринда яна бир машҳур шахс – таниқли рус
педагоги ва эртакчиси Константин Дмитрие-
вич Ушинскийнинг қуйидаги фикрини ҳам эъ-
тиборга олиш лозим: “Ўқувчилар тўлдирилиш
керак бўлган идишлар эмас, балки ёндирили-
ши шарт бўлган машъаладирлар”. Яна бир улуғ
мутафаккир, бетакрор асар “Шоҳнома”нинг
муаллифи Абулқосим Фирдавсий таъбири
билан айтганда, “Кимки олмас экан ҳаётдан
таълим, унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим”.
Устоз ва мураббийлар хизматини камситма-
ган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, инсон
фарзандининг илк ўқитувчиси ва тарбиячиси
унинг ота-онасидир. Оила тарбияси комиллик
пойдеворининг тамал тошидир. Ўзбек халқ
оғзаки ижодидаги “Қазисан, қартасан – охири
наслингга тортасан”, “Қуш уясида кўрганини
қилади”, “Илоннинг боласи илондир, чаённи-
ки – чаёндир”, “Эр йигит тоғасига тортар, яхши
қиз аммасига ўхшар”, “Онасини кўриб қизини
ол”, “Отанг боласи бўлма, одам боласи бўл”,
“Бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр
қил”, “Ақлни аҳмоқдан ўрган”, “Бола азиз –
одоби ундан-да азиз”, “Эркаликнинг охири –
вой”, “Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган
нақш кабидир” каби мақол ва ибораларда ҳам
1
Омонов Ҳ.Т., Хўжаев Н.Х., Мадьярова С.А., Эшчанов
Э.У. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат.
Дарслик. – Т.: “Иқтисод-Молия”, 2009.
шахс шаклланишининг ижтимоий ва биологик
омилларига аҳамият қаратилган. Буларни анг-
лаш ва уларга амал қилиш инновацион фаоли-
ятда муҳим аҳамият касб этади.
«Инновацион технология» тушунчаси таъ-
лим самарадорлигини оширувчи омиллардан
фойдаланиш, турли педагогик жараёнлар-
ни лойиҳалаш ва амалда қўллаш орқали би-
лим эгаллашни такомиллаштириш усулларини
қамраб олади. «Инновацион технологиялар»
дейилганда турли педагогик янгиликларни
яратиш, қабул қилиш, баҳолаш, ўзлаштириш
ва амалда татбиқ этиш жараёнини бошқариш
тушунилади. Сўнгги йилларда таълим муасса-
саларида яратилган шароит ва имкониятлар,
инновация намуналарини жорий этиш учун
ижодий ва мослаштирувчи ёндашув ўқитувчи
ва ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини кучай-
тиришда самарали хизмат қилмоқда
2
.
Ҳозирги кунда узлуксиз таълим тизими-
да инновацион технологияларни қўллашга
бўлган қизиқиш ва эътибор кундан-кунга ку-
чайиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабла-
ридан бири шу вақтгача таълим мақсадлари
ўқувчи-талабаларнинг фақат тайёр билимлар-
ни ўзлаштириб олишларига қаратилган бўлса,
замонавий технологиялар уларни ижодий фа-
олликка, эгалланиши лозим бўлган билимлар-
ни ўзлари қидириб топишларига, ҳатто хуло-
саларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига
ўргатиши билан боғлиқдир.
Ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг асо-
сий шакли дарсдир. Ҳозирги пайтда дарснинг
хилма-хил ноанъанавий шакллари жорий этил-
моқда. Бундай дарслар ўқувчининг ижодий
қобилиятини ўстириш, ақлий салоҳиятини ку-
чайтириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш
ва ҳар бир янгиликни тез ва тўла қабул қила
олиш кўникма ва малакаларининг шаклланиши-
га хизмат қилади. Дарс жараёнида инновацион
технологияларни қўллаш ўқувчиларда илмий
изланишга қизиқишни уйғотади, ижодкорлик
ва бунёдкорлик қобилиятини ривожлантира-
ди. Натижада эгалланган билим, кўникма ва
малакалар амалий фаолиятда татбиқ этила-
ди, ўзлаштириш сифати ошади. Бунинг учун
ўқитувчи маҳоратли бўлиши ва мавзуларнинг
2
Поульсен Серен. Введение в современную методику
преподавания. Учебное пособие. Пер с датского яз. –
Бишкек: “Кесип”, 2007.
23
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |