"Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти" модулини ўқитиш методикасининг назарий масалалари



Download 1,25 Mb.
bet3/24
Sana06.07.2022
Hajmi1,25 Mb.
#751380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
BLI 2

Битирув ишининг мақсади: “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасини назарий –амалий ўрганиш.
Битирув ишининг вазифалари: 1. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасининг мазмун моҳиятини ёритиб бериш.
2. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасини ўрганишда педагогик технологияларнинг аҳамияти ҳақида маълумот бериш.
3. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасининг дидактик таъминотини ишлаб чиқиш.
Битирув ишининг объекти: “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасини ўрганишга йўналтирилган жараён.
Битирув ишининг предмети: “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасининг мазмуни.
Битирув ишининг амалий аҳамияти: 1. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасининг мазмун моҳияти ёритиб берилди.
2. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўрганишда педагогик технологияларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
3. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулининг дидактик таъминоти ишлаб чиқилди.


I БОБ. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасининг назарий масалалари
1.1. “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий-педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикасининг мазмун моҳияти
Касб – муайян билим ва маҳорат талаб этадиган меҳнат фаолиятининг тури. Касб-ҳунар сирларини эгаллашга умуммиллий, умумкасбий, махсус маълумотлар ҳамда амалий иш ҳаракат усуллари ва шахсий фазилатларини ўзлаштириш орқали эришилади
Касбий таълим – инсонни ўзи танлаган, тор йўналишдаги меҳнат фаолиятига хизмат қилади. Ўқувчи – талабаларни ҳозирги замон ишлаб чиқариши асослари, унинг базаси ҳақидаги билимлар системаси билан қуроллантиришни таъминлайди, ҳамда инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги иш операцияларини ўзлаштириб олиш учун база (асос) аҳамиятига эга бўлган бир қатор меҳнат кўникма ва малакаларини эгаллаб олишни назарда тутади. Натижада янги демократик жамият қуришга қодир бўлган юқори малакали, онгли ва фаол заҳматкашни тайёрлашга имкон беради.
Таълим маълум қонуниятларга бўйсунади ва умумфалсафий методологияга мувофиқ бу қонуниятлар таълим жараёни билан анча кенгроқ ижтимоий жараёнлар ўртасидаги умумий, муҳим, зарур, барқарор алоқалардан, шунингдек, таълимнинг мазмуни, шакллари, услублари ва воситалари ўртасидаги ички боғланишлардан иборатдир. Таълим жараёни давомида қуйидаги қонуниятлар ёритилади:
Касбий таълим жараёни қонуний равишда ижтимоий жараёнлардан ва жамиятнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан;
Касбий таълим жараёни яхлит педагогик жараёнга кирадиган ўқитиш, тарбиялаш ва камол топтириш жараёнлари билан қонуний равишда боғлиқдир;
Касбий таълим қонуний равишда таълим олувчиларнинг ҳақиқий ўқув имкониятларига боғлиқдир;
Таълим қонуний равишда ўзи амалга ошириладиган ташқи шароитларга боғлиқдир;
Таълим ва таълим жараёнлари яхлит таълим жараёнида қонуний равишда ўзаро боғлиқдир;
Таълим мазмуни қонуний равишда унинг жамият эҳтиёжларини, фан ривожланишининг даражаси ва мантиқий, ҳақиқий ўқув имкониятлари ва таълим учун ташқи шароитларини акс эттирадиган вазифаларга боғлиқдир;
Таълимнинг принциплари билан қонуниятлари ҳам ўзаро боғлиқдир.
Мустақил Республикамиз олий ўқув юртларида бугунги кун талабларига жавоб берадиган етук мутахассислар тайёрлашда таълим тарбия соҳасидаги ислоҳотларнинг ўтказилиши замирида бўлажак мутахассис кадрларнинг салоҳияти ва билим савияси яхшиланмоқда.
Айнан шу мақсадарни рўёбга чиқаришда Республикамизда касб таълими ислоҳоти, касб таълимнинг ташкил этиш жараёнлари ва уни ўқитиш услублари дидактика ва унинг тамойиллари, ўқув жараёнида ўқитиш воситаларидан фойдаланиш услублари, касб таълимида инновацион технологиялар, дарс жараёнини ташкиллаштириш, талабаларни иқтисодий билимлар билан қуроллантириш, билим, кўникма ва малакаларини ошириш ҳозирги замон талабидир.
Ўқитувчининг билимидан, ақл-заковатидан, меҳр-муҳаббатидан баҳраманд бўлмаган киши йўқ. Педагог талаба ёнида ҳар доим катта маъсулият сезмоғи лозим. Унинг талаба қошидаги обрўси ана шу ҳиссиёт билан муносибдир. Педагоглардан таълим олаётган шогирд фақат бугунги куннинг эҳтиёжигина эмас, балки келгуси даҳосига ҳам монанд бўлиши керак. Ўқитувчининг фикри ва зеҳни нечоғлик теран бўлса, унинг нутқи шунчалик ихчам ва мазмунли бўлади. Ўқитувчи ўтмиш аждодларимиз яратган ижтимоий-иқтисодий, маърифий ва маънавий меросимизни ёш авлодга етказиб берувчи воситадир. Шундай экан ўқитувчи шахси олдида катта маъсулият уйғунлашади. Бу эса ўқитувчи шаънига қўйиладиган қуйидаги талаблар негизида намоён бўлади:

  1. Педагогик маҳорат

  2. Педагогик маданият

  3. Педагогик қобилият

Педагогик маҳоратнинг асоси педагогик билимдонликдир. Педагогик билимдонлик педагогик соҳада маҳорат билан ишлаётган кишининг таълим ва тарбия ишида инсоният тўплаган барча тажрибалардан рационал фойдаланиш қобилияти, етарли педагогик фаолият ва муносабатларни мақсадга мувофиқ усуллари ва шаклларини эгаллаши ҳисобланади.
Касбий - педагогик билимдонликнинг бош кўрсаткичи бу инсонга, шахсга йўналганликдир. Билимдонлик ўқитувчи учун ўта муҳим бўлганлиги билан бирга қуйидаги талабларга ҳам жавоб бериши лозим:

  • одамлар билан ўзаро алоқада бўлишда, маданий мулоқотда бўлиш;

  • фани соҳаси бўйича ахборотларни қабул қила билиш ва уни ўқитиш мазмунига мослаб қайта ишлаш ва ундан мустақил таҳсил олишда фойдалана олиш;

  • ўқув ахборотларини бошқаларга бера олиш.

Билимдонлик фақат фаолият жараёнида, аниқ касб доирасида намоён бўлади ва баҳоланади.
Ўқитувчи фаолиятини баҳолаш – педагогик маданият билан боғланади. Педагогик маданият умуман маданиятнинг намоён бўлиши билан боғлиқ бўлиб қуйидаги ташкил этувчилардан иборат:

  1. Педагогик лойиҳалаш маданияти: мақсадни тўғри танлай олиш, вазифаларни белгилаб олиш, уларнинг ечилиш босқичларини режалаштириш, зарур ўқитиш воситаларини танлаб олиш малакасидир.

  2. Билимдонлик маданияти – педагогик билимларнинг турли-туманлиги ва педагог томонидан бу билимларни эгаллашини билдиради.

  3. Дунёқараш маданияти – ҳаёт, маданият, маърифат, иқтисодий ғоялар, воқеа-ҳодисаларни таҳлил қила олиш.

  4. Фикрлаш маданияти – кундалик ҳаёт жараёнида одатдаги ишлар, уларни ҳал қилиш.

  5. Хис этиш маданияти – сезгиси, англаш, ҳал этиш.

  6. Баҳолаш маданияти – у ёки бу сабаб ва ҳодисалар бўйича аҳлоқий, эстетик, сиёсий, хуқуқий, диний ва фалсафий характердаги ишларга ҳукм чиқариш қобилиятидир.

  7. Мулоқот маданияти – педагогик маданиятнинг энг муҳим ташкил этувчиларидан бўлиб, у педагогнинг ўқувчилар, ота-оналар ҳамда раҳбарият ёки қуйи вазифа эгалловчи шахслар ва бошқа барча инсонлар билан мулоқот қилиш маданиятларини эгаллаб олади.

  8. Ташкилий маданият – ўқитиш ҳамда тарбия жараёнини жамиятда, ўқув юртида, болалар гуруҳида ташкил этиш имконияти билан белгиланади.

Касбий педагогик фаолиятнинг муваффақияти хусусий педагогик қобилиятга боғлиқ бўлади. Ўқитиш, ўрганиш ва ўргатиш бўйича педагогик қобилиятларга қуйидагилар киради.

  • ўқувчи-талабани тушунишни кўриш ва сезиш, бундай тушунишнинг даражасини ва характерини ўрганиш қобилияти;

  • ўқув материалини мустақил танлаб олиш, ўқитишнинг самара берувчи усул ва методларини белгилаш қобилияти;

  • материални етарли баён қилиш, унинг барча талабаларга тушунарлилигини таъминлаш қобилияти;

  • талабаларнинг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнини ташкил этиш қобилияти;

  • ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш қобилияти;

  • талабаларнинг катта одамлар билан ривожланишини ташкил этиш қобилияти;

  • ўзининг педагогик маҳоратини такомиллаштириш қобилияти;

  • ўзининг тажрибасини бошқалар билан баҳам кўриш қобилияти;

  • мустақил таълим олиш ва мустақил такомиллаштириш қобилияти;

  • инсонларнинг ички ҳолатини тўғри баҳолаш, унга ҳамдардлик билдириш, ҳамнафас бўлиш қобилияти;

  • ҳурмат қозониш, талабалар ўртасида обрўга эга бўлиш қобилияти.

Талабаларни иқтисодчи-педагог қилиб тайёрланишида улар касб ҳақида тўла маълумотга эга бўлиши, касбий бурч, касб шаъни, касб маъсулиятини сезиши лозим. Касб ҳақида биз юқорида аниқ тушунчалар бериб ўтдик.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish