Профессионал таълимнинг асосий мақсади ва вазифалари. Меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун рақобатбардош кадрларни профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали тайёрлаш ҳамда турли ёшдаги шахсларнинг «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида таълим олишга бўлган талабларини қондириш профессионал таълимнинг мақсади ҳисобланади.
Қуйидагилар профессионал таълимнинг вазифалари ҳисобланади:
-иш берувчиларнинг талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш;
-меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
-маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
-халқаро таснифлагич даражалари билан уйғунлашган табақалаштирилган таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
-таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур билимларни бериш ва уларни келгусида ўз бизнесини ташкил этиши юзасидан методик қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;
-мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, уни барқарор ўстириш ҳамда модернизациялаш жараёнларида самарали иштирок этишга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнига инновация шакллар, технологиялар ва ишланмаларни фаол қўллаб, профессионал таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
-шахсларнинг профессионал таълим муассасаларини ихтиёрий танлаши ва касб ёки мутахассислик бўйича билим олиш, шунингдек, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлашдан ўтиш имконига эга бўлиш шароитларини яратиш;
Профессионал таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, ўқувчиларда ватанпарварликни, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда уларда масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш лозим.
1.2 Профессионал таълимнинг янги тизими, янги тармоғи Таълим муассасасида таълим натижаларига мўлжалланган ўқув жараёнларини ташкил этиш учун авваломбор уларни хуқуқий меъёрий асосларини билиб олишимиз зарур бўлади.
Таълим тўғрисидаги қонун.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 5812-сонли фармони.
Вазирлар махкамасининг 466-сонли қарори.
Вазирлар махкамасининг 287-сонли қарори.
Профессионал таълимнинг мақсади меҳнат бозоридаги эҳтиёжлар, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун рақобатбардош кадрларни профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали тайёрлаш ҳамда турли ёшдаги шахсларнинг «Ҳаёт давомида таълим олиш» принсипи асосида таълим олишга бўлган талабларини қондириш ҳисобланади. Бундай талабларни амалга ошириш учун эса таълим натижаларига эришмоқ зарур. Таълим натижалари асосида эса касбий компетенсиялар шаклланади.
Касбий компетенсияларнинг ривожланиш даражаси мутахассиснинг (касб эгаси) эгаллаган билимларни маълум амалий вазиятда қўллаш қобилияти, белгиланган натижага ҳар томонлама иқтисодий ва қисқа муддатда эриша оладиган профессионал сифатида меҳнат бозорида рақобатбардошлигини аниқлайди.
Касбий компетенсияларнинг таълим (ўқиш) жараёнида эгалланадиган билим, шаклланадиган кўникма ва малакалар билан уйғунлиги малака талаблари асосида амалга оширилади.
2020 йил 7 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМҚ-466 сон Қарори билан “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Унга кўра Ўзбекистон Республикасида профессионал таълим - иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий техника ва технологик тенденсияларни ҳисобга олиб, меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган реал эҳтиёж, иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда “Ҳаёт давомида таълим олиш” принсипи асосида шахсларнинг таълим олишига мўлжалланганлиги белгилаб берилган. Қарорда “Ҳаёт давомида таълим олиш” принсипи асосида бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактаблари, ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган коллежларнинг ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган техникумларнинг намунавий устави тасдиқланди.
Бизнинг вазифамиз таълим тизимидаги ислоҳотларни чуқур англашимиз, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларни масъулият билан амалга оширишимиз лозим. Бу эса ўз навбатида аҳолининг турли тоифаларини “Ҳаёт давомида таълим олиш” принсипи асосида меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига имконият яратади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси - малака даражаларининг ягона шкаласини, уларни эгаллашни таъминловчи таълим дастурларини ва касбий таълим натижаларига талабни белгилайди.
«Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги ВМҚ- 287. (15.05.20) билан тасдиқланган “Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисида»ги НИЗОМ”да “Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси малака даражаларининг ягона шкаласини, уларни эгаллашни таъминловчи таълим дастурлари ва касбий таълим натижаларига талабларни белгилайди” деб белгилаб берилган (9.131.).
Мақсадга эришиш учун қуйидаги салмоқли ишлар амалга оширилади.
1. Меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар ўрганиш;
Коллежда тайёрланаётган мутахассисликларни иш берувчи корхона ёки ташкилот томонидан коллеж билан хамкорлик шартномаси имзолаш ва тузилган шартномага мувофиқ ишлаб чиқариш корхонаси ўзини таклифларини акс эттириши лозим. Бунда корхона ўз мажбуриятлари ва имконятларидан келиб чиқиб, тайёрланаётган кичик мутахассисларга қандай имкониятлар яратиб бериши тўғрисида ҳамда корхонага қандай кичик мутахассис кераклиги, тайёрланаётган мутахассислар нималарни билиши керак (Билими, кўникма ва копетенция)ларга эга бўлиш лозимлиги тўғрисида таклифларини ўргани чиқиш, тахлил қилиш ва олинган таклифлар асосида янги ўқув йили учун қабул режасига таклифлар берилади.
2. Бўлажак мутахассисларнинг технологик жараёнларни бажариш, билимларни амалиётда қўллаш, замонавий технологияларни қўллаш, жамоада ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини такомиллаштириш;
Таълим муассасасида тахсил олаётган ўқувчиларни ўқув режасида кўрсатилган хафтада бир маротаба 6 соатга мўлжалланган педагогик амалиётларини ташкил қилиш учун худуддаги энг замонавий жихозланган мактабгача таълим ташкилотларини танлаб олиш ва уларни моддий техника баъзасини хамда ахборот техналогиялари билан жихзланганлик даражасини аниқлаб чиқиш ва энг мақбул бўлган мактабгача таълим ташкилотларини танлаб олиш ва хамкорлик шартномаларини имзоланади.
- Танлаб олинган мактабгача таълим ташкилотлари билан хамкорлик шартномаларини тузишда корхонага;
Амалиёт ўташ даврида ўқувчиларни амалиёт дастурида кўзда тутилган ишларни бажаришлари учун гигиена меъёрларига мос келадиган етарли иш ўрни, асбоб-ускуналар, хом ашё материаллари билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш;
Амалиётчи ўқувчиларга амалиёт дастури асосида талаб этилган хужжат, ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур техника ва меъёрий ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат бериши;
Таълим муассасасида касбий тайёргарлик жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида корхоналарнинг тажрибали ва малакали ходимларини амалиётлар ишчи дастурларини ишлаб чиқишда, илмий-амалий семинарларда фаол иштирок этишини таъминлаши;
Педагогик амалиёт таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенсиялар)ни бахолаш жараёнини ташкил этиши ва бошқа масалалар бўйича шартнома шартларига киритиш лозим.
Бундан кўзланган асосий мақсан ўқувчиларни амалиёт даврида корхонада мавжу бўлган замонавий технологиялардан фойдаланган холда ҳамда замонавий ўқитиш методларини қўллаган холда амалиётларни ташкил қилиш кўникмаларига эга бўлиши, амалиёт даврида корхонада фаолият юритаётган жамоа билан ишлашни ўрганиши, улар билан тажриба алмашган холда ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини такомиллаштириб боришга эришилади.
3. Касбий фанларни ўқитишнинг дидактик имкониятлари ҳамда аудитория ва ишлаб чиқариш таълими муҳитида машғулотларни ташкил этишнинг инновацион шакллари (замонавий маъруза, видео машғулотлар, сюжетли-ролли) ишлаб чиқариш муҳитининг динамик ўзгарувчан талаблари асосида такомиллаштириш;
Коллеж ўқув режасида “Мактабгача таълим тарбиячи” йўналишида 9 та умумкасбий, 8 та махсус фанлар ва 5 ўқув, педагогик ва дипломолди амалиётлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб ушбу фанларни ўқитишда инновацион шаклда ўтказишни ташкил этилади. Бунда коллежда 16 та махсус фан хоналари коллежда мавжуд бўлган мутахассисликлардан келиб чиқиб жихозланган бўлиб, барча фан хоналарини энг сўнги ахборот коммуникацион техналогия воситалари билан (56 ДЮМ ли 16 та телевизор. 10 та Ноутбук, 2 та электорн доска вхк) таъминланган. Хар бир фан ўқитувчиси ўз фани бўйича дарс машғулотларини режалаштираётганда хар бир мавзу бўйича ишлаб чиқариш корхонаси яъни мактабгача таълим ташкилотларидги машғулотлар жараёнида видеролик тайёрлай, ўқувчилар билан машғулот жараёнларида гурухлар берлашуви асосида сюжетли ролли ўйинлардан фойдаланган холда турли хил эртакларни сахналаштириб, ўқув машғулотларни ўтказилади. Бундан ташқари марказлар билан ишлашни ўрганади ва ушбу марказларни ўқув машғулот хонасида ташкил қилиб, керакли бўлган воситалар билан бойитиб боради.
4. Ишлаб чиқариш амалиёти жараёнида касбий ва амалий топшириқларни бажариш босқичларини (тизимли таҳлил, мантиқий таҳлил)ни оптималлаштириш методикаси интерфаол таълим методлари асосида ишлаб чиқиш;
5. Бўлажак мутахассисларни касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини ташхислаш компонентлари (репродуктив, продуктив, қисман- изланишли, креатив топшириқлар) ва мустақил таълимга йўналганликни баҳолаш функсиялари касбий йўналтирилганлик тамойиллари асосида такомиллаштириб бориш.
Профессионал таълим муассасаларида мавжуд бўлган тикувчилик устахонасидаги тикув машиналаридан фойдаланиб, Наманган вилоятидаги Мактабгача таълим ташкилотлари учун ётоқхона чойшаб ва ёстиқ жилти тикиб етказиб бериш хизмати ташкил қилиш.