1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш
Режа:
1.1.
Инновациялар тўғрисида умумий тушунчалар
1.2.
Инновациялар назарияси
1.3.
Технологиялар кўринишидаги инновациялар ва уларнинг самарадорлиги
1.1.
Инновациялар тўғрисида умумий тушунчалар
Мустақил Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги босқичида
инновация инсоният
тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда. Инновация жараёнининг
доимий ривожланиб бориши инсоният ва ижтимоий ҳаёт ўзгаришига жиддий таъсир
кўрсатмоқда.
“Инновацион иқтисодиёт” фани “Илмий тадқиқот методологияси”, “Ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг инновацион моделлари”, “Ахборот тизимлари”, “Ҳуқуқшунослик”,
“Инновацион маркетинг” ва “Макро- ва микроиқтисодиёт” каби фанлар билан ўзаро
алоқадорликда ўрганилади.
Ушбу соҳада энг янги ва замонавий илмий изланишларни олиб борган ва шу соҳага оид
илмий асарлар муаллифи бўлган Жати Сенгуптанинг (1-илова) инновацияларга берган
таърифига тўхталиб ўтсак. “Инновациялар турли шаклларда бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай
шаклда у маҳсулот таннархини камайтириш ва/ёки бозор талабини кенгайтиришга ёрдам
қилади. Инновацияларнинг баъзи бир муҳим турлари сифатида:
1.
Технологияларга асосланган инновациялар
2.
Эндоген ёки экзоген инновациялар
3.
Саноат ривожланишида танлов механизми инновацияси
4.
Технологиялар консорциуми орқали шакллантириладиган инновациялар”
1
қабул
қилинади.
Фаннинг вазифаси – ўрганувчида инновацион фаолиятнинг моҳияти, роли,
асосий
элементлари ва босқичлари бўйича тизимли тушунчаларни шакллантириш, инновацион
жараёнларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми моҳиятини
очиб бериш,
интеллектуал мулк объектларини яратиш, ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш,
ихтиро, кашфиётлар тизимини ташкил қилиш ва бошқариш соҳасидаги асосий тушунчалар ва
таърифларни, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг инновацион тизими ва шу соҳадаги
қонунларни ўргатишдан иборатдир.
Агар инновацияларнинг Жати Сенгупта берган таърифига ўтадиган бўлсак, у қуйидагича
кетма-кетликда келтирилиши мумкин. “Технологияларга асосланган инновациялар маҳсулот
инновацияси, саноатда “илмий изланиш ва ривожланиш”
2
кўринишидаги
инвестициялар ва
тақлид ва такомиллаштиришни ўз ичига олган технологиялар трансферини ўзида мужассам
этади.
Эндоген инновациялар [1] ўз ичига инновацияларга инвестиция киритишга мойилликни
бозор томонидан рағбатлантиришни қамраб олади. Бозор рағбати
деганда монополиядан
патентлаш қонунлари орқали ҳимояланиш ва технологик мусобақада ғолиб чиқишни назарда
тутади”
3
.
Таъкидлаш жоизки, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ инновацион фаолиятни
ривожлантириш, интеллектуал мулк ҳуқуқини яратиш, уларни муҳофаза қилиш, ҳуқуқ
эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, республикамизнинг соҳага оид халқаро
интеграциялашувини
жадаллаштириш, халқаро шартномаларга кириш орқали мамлакатимиз
муаллифларининг ҳуқуқларини бутун дунёда муҳофаза қилиш каби муҳим масалалар давлат
устувор йўналиши сифатида белгилаб олинди. Ҳозирги глобаллашув жараёнларида
1
Jati Sengupta. Theory of innovation. A new paradigm of growth. Springer International Publishing Switzerland 2014. P
12 кейинги ҳаволаларда ушбу китобнинг фақат бетлари келтирилади
2
Инглиз илмий адабиётларида учрайди R&D (research and development) - “илмий изланиш ва ривожланиш (ИИР)”
дегани бўлиб, ривожланишга олиб келувчи, туртки бўлувчи илмий изланиш деганидир.
3
12
“Инновацион
иқтисодиёт”
фанининг
аҳамияти
бениҳоя
каттадир.
Иқтисодиётни
ривожлантиришда
интеллектуал мулк, ихтиролар, янги кашфиётлар ҳамда уларни патентлаш,
лицензиялаш ва сертификациялашнинг ўрни салмоқлидир. Чунки, дунёнинг қайси
бурчагида
бўлмасин бунёд этилган ихтиро бу мулк ҳисобланиб, ундан барча халқлар фойдаланиши
мумкин. Бу масала ўз навбатида патент олиш ва уни сотиш орқали тартибга солинади.
“Экзоген инновацияларни илмий ва нотижорат институтлар томонидан олиб борилган
илмий изланишлар натижасини мисол сифатида келтириш орқали ёритадиган бўлсак,
инновацияларнинг бу тури баъзан янги маҳсулот ва янги жараёнга сабабчи бўлиши мумкинлиги
аниқланган. Солоуниг иқтисодий ўсиш моделида барча технологик
ривожланишлар экзоген
инновация сифатида қаралган бўлсада, пировардида саноатда ва бутун бир мамлакат учун
ишлаб чиқариш имкониятларини кескин ўзгартирди.
Инновацияларнинг кейинги икки тури камроқ эътиборга сазовор бўлиши мумкин.
Эволюцион танлов механизми фирмаларни динамик бозор самарадорлиги ва патент тизими
орқали танлайди. Бу механизм технологик ўзгаришларнинг ҳам
кумулятив хусусиятини, ҳам
бозор структурасининг эндоген аспектларини ҳисобга олади.
Патентлаш тизими технологик танловнинг иккинчи инструментлар тизимидир. У
мулкчилик ҳуқуқини аниқлаштириб технологик инновацияларни рағбатлантиради. Масалан,
фармацевтик саноатда шундай рағбатга эришиш учун ИИРдан фойдаланишади.
Адабиётшунослик технологиясида патентлаш тизими чекланган даражада технология ва
билимларни тарқалишини ўз ичига олган. Бу эса ўз ўрнида технологик изланишда
инновацияларнинг кенг кўламли экспериментларни олиб борилишига туртки бўлади”
4
.