Infratuzilmasi kafedrasi transport infratuzilmasis


Темир йўл транспортини ривожлантиришни илмий-техник муаммолари



Download 6,76 Mb.
bet57/88
Sana18.09.2022
Hajmi6,76 Mb.
#849239
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   88
Bog'liq
transport infratuzilmasi

4.Темир йўл транспортини ривожлантиришни илмий-техник муаммолари. Темир йўл транспортида фан ва техникани ривожлантиришнинг келажакдаги йўналиши темир йўлларини электрлаштириш ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштиришдан иборатдир. Янги техникани жорий этиш тармоқ самарадорлигини оширишга каратилгандир.
а) Мавжуд йўлларнинг ўтқазувчанлик ва кўтарувчанлик қобилиятини ошириш. Бу масалани хал этишда асосий магистрал темир йўлларни электр тортиш кучига ўтқазиш алохида ахамият касб этмоқда. Темир йўллар ўтқазувчанлик қобилиятини оширишда иккинчи темир йўл излари қуриш темир йўллардаги иншоотлар асосий фондларининг хар бир сўмига тўғри келадиган ташиши 2-4 марта, бўлим тезлиги 1,5 марта ортиқ бўлади. Ташиш таннархи 1,5-2,0 марта арзонлаштиради.
Темир йўл транспортида ўтқазувчанлик қобилиятини оширишнинг икки йўналиши бўлиши мумкин: мавжуд йўлларнинг ўтқазувчанлик қобилиятини ошириш ёки янги ва параллел магистрал йўллар қуриш. Биринчи йўналиш - учинчи ва туртинчи қўшимча асосий магистрал излар қуришни бекатлардаги поездлар қабул килувчи жойларни узайтириб, оғир вазнли ва узун таркиблар қабул қилиниши таъминлашдан иборатдир. Иккинчи йўналиш аввало, мавжуд параллел бир изли темир йўлларни иккинчи излар қурилиш йўли билан реконструкция қилиш ёки янги ва катта қувватни икки изли магистраллар қуришдир. Параллел йўллар қуриш кўпроқ самара беради. Бу оралиги 100160 км бўлганда параллел йўллар тавсия этилади.
Станцион йўлларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш темир йўллар ўтқазувчанлик ва кўтарувчанлик қобилиятини оширишнинг тежамли воситаси хисобланади.
Станцион излар поездлар вазнини ва кўтарувчанлик қобилиятини оширишнинг самарали услубларидан биридир. Бундай услубнинг жорий этилиши капитал маблаглар сарфини кам талаб этади ва келажакда ташиш таннархини камайтиришни таъминлайди.
б) Юк ва йўловчи поездларининг харакат тезлигини ошириш. Харакат тезлигини ошириш хозирги замон транспорт ривожланишининг энг актуал муаммоларидан биридир. Юк ташишда харакат тезлигини ошириш поездлар максимал тезлигини оширишгина булмай, балки юкларни жунатувчилар омборидан истеъмолчилар омборига етказшини хам тезлаштиришдан иборатдир. Шу билан бирга юк вагонлари айланишини тезлаштириш хам зарур. Оғир вазнли юк поездлари ва йўловчи поездлари харакат тезлигини ошириш бир канча илмий-техник муаммоларни хал этишни такозо этади. Катта қувватни лакомотивлар ва тормозлаш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлашнинг янги меъёрларини ишлаб чиқариш, харакатни бошқарувчи ривожланган янги автоматик тизимлавр авужудга келтириш шу муаммолар жумласига киради.
в) Мураккаб ва сермехнат жараёнларни автоматлаштириш. Автоматик тормоз қурилмалари, автоблакировка тизими, вагонларни автоматик усулда улаш, лакоматив автоматик сигнализацияли ва алоқа тизимлари, автостоп ва бошқалар темир йўл транспорти жараёнларини автоматлаштириш сохасига киради. Назорат учун саволлар.
1.Темир йўл транспорти техник жиҳозларига нималар киради?
2.Харакат хавфсизлигини таъминлашдаги иншоотлар, харакатдаги таркиб ўлчамлари.
3.Магистрал темир йўллар бир ? метрига тўғри келувчи максимал оғирлик.
4.Бекат ва разездлар, бекат турлари.
5.Темир йўл транспорти харакатини тартибга солиш.
6.Юк ва йўловчилар ташиш турлари.
7.Темир йўл транспортидаги тезлик турлари.
8.Юк гурухлари.
9.МДХ темир йўллар таснифи.
10.Паравоз,тепловоз,электровозларни бир-биридан фарки
11.Таннархга ташиш масофаларини таъсири.
12.Ўзбекистондаги темир йўл транспорти таснифи.
13.Темир йўл транспортини ривожлантириш илмий-техник муаммолари.
14. Темир йўл транспортидаги қурилмаларни рухсат этилган улчамини тушунтиринг.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish