Ҳимояга рухсат этилди “Туризм ва сервис” кафедраси мудири, доцент М. Амонбоев


Туризмда ахборот технологияларини қўллашда



Download 1,8 Mb.
bet16/23
Sana22.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#91677
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
мирзоулуғбектуризбошқахборот техн

3.3. Туризмда ахборот технологияларини қўллашда
халқаро тажриба

Республикамизда халқаро туризмни ривожлантиришда янги ахборот технологияларни қўллаш бўйича Европа тажрибасини олишимиз мумкин. Ҳозирги кунда Европа давлатлари ичида янги технологиялар ёрдамида туризмни ривожлантириш ва туристик маҳсулотларни реклама қилишда Ирландия мисол бўлади.


1990 йил туризм буйича Ирландия комитети Шимолий Ирландия туризми Миллий комитети билан биргаликда электрон алоқа воситалари базасида дестинацияни бошқариш тизимини ишлаб чиқишга киришди. Унга «Гулливер» деб ном берилди ва 1992 йилда фойдаланишга топширилди.
Тизим икки хил мақсадни кўзлайди: мижозга «Зумрад оролни» дестинация сифатида танлашга ёрдам бериш ва туристларнинг мамлакатга ташрифида уларга кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилаш. «Гулливер» Ирландия туристик индустиряси корхоналари учун ахборот тарқатишда ва бронлашлашдаги асосий канал бўлиб хизмат кўрсатади.
Тизим бир неча қисмдан иборат. Марказий тизим ахборот тўплашнинг ва таъминловчидан (сотувчидан) мижозга етказишнинг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади. Бошқа каналлардан фарқлироқ «Гулливер» тўла қамровли маълумотлар базасига эга. У Ирландиянинг асосий электрон туристик магистрали сифатида вужудга келган. «Гулливер» Ирландия туризм бўйича комитети сертифкатлаштирган жойлаштириш воситалари тўғрисида, тантанали воқеалар календарини, ёдгорлик ва обидаларни тасвифини, оммавий транспорт фаолияти ва ҳ.о. тўғрисидаги маълумотлар базасини ўз ичига киритган.
Иккинчи тизим дуч келиши кутиладиган кўплаб тармоқларга ва сўнгги (охириги) истеъмолчига қаратилган бўлиб, мижоз «Гулливер» маълумотлар базасидан керакли ахборотни олиши мумкин.
База туристларга ахборот хизматлари кўрсатувчи Ирландия туризми бюроси, туроператорлар, телефон бўйича сотув марказлари билан бирга ишлайди. Юқорида кўрсатилган ҳар бир муассаса «Гулливер» маълумотлар базасининг статистик ахборот нусхасига эга. Марказий тизим билан алоқа фақат зарурат юзасидангина амалга оширилади.
Охириги тизим тармоғи хизмат ва товарларни етказиб берувчиларга қаратилган. Бу тизим туристик корхоналар тўғрисида ва улар таклиф қилаётган хизматларни электрон ва анъанавий сотув каналларидан фойдаланишга имкон беради. Етказиб берувчилар билан алоқа экстранет орқали олиб борилади. Унинг «дўстона» интерфейси, тармоқлар вакилларининг бевосита қатнашуви натижасида ишлаб чиқилган ва фирмаларга хизмат ва нархлар, бронлаш (уни бекор килиш) маркетинг группалар билан ишлашни ташкил этади. Компьютер билан алоқа қилмайдиган таъминловчиларга телефон ёки факс орқали мурожаат қилинади.
Альтернатив каналлар орқали техника билан кам таъминланган кичик фирмалар ҳам электрон туристик магистралларга боғланиши ва унинг кенг имкониятларидан фойдаланиши мумкин.
Барча фойдаланувчилар манфаатларига жавоб берадиган «Гулливер» тизими вужудга келиши ва ривожланиши тезда ва қатъийлик билан ўтди. Бироқ ХХ1 аср бошига келиб, у жиддий муаммолар билан тўқнашди. Биринчидан, тезда ривожланаётган ахборот технологиялари талабига ҳукумат бошқарув тизими жавоб бера олмай қолди. «Гулливер» виртуал сектордаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб бера олмади. Иккинчидан, тизимнинг ривожланиши учун катта сармоялар талаб қилина бошланди. Юқори малакали кадрларга эҳтиёж туғилди. Учинчидан, тизимнинг бронлаштиришга (буюртма беришга) жавоб берадиган қисмининг фаолияти секинлашиб қолди. Ирландиянинг туризм комитети давлат тизими сифатида тижорат фаолияти билан шуғулланишга рухсати йўқ эди. Ушбу муаммоларни ечиш учун ҳусусий сектордан ҳамкорни топишга қарор қилинди. Шу мақсадда эълон қилинган тендерни телемаркет ва молиявий консалтинг билан шуғуланувчи ФЕСКО компанияси ютиб чиқди. У «Гулливер» тизимининг назорат акциялар пакетини 3 млн. Ирландия фунтига харид қилди ва ўз зиммасига проектга сармоя киритишни олди.
Тизимни бошқариш янги тузилган «Гулливер-Инфо-Рез-Сервейсиз» компаниясига топширилди. Кўрсатилган ахборот хизматлари, ҳар бир буюртма қилинган маҳсулот, марказий маълумотлар базасидан фойдаланиш, бронлаштиришга қилинган буюртмаларни расмийлаштириш унинг молиявий манбаалар асоси бўлиб хизмат қилди ва Ирландия туризм комитети (қўмитаси) билан тузилган шартнома асосида «Гулливер» тизими орқали амалга оширилди. Компания интернет орқали Комитетга келадиган маълумотларни ҳам қайта ишлайди, у ерда, унинг фаолият доираси кундан кунга кенгайиб бормоқда.
«Гулливер-Инфо-Рез-Сервейсиз» доимий равишда тизимни такомиллаштириб бормоқда. Яқинда унга автомобиллар арендаси, туристик суғуртани расмийлаштириш, гольф уйини учун вақтни банд қилишга буюртма каби қўшимча хизматлар киритилган эди. Туристик маҳсулотни бозорга чиқариш учун янги каналларни очиш кўзда тутилмоқда, булар туризм бозорларида реклама компанияларини ўтказиш учун интерактив (интерфаол) телевидениедан фойдаланишдир. Ўз навбатида, туризм бўйича Ирландия комитети проектга ўз кўмагини кўрсатади. Тизимдан виртуал фойдаланувчилар иттифоқини шакллантириш, Интернетда дам олишнинг алоҳида турлари учун (гольф уйини ва ҳ.о.) портал сайтларни вужудга келтириш бўйича иш олиб бормокда.
Проектнинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши ҳусусий ва давлат секторларининг самарали ҳамкорлиги натижасида амалга оширилди. «Гулливер Инфо-Рез-Сервейсиз» компаниясининг проектда қатнашиши, унинг тезкорлик ва инновацияларга бўлган ҳозиржавоблигини кучайтирди. «Гулливернинг» холислигини ва электрон туристик магистралга бўлган ишонч проектнинг Ирландия туризми Комитети томонидан қўллаб-қувватланиши билан белгиланади ва Ирландиянинг барча туризм соҳасидаги хизмат кўрсатувчиларга ва маҳсулотларига мижоз билан алоқага чиқишига кафиллик беради.
ХХ1 аср бошларида Ирландияда туризмнинг ривожланишига «Гулливер» тизими муҳим таъсир кўрсатди. 2011 йилда бу тизим орқали 18 млн. ирл. фунти ҳажмида 125 мингдан ортиқ бронлаштириш амалга оширилди, фойдаланувчиларнинг 2 млн. ортиқ саволларига жавоб берилди. Жаҳон саёҳатлар бозорида мамлакатнинг туристик маркасини мартабасининг ошиб бораётганлигида, дунёда энг кучли (яхши) деб тан олинган Ирландия дестинацияни бошқариш тизимининг аҳамияти чексиздир.
Бу каби тажрибаларни мамлакатимиз туризмида қўлланса, ривожланиш бундан ҳам тезлашиб, халқаро бозорга чиқишга кенг йўллар очилган бўларди. Бу мамлакатлар турмаҳсулотини жаҳондаги кўп сонли туристлар истеъмол қилиш ҳажми ортар эди.



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish