Импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгиланишини дбқ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими асосида


-боб. Товарнинг божхона қийматини 1-усул бўйича аниқлаш



Download 308,5 Kb.
bet3/15
Sana21.02.2022
Hajmi308,5 Kb.
#29524
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Йўриқнома 0565 (27.05)

2-боб. Товарнинг божхона қийматини 1-усул бўйича аниқлаш
10. Божхона қийматини 1-усул билан аниқлашнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
товарнинг олди-сотдиси билан боғлиқ бўлган ҳолда тузилган ҳамда валютага оид қонун ҳужжатлари талабларига зид келмайдиган ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) мавжудлиги;
ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасидаги
пул маблағи миқдори кўрсатилган ҳисобварақ-фактуранинг (инвойснинг) мавжудлиги;
товар учун пул маблағларининг амалда тўланганлиги ёки тўланиши лозимлиги.
11. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати қуйидаги ҳолларда 1-усул билан аниқланиши мумкин эмас:
сотиб олувчининг баҳоланаётган товардан фойдаланишга
ёки уни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқларига нисбатан чекловлар мавжуд бўлса, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар ёхуд товар қайта сотилиши мумкин бўлган географик минтақадаги чекловлар
ёки товарнинг қийматига жиддий таъсир кўрсатмайдиган чекловлар мустасно;
товар божхона ҳудудига қиймат асосига эга бўлмаган битим бўйича олиб кирилган бўлса;
сотиш ёки битимнинг баҳоси таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса (айирбошлаш, контрактация, қайта ишлаш шартномалари);
товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш
ёки уни тасарруф этишдан тушган тушумнинг исталган қисми сотувчига бевосита ёки билвосита ўтса ва бунда товарнинг қийматига Кодекснинг
304-моддасига мувофиқ тегишли тузатишларни киритиш мумкин бўлмаса;
товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант ёки божхона брокери томонидан фойдаланилган маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлмаса;
битимнинг тарафлари (сотиб олувчи ва сотувчи) бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар бўлса, бундан уларнинг ўзаро боғлиқлиги битимнинг баҳосига таъсир этмаган ҳоллар мустасно, бу эса декларант ёки божхона брокери томонидан исботланиши лозим.
12. Олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашда амалда тўланганлиги ёки тўланиши лозим бўлган битимнинг нархига қуйидаги харажатлар киритилади, агар бу харажатлар битимнинг нархига киритилмаган бўлса:
а) товарни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатлар:
ташиш қиймати;
товарларни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари;
суғурта қиймати;
б) сотиб олувчи томонидан қилинган харажатлар:
воситачилик ва брокерлик ҳақлари, бундан товарни харид қилишдаги воситачилик харажатлари мустасно. Товарни харид қилишдаги воситачилик ҳақлари деганда, сотиб олувчи (комитент) баҳоланаётган (олиб кирилаётган) товарни чет элда уни тақдим этиш ва унга керакли бўлган товарни топиб бериш учун комиссионерга тўлаб бериладиган ҳақлар тушунилади;
контейнерлар ва (ёки) кўп марта ишлатиладиган бошқа идишларнинг қиймати, агар улар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ баҳоланаётган товар билан бир бутун деб қаралса;
ўров-жойлов қиймати, шу жумладан ўраш-жойлаш материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг қиймати;
в) сотувчи сотиб олувчига бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита тақдим этадиган хизматларнинг ва бошқа товарларнинг қиймати;
г) интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита
ёки билвосита тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар;
д) олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ўзгача тарзда тасарруф этиш ёки ундан бошқа тарзда фойдаланишдан тушган тушумнинг бевосита ёки билвосита сотувчига тегиши керак бўлган ҳар қандай қисмининг қиймати.
Ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган, битимнинг нархига киритиладиган харажатлар тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурта қилиш, брокерлик хизмати) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар
(ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
Ушбу бандда кўрсатилмаган харажатларни битим нархига қўшишга йўл қўйилмайди.
Турли номдаги товарлардан ташкил топган товарларнинг битта туркуми етказиб берилганда, божхона ҳудудига олиб кирилган товарлардан ҳар бирининг божхона қийматига қўшилиши лозим бўлган ҳамда товарларнинг бутун туркуми учун белгиланган харажатларни аниқлаш ҳар бир товар қийматининг товарлар туркумининг қийматига нисбати билан аниқланадиган катталикка мутаносиб равишда, транспорт харажатларини ҳисобга олишда эса, товарларнинг оғирлигига ёхуд ҳажмига мутаносиб равишда амалга оширилади.
13. Божхона қийматини аниқлашнинг 1-усули Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) 3-иловаси 1-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотлар асосида тасдиқлаган бўлиши керак.
Божхона қиймати 1-усул бўйича аниқланганда декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) мажбурий тартибда:
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими томонидан бириктирилган ташқи савдо контрактининг (шартнома, келишув) идентификация рақами;
Ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) деганда товарнинг у экспорт қилинган давлатдан чегара орқали Ўзбекистон Республикасига олиб ўтилиши
ва харидордан ана шу товар ўрнига пуллик ҳисоб-китоблар (тўловлар)нинг қабул қилинган шаклларига мувофиқ тенг келадиган пул суммасини ёки товарни олиш учун асос бўладиган, қийматга доир баҳолаш ёки унинг ҳисоб-китоб усулини ўз ичига олган ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) тушунилади.

ҳисобварақ-фактура (инвойс).
б) ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304 ва 305-моддаларига асосан маълум қилинган нархга тузатишлар киритиш лозим бўлганда:
суғурта ҳужжатлари;
Агар ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) товарнинг суғурталаниши назарда тутилган бўлса, талаб этилади. Бунда етказиб бериш шартларига эътибор қаратиш лозим.
товарнинг ташиш ва (ёки) юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкиш бўйича шартномаси (транспорт экспедиция шартномаси), товарни ташишга, юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкишга ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактура (инвойс) тўланган бўлса), транспорт тарифлари тўғрисидаги ҳужжатлар (маълумотлар) ёки ташиш қийматини акс эттирувчи бухгалтерлик ҳужжатлари (агар сотиб олувчи ўзининг транспортида товарни ташишни амалга оширган бўлса);
Агар олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашда амалда тўланганлиги ёки тўланиши лозим бўлган битимнинг нархига юқорида кўрсатилган харажатлар киритилмаган бўлса, талаб этилади. Бунда етказиб бериш шартларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Турли номдаги товарлардан ташкил топган товарларнинг битта туркуми етказиб берилганда, божхона ҳудудига олиб кирилган товарлардан ҳар бирининг божхона қийматига қўшилиши лозим бўлган ҳамда товарларнинг бутун туркуми учун белгиланган харажатларни аниқлаш ҳар бир товар қийматининг товарлар туркумининг қийматига нисбати билан аниқланадиган катталикка мутаносиб равишда, транспорт харажатларини ҳисобга олишда
эса, товарларнинг брутто оғирлигига ёхуд ҳажмига мутаносиб равишда амалга оширилади.

воситачилик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (воситачилик шартномаси, брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома), воситачилик хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари;
лицензион ва (ёки) муаллифлик келишуви, ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари, олиб келинаётган (олиб келинган) товарга тааллуқли бўлган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар;
олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан сотувчига бевосита ёки билвосита ўтадиган тушумнинг исталган қисми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат (шу жумладан, бухгалтерлик) ва маълумотлар;
контейнер ва (ёки кўп марта ишлатиладиган бошқа идишларнинг, ўров-жойлов материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг, агар мазкур харажатлар сотиб олувчи томонидан амалга оширилган, бироқ олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган қиймати тўғрисидаги шартномалар, ҳисобварақлар, банк тўлов ҳужжатлари;
сотувчи томонидан сотиб олувчига муайян товар туркуми учун чегирма бериш асосини, уларнинг миқдорини кўрсатувчи маълумотлар.
Бунда товар учун чегирма берилган бўлса, чегирма берилганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси талаб этилади.
в) божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизими томонидан ўрта ёки юқори кўрсаткичга эга хавф даражаси аниқланган ҳолларда:
жўнатувчи мамлакат божхона декларацияси*;
Экспорт божхона юк декларацияси:
қоғоздаги оригинали (асл нусхаси) ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органлари ёки экспортёр томонидан тасдиқланган нусхаси тарзида;
қоғозли манбада босилган ва экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органи томонидан ёки экспортёр тасдиқланган электрон божхона
юк декларацияси тарзида тақдим этилиши мумкин.

баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар;
Савдо битимида икки ва ундан ортиқ иштирокчиларнинг қатнашганлиги натижасида бундай битим нархи божхона қийматига таъсир этганлигини ўрганиш мақсадида тақдим қилиниши талаб этилади.
Бунда ишлаб чиқарувчи ва/ёки (юк жўнатувчиси) товарни бевосита товар етказиб берилаётган давлатдаги юкни қабул қилиб олувчига тўғридан-тўғри сотмай, балки учинчи тарафнинг топшириғига асосан етказиб бераётган бўлса, товарнинг ҳақиқий нархига аниқлик киритиш мақсадида, ишлаб чиқарувчи
ва/ёки (юк жўнатувчиси) билан учинчи тараф ўртасидаги битимга алоқадорлик ўрганилиши лозим.

Шу билан бирга, диллер (дистрибьютор, агентнинг) билан тузилган ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) доирасида импорт қилинадиган товарлар ҳам шулар жумласига киради. Диллер (дистрибьютор, агентлар) товарни ўз маблағи ҳисобига ишлаб чиқарувчидан сотиб олганлиги ва кейинчалик фойда кўриш учун маълум фоиз киритилган миқдор асосида сотганлиги эътборидан келиб чиқади.
Агар товар ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уни жўнатувчи (диллер, дистрибьютор, агентлардан ташқари) бир давлатнинг резидентлари бўлса, бундай ҳолатларда улар учинчи шахслар сифатида қаралмайди.
баҳоланаётган товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар учун тўлов ҳисоблари;
Ишлаб чиқарувчи ва/ёки (юк жўнатувчиси) ва учинчи тараф ўртасида тузилган битим асосида товар учинчи тарафнинг топшириғига мувофиқ ишлаб чиқарувчи ва/ёки (юк жўнатувчиси) Ўзбекистон Республикасига божхона ҳудудига етказиб бераётган бўлса, ушбу битимда кўрсатилган нарх тўланганлигини ёки сотувчи
ва сотиб олувчи (Ўзбекистон Республикаси резиденти) ўртасида тузилган ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) кўрсатилган битим нархи бўйича учинчи шахслар тўловни амалга ошираётган (контрактнинг тўлов шартида тўловлар олдиндан тўланиши кўсартилган бўлса) бўлишини назарда тутади
.
баҳоланаётган товар Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинаётган ҳолларда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси.
Масалан, Германия давлатида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаси Россия давлатидан олиб кирилмоқда. Ушбу ҳолатда товар Ўзбекистон Республикасига олиб келгунга қадар Россия давлатида эркин муомалага чиқарилган. Товарнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатнинг бири сифатида Россия давлатида ушбу автотранспорт воситаси эркин муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи импорт БЮД ҳисобланади. Ушбу БЮДда Германия давлатидан Россия давлатига экспорт қилинганда унинг қиймати тўғрисидаги ахборот мавжуд.
Шунингдек, божхона қийматини тўғри белгиланишида Россия давлатида эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилганлиги учун тўланган божхона тўловлари ва ички солиқларни ҳам эътиборга олиш имкониятини беради.
*Изоҳ: Агар жўнатувчи мамлакат божхона юк декларациясида товарнинг божхона қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки ушбу мамлакатнинг қонун ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда божхона юк декларацияси ўрнига жўнатувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан тасдиқланган товарнинг қийматини акс эттирувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.
1-усул ҳужжатлар асосида тасдиқланмаган ҳолатларда қўлланилиши мумкин эмас.
Мазкур Йўриқноманинг 13-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар
шу бандда белгиланган тартибда тақдим қилиниши талаб этилиши лозим. Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этилишига
йўл қўйилмайди.
Божхона қийматининг ҳаққонийлиги тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ва ҳисобварақ-фактурада (инвойсда) акс эттирилган маълумотларнинг тўғрилиги асосида текшириб чиқилади (товарнинг нархи, тўлов шарти, етказиб бериш шарти, ишлаб чиқарувчи мамлакат ва ҳ.к.).
Агар тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) ва ҳисобварақ-фактурада (инвойсда) кўрсатилган маълумотлар (шу жумладан, товарнинг нархи) ўртасида тафовут аниқланса, у ҳолда декларант ёки божхона брокери томонидан тақдим этилган маълумотлар номувофиқ ва нотўғри
деб эътироф этилиши керак (бундан Кодекснинг 304 ва 305-моддаларида назарда тутилган қоидалар мустасно).
Тақдим этилган маълумотлардаги тафовутнинг мавжудлиги божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулидан фойдаланилмай, кейинги усулларни кетма-кетликда қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Масалан, импорт қилинаётган вазни 1 000 кг бўлган электр жиҳозлар ташқи савдо контракти ва ҳисобварақ-фактурага мувофиқ 4 500 пул бирлиги суммасида ҳаво транспорти воситаси орқали “CIP” етказиб бериш шартида сотилган. Мазкур товарлар ҳаво транспорти воситасида ташилгани учун авиа юк хати тақдим этилган ва ташиш ҳаражати авиа юк хатида 5 800 пул бирлиги суммасида қайд этилган.
Ушбу мисолда ташқи савдо контрактида ва ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қийматлар билан ҳаво транспорти воситасида етказиб бериш учун тўланган ташиш ҳаражати ҳақи ўртасида (“CIP” етказиб бериш шарти инобатга олинган ҳолда) тафовут мавжудлигини кўриш мумкин.

Download 308,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish