P-P-1
p = ----------
P-1 бунда:p– йилликинфляция суръати;
P - жорий йилнинг нархлар индекси; P-1 - ўтган йилнинг нархлар индекси.
Инфляцияни миқдоран ўлчаш учун макроиқтисодиётда «70-миқдор қоидаси» деб аталган усулдан ҳам фойдаланилади. Бу усул нархларнинг барқарор ўсиши шароитида инфляция даражаси неча йилда икки бараварга ошишини аниқлаш имконини беради. Бунингучун 70 ни йиллик инфляция даражасигабўлишкифоя:
Баҳолар икки мартага 70
ошиши учун зарур = ----------------------
йиллар сониp
Мисол учун, йиллик инфляция даражаси 7 % га тенг бўлса, тахминан 10 йилда баҳолар икки мартага ошади, яъни, (70:7 = 10).
Реал ЯММ ва жамғарманинг неча йилдан сўнг икки марта ошишини ҳисоблаш зарур бўлган ҳолларда ҳам «70-миқдор қоидасидан» фойдаланилади.
2. Инфляциянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси
Инфляциянинг сабаблари ички ва ташқи сабаблари бўлиши мумкин:
Ташқи сабаблар– ташқи савдодан келадиган киримнинг камайиб кетиши (жаҳон бозорида шу мамлакат экспорт қиладиган ва импорт қиладиган товарларнинг нархи ўзгариши оқибатида), ташқи савдо ва тўлов баланси қолдиғининг салбий бўлиши, кўп экспорт ва импорт қилинадиган давлат билан ташқи иқтисодий алоқанинг ўзгариши ва бошқалар.
Ички сабаблар – халқ хўжалик структурасининг деформация бўлиши, инфляцияга қарши курашда хўжалик механизмининг яхши ишламаслиги, капитал маблағларининг имконияти ортиқчалиги ва самарасининг пастлиги, иқтисодий алоқаларнинг узилиб кетиши (собиқ СССРнинг ўрнида вужудга келган давлатларда).
Умуман олганда инфляция пул муомаласи қонунларининг бузилиши шакли сифатида макроиқтисодий мувозанатнинг бузилишини, талаб ва таклиф номутаносиблигини англатади.
Кейнсчилар мактаби намоёндалари бундай номутаносибликнинг сабаби тўлиқ бандлик шароитида талабнинг ҳаддан зиёд бўлишида деб билишади. Шу сабабли улар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст бўлса бюджет тақчиллиги ва қўшимча пул чиқариш йўли билан харид қобилиятини, бошқача айтганда ялпи талабни кўпайтириш инфляцияга олиб келмайди деб ҳисоблашишади.
Неоклассик ёндошув тарафдорлари инфляциянинг манбаи ишлаб чиқаришнинг ҳаддан зиёд ўсишида, ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишида деб билишади. Демак кейнсчилар инфляцияга талаб томонидан, неоклассиклар эса таклиф томонидан ёндошишади.
Агар иқтисодиётда товарлар ва хизматлар массаси ялпи талабга нисбатан секинроқ ўсса, ёки ялпи талаб кўпайгани ҳолда ўзгармасдан турса, бу номутаносиблик баҳолар даражасининг кўтарилиши орқали бартараф этилади. Оқибатда пул бирлигининг харид қобилияти пасаяди ва миллий иқтисодиётнинг қўшимча пул массасига эҳтиёжи пайдо бўлади.
Инфляция нафақат пул муомаласининг издан чиқиши, балки бутун такрор ишлаб чиқариш механизмининг касали, макроиқтисодий бузилишлар натижасидир. Баҳоларнинг ўсиши, пул бирлиги харид қобилиятининг пасайишидан ташқари инфляция намоён бўлишининг қуйидаги уч белгиси ҳам бор. Булар:
1)валюта курурсларининг ўзгариши;
2)кредит бериш шартларининг қимматлашув ва муддатларининг қисқариши томон ўзгариши;
3)кундалик эҳтиёж молларидан иборат истеьмол савати баҳосининг ўсиши.
Инфляция баҳо индекслари - дефлятор ва истеьмол нархлар индекси ёрдамида аниқланади.
Дж. Гелбрайт: «Инфляция – бу пулнинг товар кетидан кувишидир», деб баҳо берган эди.
Инфляциянинг сабаблари кўп, аммо инфляция келиб чиқишига асос - пул ҳажмининг товар ҳажмига мос келмаслиги, яъни товар ва хизматларга бўлган талаб товароборот ҳажмидан ошиб кетишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |