Касбий бурч – муайян аҳлоқий мажбуриятларни ҳис қилиш, унинг зарурлигини англаш ҳисобланади.
Демак билимли педагог учун касбий бурчга, яъни унинг аҳлоқий, маданий, маънавий мажбуриятларига содиқ бўлиб қолиши лозим.
Касб шаъни – ўқитувчининг юксак касбий фазилати ҳисобланиб уни саботли бўлиш, ўз ҳиссиятини идора қила олиш, ўқувчиларга педагогик таъсир ўтказиш фазилатлари ҳисобланади. Ўз касби шаънини сақлай оладиган педагог синфда мўътадил психологик иқлим ўрната олади, болалар қалбига тез йўл топа олади.
Касб маъсулияти. Мустақиллик ғоясига эътиқоди, ҳар томонлама ривожланган илмий тафаккури, касбига тегишли маълумоти, ўз фанининг билимдони, педагогик мулоқот устаси, педагогик-психологик ва услубий билим ва малакаларни эгаллаган педагогларни касб маъсулиятини сезувчилар қаторига қўшиш мумкин.
Ҳозирги даврда таълимнинг асосий вазифаларидан бири замонавий таълимий-касбий дастур асосида юқори самарали таълим жараёнини ва малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш ҳисобланади.
Ўқитувчи фаолияти ўқув жараёнида таълим шароитларини яратиш, ўқувчилар эҳтиёжини ва қобилиятларини шакллантиришга қаратилган.
Педагогик фаолият талаба – ёшларга таълим - тарбия бериш жараёнида уларга таъсир кўрсатиш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Натижада талабаларга билим берилади, уларнинг шахсий сифатлари тарбияланади, психологик хусусиятлари ривожлантирилади. Бунда эса талаба этук мутахассис сифатида камол топа боради. Шунинг учун касбий фаолият жараёнида педагог, яъни ўқитувчи- тарбиячи, ташкил қилувчи, йўл – йўриқ кўрсатувчи, тарғибот – ташвиқот юритувчи, маълумот – ахборот тўпловчи ва этказувчи, шахсий хусусиятларини ва касбий маҳоратини омиллаштирувчи шахс сифатида фаолият кўрсатиши лозим. Буларнинг барчаси бевосита ва билвосита педагогик маҳоратнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Педагогик фаолият аниқ кўринишда бўлса, унда ўқитувчи ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш вазифаларини аниқ кўра олади ва уларни ҳал қилишга ҳаракат қилади. Бу жараёнда фаолият ақлни руҳий жиҳатдан тайёрлайди, таъсир кўрсатиш воситаларини белгилайди, натижаларни назорат қилади, таҳлил қилади, баҳолайди ва янги вазифаларни белгилайди. Билимларни ўзлаштириш воситасида шахснинг ўсиши таъминланади, натижада жамият талаби ва вазифалари бажарилади. Бунинг учун ўқитувчи, аввало, вазиятни тушуниши, ҳар бир талабанинг ўзлаштириш жараёнини, ривожланиб шахс сифатида шаклланиш даражаларининг мезонини аниқ кўра билиш имкониятига эга бўлмоғи даркор. Бу ўз навбатида ўқитувчидан катта билим, тажрибаларни талаб этади. Бу фақат касбий фаолиятни тўғри белгилаш орқали амалга ошади. Шунга кўра таълим муассасаси олдидаги муҳим вазифаларни амалга ошириш учун ўқитувчига педагогик фаолиятни лойиҳалаш зарурдир.
Юқорида қайд этилган фикрларга асосланиб, педагогик маҳорат фаолият жараёнида шаклланади ва такомиллашиб боради деб айтиш мумкин. У ишбилармонлик, зукколик, лаёқат ва зеҳн воситасида тарақий этади. Шунга асосланиб, «Фаолият дунёни ўзлаштиришнинг биринчи шартидир”,-деб айтиш мумкин. Кўриб ўтгаримиздек педагогик маҳоратнинг асосий обеъкти-инсон, унинг ақлидроки, иродаси, ишончи, тафаккури шууридир. Булар юксак даражада бўлиши, уни эгаллаганлик даражасига боғлиқ. Илм эса тинимсиз меҳнат, машаққат ва азоб – уқубатлар орқали киритилади. Шунингдек, педагогик маҳорат ҳамда фаолият, меҳнат, ўз малакаси устида муттасил ишлаш ёрдамида шаклланади
Do'stlaringiz bilan baham: |