Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси


КИРИШ Битирув малакавий ишнинг кириш қисмида



Download 11,65 Mb.
bet3/12
Sana20.07.2022
Hajmi11,65 Mb.
#829782
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
БМИ Наманган педагогика коллежи М Холмирзаев01

КИРИШ
Битирув малакавий ишнинг кириш қисмида мавзуни долзарблиги, мақсади, вазифалари, амалий аҳамияти ва таълим муассасаси тўғрисида умумий маълумотлар келтиради:
Профессионал таълим тизимида бугунги кунда мутахассисларни давлат стандартлари асосида ўқитиш ва уларга замонавий асбоб-ускуналарда ишлашни ўргатиш долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Бугунги кунда ҳар бир касб бўйича Республикамизда барпо этиладиган иш ўринларига ўқувчи ва тингловчиларни янги технологик ускунларда ишлашни ўргатиб уларни тайёр мутахассис сифатида етказиб бериш профессионал таълим муассасаларига юклатилган.
Янги профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сони ва сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислох килиниши окибатида бир канча ўзгаришлар амалга оширилади. Иктисодиётнинг барча тармокларига замонавий инновацион технологиялар жадаллик билан кириб келмокда. Саноатда, кишлок хўжалигида, транспорт ва хизмат кўрсатиш сохаларида юқори қиймат, юкори хосилдорлик, унумдорлик ва тежамкорликни таъминловчи интенсив технологиялар, ишлаб чикариш сохасида жуда кенг кўламдаги замонавий инновациялар жорий этилмокда. Мазкур жараёнларга миллиардлаб АКШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб килинмокда ва минглаб янги технологик иш ўринлари яратилмокда. Шу билан бирга, халқаро меҳнат бозори талаблари, интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви, рақамлаштириш, саноатдаги технологик инқилоблар даврида замон талабларига мос малака ва кўникмаларга эга рақобатбардош ўрта буғин мутахассисларини тайёрлашни, касб-хунар таълим сохасида янги тизимни — халкаро андозаларга мос профессионал таълим тизимини таълаб килди. Натижада касб-хунар таълими сохасида ҳам давлат сиёсати тубдан ўзгарди.
Президентимиз томонидан сохада туб ислохотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим тизимини барпо этишнинг максад ва устувор вазифалари, бир сўз билан айтганда, соханинг янги миссияси белгилаб берилди. Ушбу миссия мохияти янги сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи мехнат бозори таълаб килаётган амалий квалификацияларни шакллантириш, уларнинг Ватанга мухаббатини, халкига садокатини юксалтиришдан иборатдир.
Инновацион жараён деганда янгиликни яратиш, ўзлаштириш, ундан фойдаланиш, уни таркатиш ва ривожлантириш билан боғлик бўлган мажмуали фаолият тушунилади. Таълимда инновацион жараёнларни амалга ошириш эса таълим сифатини ривожлантиришнинг мухим шартларидан бири хисобланади. Ахборот коммуникация технологияларини изчил ривожланиши таълим тизимини бутун жахон таълим мухити таълабларига жавоб бериши зарурлигини тақоза этмокда. Таълимда ахборот ва телекоммуникация технологияларидан фойдаланиш масофавий таълимнинг юзага келишига шароит яратди. Шунингдек, таълим жараёнини халкаро таълим жараёнига айланишига асос булади. Албатта, бундай таълим тизимининг юзага келишида инновацион педагогик технологияларни ўқув жараёнида тадбиқ қилиш мухими рол уйнайди.
“Инновацияларни” ишлаб чикиш (лот. “In” - киритиш; “Novus” - янги, янгилик) ва қўлланиш туғрисида маълумотлар биринчи марта XIX асрнинг нашр этилган илмий иктисодий адабиётларда берилган. Инновациялар дастлаб маданият сохасида қўлланила бошлаган ва дунё маданиятининг жадаллик билан тараккиёти ва ривожига ижобий таъсир кўрсатган. Умуммаданиятни ривожи асосида маънавий маданият, моддий маданият, бадиий маданиятлар тармоклари вужудга келган. Улар уз навбатида яна янги тармок маданиятларини келиб чикишига ва такомиллашишига сабаб бўлган.
Инновацион педагогика - илмий назариялар тизими бўлиб, тарбияланувчининг ўкув - тарбиявий жараённинг фаол, онгли, тенг хуқуқли, ўз ички имкониятларига суянган холда юритилиши тушунилади.
Наманган педагогика коллежи 2008 йилда 885 ўқувчи ўрнига мўлжаллаб қурилган бўлиб, унган Наманган шаҳар ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи номи берилган. Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 18-майдаги 418-сонли қарори билан мактабгача таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, Наманган педагогика коллежига ўзгартирилган.
Коллежда бугунги кунда 4 та мутахассислик (мактабгача таълим тарбиячиси, Мактабгача таълим ёрдамчи тарбиячиси, мусиқа таълим, Жисмоний тарбия ) бўйича жами 648 нафар ўқувчилар таълим олмоқдалар. Коллежда жами 42 нафар ўқитувчи ва ишчи ходимлар бўлиб, бошқарув апарат ходимлари 10 нафар, ўқитувчи педагоглар 12 нафар, 20 нафар техник ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқдалар.
Коллеж ўқув биносининг 1 этажида 5 та ўқув хонаси ажратилиб, 6-7 ёшлилар учун мажбурий бепул тайёрлов гурухлари ташкил қилинган.
Коллеж худудига 180 ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, коллеж ўқувчилари учун амалиёт баъзаси ташкил этилган.
Битирув малвкавий ишнинг аҳамияти таълим тизимида катта аҳамиятга ега бўлиб, янги профессионал тизимда фаолият олиб бориш ва бошқариш, амалий таълимни янада такомиллаштиришга янги мотивациялар беради ва таълим сифати ва самарадорлигини оширишга кўмак бўлади.



Download 11,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish