декларацияловчи шахс – божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс;
электрон декларациялаш – БЮД ҳамда божхона расмийлаштируви учун лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни, БЮДни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган (кейинги ўринларда божхона органи деб аталади) давлат божхона хизмати органига идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан электрон шаклда тақдим этиш жараёни;
электрон декларация – ДБҚ томонидан белгиланган форматда электрон ҳужжат кўринишида тайёрланган БЮД.
электрон БЮД – декларацияловчи шахснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, “Товарларни электрон декларациялаш” автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан бўён матнда ТЭДААТ деб юритилади) воситасида тақдим этилган электрон шаклдаги БЮД ёки қоғоз шаклдаги БЮДнинг электрон ташувчида тақдим этилган электрон нусхаси.
2. Товарнинг божхона қиймати БҚДни тўлдирган ҳолда товарларни декларациялашда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига маълум қилинади.
3. Маълум қилинадиган товарнинг божхона қиймати
ва уни аниқлашга тааллуқли тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланиши керак.
4. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули (бундан бўён матнда 1-усул деб юритилади) ҳисобланади.
Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини қўллаш мумкин бўлмаса, қуйидаги усуллар
кетма-кетликда қўлланилади:
айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича (бундан бўён матнда 2-усул деб юритилади);
ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича (бундан бўён матнда 3-усул деб юритилади);
қийматларни чегириб ташлаш асосида (бундан бўён матнда 4-усул деб юритилади);
қийматларни қўшиш асосида (бундан бўён матнда 5-усул
деб юритилади);
захира усул (бундан бўён матнда 6-усул деб юритилади).
Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса,
йўл қўйилади. 4 ва 5-усуллар тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.
5. ЯААТ ЭБРда товарнинг божхона қиймати 1 дан 5 гача бўлган усуллар декларацияловчи шахс томонидан тўғри аниқланганлиги,
у томонидан тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда БЮДнинг тегишли графалари тўғри тўлдирилганлигини божхона органининг ходими томонидан ўрганиш орқали текшириб чиқилади.
6. ЯААТ ЭБРда божхона қийматини 6-усул билан аниқлашда божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборот асосида текширади.
7. Божхона қийматини аниқлашнинг ҳар бир усули бўйича ЯААТ ЭБРда ишлаб чиқилган алгоритмларга мувофиқ божхона расмийлаштируви вақтида божхона қийматини муайян бир усул асосида аниқлашда ушбу алгоритм талаблари бажарилмаганда ёки тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда, танланган усул билан
БЮД расмийлаштириш учун қабул қилинмайди ва қабул қилмасликнинг сабаблари кўрсатилади.
Ушбу ҳолатда божхона органининг ходими декларант ёки божхона брокери танлаган усул билан аниқлаш учун бошқа ҳужжат
ва маълумотларни тақдим этилишини сўраши ёки божхона қийматини аниқлашнинг кейинги усулига ўтиши лозим.
8. Божхона қиймати божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қиймати бўлганлиги сабабли, ЯААТ ЭБРдаги божхона қийматини назорат қилиш ва текширув ўтказиш фақатгина божхона тўловлари ундирилишини кўзда тутувчи БЮДлар бўйича амалга оширилади. Божхона тўловларини ундирилишини назарда тутмайдиган БЮДлардаги товарларнинг божхона қийматини аниқланиши юзасидан текширув божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона органининг ходими томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.
9. БЮД расмийлаштирилаётганда аниқланган ва божхона органи ходими томонидан қабул қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва божхона қиймати суммасининг ҳисоб-китоби фақат Кодекснинг 320-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда божхона қиймати аниқланиб, шартли чиқариб юборилган товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритиш зарурлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда қайта кўриб чиқилиши мумкин.