"Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти" модулини ўқитиш методикасининг назарий масалалари



Download 1,25 Mb.
bet2/24
Sana06.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#751380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
BLI 2

Кириш.
Мавзунинг долзарблиги. Маълумки, жамиятнинг ўз олдига қўйган мақсадини келажакда амалга оширадиганлар ёшлар, яъни ҳозирги талабалардир. Шунинг учун ҳам жамиятнинг келажаги қандай бўлиши кўп жиҳатдан уларнинг интеллектуал ва аҳлоқий жиҳатдан қай даражада камол топишларига боғлиқ.
Жамият тараққиёти даражаси, ахборотни ҳаддан зиёд кўплиги, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар умуман олганда ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатдики, ёшларни етук, вазиятни тезда баҳолай оладиган, айни шу вазият учун тўғри қарор қабул қила оладиган малакали мутахассис қилиб тайёрлаш учун фақат анъанавий услубларга таяниб, дарс ўтиш етарли эмас.
Хозирги пайтда тайёр билимни ўзлаштириш асосий мақсад бўлмай, энг асосийси талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўниикмасини ҳосил қилиш объектив заруратга айланди.
Маълумки, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ўз навбатида ишчи кучи малакаси, маҳоратини юқори бўлишини, ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгаришига мослашувчан, ўз малакасини оширишга интилувчан бўлишни талаб этади. Бунинг учун талабаларни мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқаришга ўргатиш лозим. Шунинг учун жаҳон педагогикасида диққат талабаларда ана шу хислатлар, кўникмаларни хосил қилишда дарс беришнинг интерактив методларини қўллаш ижобий натижа беришини кўрсатди. Бу услублар дарс ўтишни диалог тарзида амалга оширишга, айниқса талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлашга қаратилган.
Мамлакатимизда ҳозирги пайтда ёшларга таълим ва тарбия беришга алоҳида диққат эътибор қаратилмоқда. Ёшлар бизнинг келажагимиз меваси қандай бўлиши эса ҳозирги кундаги парваришимизга боғлиқ. Таълим-тарбия жамият тараққиётининг асосидир. Чунки, инсон жамиятдаги барча муносабатлар, алоқаларнинг марказида туради.
Фан-техника ва ахборотдаги революция инсон, унинг илмий-маърифий потенциалини ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг ҳал қилувчи омилига айлантирди. Келажакда эришишимиз лозим бўлган буюк мақсадларга етишиш учун энг аввало юқори малакали, замон талабига жавоб берадиган мутахассис кадрлар тайёрлашимиз керак.
Мамлакатимизда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги қонун» ва 1997 йилдан кучга кирган кадрлар тайёрлаш миллий дастури бўйича бутун таълим тизими ислоҳ қилинар экан, асосий диққат анна шундай кадрлар тайёрлашга қаратилган.
Ҳозирги даврда ўқув жараёнини ташкил этиш ўқитувчидан фақат чуқур билимгина эмас, балки педагогик маҳоратга эга бўлишлари, дарс беришнинг турли услубларини билиш ҳамда ўз устида тинмай ишлашлари (изланишлари)ни талаб қилади. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти асосини иқтисодий фаолият ташкил этар экан, у албатта ҳар бир одамдан касбий фикрлашга ўрганишни тақозо этади. Айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш билан бу талаб янада кучаяди. Шунинг учун ҳам фарзандларимизда ёшликдан бошлаб иқтисодий фикрлашни ўрганишлари учун, мамлакатимизда ўрта мактабдан бошлаб иқтисодий билим асосларини ўрганишга киришилди.
Олий ўқув юртининг талабалари эса касбий фикрлашни ўрганибгина қолмай, балки кенг доирадаги иқтисодий муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш, иқтисодий ривожланиш тенденцияларга баҳо бериш, бу ўзгаришлар келажакда қандай натижага олиб келишини кўз ўнгига келтира билишни ўрганиши зарур.
Бунинг учун эса касбий таълим услубиёти фанини чуқур ўрганиш зарур. Шунинг учун ҳам талабалар касбий таълим методикаси фанидан билим беришда тўғри методик услуб танлаш муҳим аҳамиятга эга. Дарс ўтишда тўғри услуб танланмаса, назарий жиҳатдан ўқитувчининг билими қанча юқори бўлишидан қатъий назар кутилган натижани бермайди. Ўқитувчининг билими педагогик моҳирлик билан қўшилгандагина ўқув жараёнини самарали ташкил этиш мумкин. Бунинг учун аввал ўқув жараёнини ташкил этишнинг турли услубларини ва уларни қўллашни билиши керак. Касбий таълим методикаси (услубиёти) айнан ана шу мақсадга қаратилган. У касбий фанларни ўрганишда қўлланиладиган метод (услуб)лар ва уни дарс жараёнида қўллаш йўлларини ўргатади. Метод (юнонча metodos- тадқиқот ёки билиш йўли, назария, таълимот) – деганда воқеликни амалий ёки назарий ўзлаштириш усуллари тушунилади. Одатда методика (услубиёт) деганда илмий билиш фаолиятининг шакллари ва усуллари мажмуи тушунилади. Шундай қилиб методика ўқув жараёнини ташкил қилиш шакллари, услублари, қонунлари-қоидалари ўрганади.
Дарс бериш методикаси (услубиёти)нинг предмети бу дарс бериш (ўқитиш) жараёнини ўзидир. Бу эса “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикаларини ўрганиш мавзунинг долзарблигини белгилайди.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish